Жетҳро Тулл (талаффузи: Жетро Тал; 30-март 1674-йилда чўқинтирилган – 21-феврал 1741-йилда вафот этган) – ХВИИИ асрдаги Британия деҳқонлар инқилоби юзага келишига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган инглиз агрономи. 1701-йилда қўшилган отлар кўмагида мукаммаллаштирилган сеялкани ихтиро қилган, кейинчалик эса машинага омоч дастгоҳини ҳам улаган. Тулл усуллари кўплаб ер эгалари томонидан қабул қилинган ва замонавий қишлоқ хўжалигининг асосини яратишга ёрдам берган.

Жетҳро Тулл
Таваллуди 1674-йил
Вафоти 21-феврал 1741-йил(1741-02-21)
(66 ёшда)
Шалбоурне, Беркшире, Англия

Таржимаи ҳоли

Манбаларга кўра, олим жаноб Жетҳро Тулл ва Доротҳй (қизлик фамиляси: Буcкеридге) хонимлар оиласида, Басилдон округида таваллуд топган. 1674-йил 30-мартда маҳаллий черковда чўқинтирилган. Беркширедаги Бредфиэлд округида ўсиб улғайган, 17 ёшида Оксфордда жойлашган Авлиё Жоҳн коллежига ўқишга кирган. Олийгоҳда адвокатлик бўйича таҳсил олган, бироқ, дипломни қўлга кирита олмаган. Стапле Инн жамияти аъзоси сифатида 1693-йил 11-декабрда Грай’с Инн бенчерлар томонидан барга таклиф этилади[1].

Агроном Буртон Дассетт шаҳридан бўлган Сусанна Смитҳ (талаффузи: Сузанна Смит) билан турмуш қурган. Улар Cроwмарш Гиффорд округи яқинидаги Ҳоwберрй қишлоғида жойлашган, отасига тегишли бўлган фермада яшай бошлашган. Уларнинг бир ўғил ва икки қиз фарзандлари бор эди.

Манбалар

  1. ↑ "Тулл Жетҳро" ин: Тҳе Фармер’с Энcйcлопæдиа, анд Диcтионарй оф Рурал Аффаирс, бй Cутҳберт W. Жоҳнсон, 1844, пп. 1056–1057.

Ҳаволалар