Jettiosor
Жеттиосор, етти осор (етти ёдгорлик) — Сирдарёнинг эски ўзани Қувондарё ҳавзасида жойлашган 20 га яқин қад. қўрғон-қалъа ҳаробалари мажмуаси (мил. ав. 3—ИИ аср — мил. 7—ВИИИ аср). 1946, 1949—62 йилларда С. П. Толстое раҳбарлигидаги Хоразм археология этнография экспедицияси тадқиқот ишлари олиб борган. Қад. суғориш иншоотлари қолдиқлари топилган. Мустахкамланган қурғонлар (улардаги турар жой бинолари), қалъалар, истеҳкомли қўрғонқалъа ва мозорқўрғонлар текширилган. Уларнинг деворлари сомонли ғиштдан қурилган. Деворларнинг пастки қисмида қамиш (Хоразм маҳаллий меъморлигида ҳозир ҳам ишлатилади) қолдиқлари топилган. Истеҳкомли қўрғон-қалъа — Олтиносор бу ҳаробалар ичида энг йириги бўлиб, майд. 17 га. Девори (кенглиги 1,5–2 м, бал. 3,5 м) пахса ва хом ғиштдан. Ташқи девори шинак ва буржли бўлган. 2 қаватли катта турар жой биноси ўрни очилган. Ж.да ёрғучоқ, тегирмон тоши, турли шаклдаги сопол идишлар (кувача, хумча, хумлар ва б.), камон ўқ учи —пайкон, турли тақинчоқ (узуклар ва б.) лар топилган. Сопол идишлар очсариқ, қора жигарранг , қизил, кўк, оқ ангоб билан бўялган, айримларининг пастки қисмида қора заминга оқ чизиқ тортилган. Ж. моддий маданияти Хоразмдаги африғийлар маданиятига сезиларли таъсир кўрсатган. С. П. Толстовнинг фикрига кўра, Ж. ёдгорликлари тоҳарларга мансуб бўлган. Аҳоли патриархал уруғчилик тузумида яшаб суғорма деҳқончилик, чорвачилик ва балиқчилик билан машғул бўлган. Кейинчалик Ж. аҳолиси Амударё ва Сирдарё бўйларига кўчиб ўтган.
Ад.Толстов С. П., По древним делтам Окса и Яксарта, М., 1962; Левина Л . М ., Қадимги Хоразм маданиятини излаб, Т., 1964.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |