Жезойна — жез ва илк темир даврида ишланган металл кўзгу. Милоднинг бошларигача шиша ойна бўлмаганлиги сабабли ойна жездан қилинган. Қад. мозорларда Ж. кўпинча аёлларнинг зийнат буюмлари қаторида учрайди. Ж., асосан, дойра шаклида бўлиб, аввал дастасиз, кейинроқ (темир даврида) дастали қилиниб, турли хил нақшлар берилган. Ж. ўрта асрлардаги баъзи ёдгорликларда ҳам учрайди. Ялтироқлигини доимий сақлаш учун Ж. юзаси теридан қилинган нафис пардозлагич билан ишқаб турилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил