Jibal

Жибāл (арабча: جبال), шунингдек, ал-Жабал (арабча: الجبل), араблар томонидан Ғарбий Эронда Умавийлар ва Аббосийлар халифаликлари даврида мавжуд бўлган минтақа ва вилоятга берилган ном.
Бу ном „тоғлар“ деган маънони англатиб, жабал („тоғ, тепалик“) сўзининг кўплиги бўлиб, минтақанинг Загросдаги тоғли табиатини ифодалаган[1][2]. 12—14-асрлар оралиғида Жибал номи аста-секин унутилиб, Месопотамиядаги Араб Ироқидан фарқлаш учун Ироқ Ажами („Форс Ироқи“) атамаси ишлатила бошлаган[1][3][4]. Минтақа ҳеч қачон аниқ белгиланган чегараларга эга бўлмаган. Шундай бўлса-да, шарқда Маранжоб чўли, жанубда Форс ва Хузистон, жануби-ғарб ва ғарбда Ироқ, шимоли-ғарбда Озарбайжон, шимолда Элбурс тоғлари билан чегараланиб, ҳудуди жиҳатидан қадимги Мидия мамлакати билан тахминан мос келган[1][3].
Аббосийлар халифалиги даврида Жибал маркази Рай бўлган алоҳида вилоят сифатида ташкил қилиниб, у 10-аср бошларида Аббосийлар назоратини йўқотмагунча фаолият юритган[3]. Бироқ, 9-асрнинг кўп қисмида бу ҳудуд автоном маҳаллий сулола Дулафийлар томонидан бошқарилган[3][5]. 10-аср охири ва 11-аср бошларида Жибалнинг катта қисми Бувайҳий амирликларидан бирига айланган, жануби эса Какуйийлар қўлига ўтган[3].
Жибалдаги сўзлашув тили араб манбаларида Фаҳла ёки Баҳла номи билан маълум бўлган паҳлавий тили бўлган. Паҳлавий сўзма-сўз Парфия маъносини билдирса-да, бу ном „қаҳрамон, қари, қадимий“ деган маънони англатган. „Паҳлавий“ шимоли-ғарбий Эрон тиллари ва диалектлари гуруҳининг умумий номи бўлиб, улар бугунги кунда ҳам мавжуд. Масалан, толиш, жанубий тати ёки озарий вариантлари шулар жумласидан[6].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Лоcкҳарт 1965, с. 534.
- ↑ Ле Странге 1905, с. 185.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Босwортҳ 1998, с. 538.
- ↑ Ле Странге 1905, сс. 185–186.
- ↑ Доннер 1995, сс. 476–477.
- ↑ Паул 2000.
Адабиётлар
- Босwортҳ, C. Э. (1998). "ʿЭРĀҚ-Э ʿАЖАМ(Ī)". ин Яршатер, Эҳсан. Энcйcлопæдиа Ираниcа, Волуме ВИИИ/5: Энглиш ИВ–Эрšāд ал-зерāʿа. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге & Кеган Паул. п. 538. ИСБН 978-1-56859-054-7. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/эрақ-э-ажами.
- Доннер, Фред М. (1995). "ДОЛАФИДС". ин Яршатер, Эҳсан. Энcйcлопæдиа Ираниcа, Волуме ВИИ/5: Диворcе ИВ–Другс. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге & Кеган Паул. 476–477 б. ИСБН 978-1-56859-023-3. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/долафидс.
- Ле Странге, Гуй. Тҳе Ландс оф тҳе Эастерн Cалипҳате: Месопотамиа, Персиа, анд Cентрал Асиа, фром тҳе Мослем Cонқуэст то тҳе Тиме оф Тимур. Неw Ёрк: Барнес & Нобле, Инc., 1905. ОCЛC 1044046.
- Лоcкҳарт, Л. (1965). "Д̲ж̲ибāл". ин Леwис, Б.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ИИ: C–Г (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. п. 534. ОCЛC 495469475. ҳттпс://дх.дои.орг/10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_2068.
- Паул, Лудwиг (2000). "Персиан Лангуаге и. Эарлй Неw Персиан". ин Яршатер, Эҳсан. Энcйcлопæдиа Ираниcа, Онлине Эдитион. Энcйcлопæдиа Ираниcа Фоундатион. ҳттпс://ираниcаонлине.орг/артиcлес/персиан-лангуаге-1-эарлй-неw-персиан.