Жи Хианг (1990-йил 1-мартда туғилган) — хитойлик профессионал футболчи, ҳозир Хитой Суперлигасининг „Шандонг Таишан“ клубида ўйнайди[1].

Жи Хианг
吉翔
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жи Хианг
Таваллуд санаси 1990-йил 1-март (1990-03-01) (36 ёш)
Таваллуд жойи Янгзҳоу, Жиангсу, Хитой
Бўйи 1.85 м (6 фт 1 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Шандонг Таишан
Рақами 37
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2008—2021 Жиангсу Сунинг 255 (23)
2021- Шандонг Таишан 0 (0)
Миллий терма жамоа‡
2014- Хитой 11 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(31-декабр 2020-йил учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (11-июн 2021-йил учун)

Клубдаги фаолияти

Жи Хианг профессионал футболчилик фаолиятини 2008-йилги мавсумда Жиангсу Сунинг билан уларнинг катта жамоасига кўтарилгандан бошлаган. У 2008-йил 18-октябрда „Қингдао Ҳаилифенг“ клубига қарши 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда захирадан майдонга тушган ва ўз дебютини нишонлаган[2]. Лига мавсуми охирида Жи Хианг дивизион чемпионлигини қўлга киритган ва Хитой футболининг юқори даражасига кўтарилган жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айланган[3]. Юқори дивизион клуби Жиангсунинг мураббийи Пей Энcаи дастлаб Жи Сиандан фойдаланишни истамаган, аммо 2010-йилги лига мавсумида унга кўпроқ ишонч билдирган, бунинг натижасида Жи Сиан 2010-йил 22-августда клуб учун биринчи голини уриб, мураббийни ишончини оқлай бошлаган. Ўша ўйинда Жиангсу Қингдао Жоноон ФCга устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган[4]. Кейинги мавсумда у Пей Энcаи кетганига қарамай, ўзини жамоада мунтазам ўйнайдиган асосий ўйинчи сифатида кўрсатган ва 2012-йилги мавсумда Жи Хитой Суперлигаси тарихидаги энг тезкор гол бўйича рекордни янгилаган яъни 7 сонияда гол урган. Бу гол 2012-йил 20-октябрда Гуангзҳоу Эверграндга қарши дурангни таъминлаган[5]. Энди у жамоанинг алмаштирилмайдиган ўйинчисига айланиб улгурган эди, 2015-йилги Хитой ФА кубогида „Шанҳаи Шенҳуа“га қарши ўйинда ғалаба қозонган[6]. Шундан сўнг 2020-йилги Хитой Суперлигаси чемпиони бўлган ва энг сўнгида клуби билан биринчи лига чемпионлигини қўлга киритган[7].

Халқаро фаолияти

Жи Хитой терма жамоасидаги дебютини 2014-йилнинг 13-декабрида Қирғизистонга қарши ўйинда (4:0) ўтказган. Аммо бу ўйин ФИФА томонидан халқаро „А“ ўйини сифатида тан олинмаган. Ниҳоят у расмий дебютини 2014-йилнинг 21-декабрида Фаластинга қарши ўйинда (0:0) ўтказган.

Фаолият статистикаси

Клуб статистикаси

Клуб Мавсум Лига Мамлакат Кубоги Қитъа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Жиангсу Сунинг 2008 Хитой Биринчи Лигаси 3 0 - - - 3 0
2009 Хитой Супер Лигаси 0 0 - - - 0 0
2010 13 4 - - - 13 4
2011 23 2 1 0 - - 24 2
2012 30 6 1 1 - - 31 7
2013 20 1 1 0 4 0 1 0 26 1
2014 23 1 5 1 - - 28 2
2015 29 0 6 0 - - 35 0
2016 28 5 7 1 6 2 1 0 42 8
2017 26 2 3 1 5 1 1 0 35 4
2018 22 2 4 1 - - 26 3
2019 20 0 2 0 - - 22 0
2020 18 0 5 0 - - 23 0
Жами 255 23 35 5 15 3 3 0 308 31
Карерада жами 255 23 35 5 15 3 3 0 308 31

Халқаро статистика

Миллий терма жамоа
Йил Ўйин Гол
2014 1 0
2015 7 0
2016 0 0
2017 0 0
2018 0 0
2019 2 1
2020 0 0
2021 1 0
Жами 11 1

Халқаро майдондаги голлар

№ Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 18.12.2019 Бусан Асиад асосий стадиони, Пусан, Жанубий Корея  Гонконг 1 — 0 2-0 2019-йилги ЭАФФ Э-1 футбол чемпионати

Ютқулар

Клуб

Жиангсу Сунинг

  • Хитой Суперлигаси : 2020[8]
  • Хитой Биринчи лигаси : 2008-йил
  • Хитой ФА Суперкубоги : 2013-йил
  • Хитой ФА кубоги : 2015[9]

Шандонг Таишан

  • Хитой Суперлигаси : 2021
  • Хитой ФА кубоги : 2021

Манбалар

  1. ↑ „Жиангсу 1-1 Ҳангзҳоу Лученг“. ЭСПН Стар Спорц (24-сентабр 2010-йил). 30-июл 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-январ 2012-йил.
  2. ↑ „马戈诺谭斯联手发威 舜天2-0青岛主场保持不败“. спорц.соҳу.cом (18-октабр 2008-йил). Қаралди: 9-август 2016-йил.
  3. ↑ „Чина Леагуэ Оне 2008“. соccерwай.cом (15-ноябр 2008-йил). Қаралди: 9-август 2016-йил.
  4. ↑ „ЖИАНГСУ СУНИНГ ВС. ҚИНГДАО ЖОНООН 4-0“. соccерwай.cом (22-август 2010-йил). Қаралди: 9-август 2016-йил.
  5. ↑ „吉翔创中超最快进球纪录“. спорц.21cн.cом (21-октабр 2012-йил). 17-декабр 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-август 2016-йил.
  6. ↑ „足协杯-萨米尔加时绝杀 舜天客场1-0申花首夺冠“. Спорц.сина.cом.cн (29-ноябр 2015-йил). Қаралди: 25-январ 2021-йил.
  7. ↑ „Алех Теихеира шинес ас Жиангсу cлаим маиден Чинесе Супер Леагуэ титле“. ЭСПН (16-ноябр 2020-йил). Қаралди: 25-январ 2021-йил.
  8. ↑ „中超-特谢拉造红牌+破门 苏宁2-1恒大夺中超首冠“ (хитойча). Спорц.сина.cом.cн (12-ноябр 2020-йил). Қаралди: 25-январ 2021-йил.
  9. ↑ „足协杯-萨米尔加时绝杀 舜天客场1-0申花首夺冠“. Спорц.сина.cом.cн (29-ноябр 2015-йил). Қаралди: 25-январ 2021-йил.„足协杯-萨米尔加时绝杀 舜天客场1-0申花首夺冠“. Спорц.сина.cом.cн. 2015-11-29. Ретриэвед 2021-01-25.