Жигар сиррози — жигарнинг сурункали ривожланиб борадиган яллиғланиш касаллиги. Бунда жигар тўқимаси яллиғланиб, унинг бир қисми бириктирувчи тўқима билан алмашинади. Жигарнинг ўткир яллиғланиши — гепатитда, унинг Б, C, Д шаклларида, ўткир гепатит сурункали гепатитга айланаётганда, безгак, сил, захм, бруцеллёз каби юқумли касалликларда, ўт пуфаги ва ўт йўлларининг сурункали яллиғланишида, турли кимёвий моддалардан мунтазам заҳарланишда, шунингдек, алкоголизмда ва бошқа сабабларга кўра пайдо бўлади. Жигар сиррози — секин ривожланадиган сурункали касаллик. Жигар сиррози турлича намоён бўлади ва у хасталикнинг қайси шаклида кечиши ҳамда даврига боғлиқ. Текширганда жигарнинг қаттиқлашгани ва функсиясининг бузилганлигига қарамай, киши узоқ вақт ҳеч қандай хасталик аломатини сезмай юриши мумкин. Касаллик зўрайганда бемор дармонсизланади, озиб кетади, иштаҳадан қолади, кекиради, кўнгли айнийди, баъзан қусади, ичи кетади ёки қотади, қорни дам бўлади, тана харорати кўтарилади, қорин бўшлиғида суюқлик тўпланиши натижасида у кўтарилади (истисқо), бурни қонайди, бадани қичишади, баъзан сарғаяди. Кейинги жараёнларда камқонлик белгилари авжига чиқади. Жигари ва айниқса, талоғи катталашади ва қаттиқлашади.

Жигар сиррози

Гепатоселлулар карсиномага олиб келган жигар сиррози.
 
Классификацияси ва ташқи линклар
КХК-10 К70.3, К71.7, К74
КХК-9 571
ДисеасесДБ 2729
МедлинеПлус 000255
эМедиcине мед/3183 радио/175
МеСҲ Д008103
Жигар сиррози (ўнгда)

Давоси

Давони шифокор тайинлайди. Жигар сиррози узоқ вақт даволанади, касаллик зўрайганда беморни дарҳол касалхонага ётқизиш керак. Парҳезга қатъий риоя қилишнинг аҳамияти катта. Беморга, асосан, енгил ҳазм бўладиган, қанд, оқсил ва витаминлар (айниқса, C витамин ва Б группа витаминлар) га бой сутли ва ўсимлик овқатлар берилади. Творог (осон ҳазм бўладиган оқсилларга эга), ёғсиз гўшт, балиқ, шунингдек, озгина сариёғ билан қаймоқ ёки сметана истеъмол қилиш мумкин. Спиртли ичимликлар ичиш қатий тақиқланади. Жигар сиррозининг авж олишига йўл қўймайдиган дорилар буюрилади. Жигар сиррозини даволашда аввало унга сабаб бўладиган омилларни бартараф этиш муҳим. Жигар сиррозига олиб келган инфексия аниқланса, уни тугатиш чоралари кўрилади. Жигар сиррозининг олдини олиш учун меҳнат ва турмуш шароитини соғломлаштириш, алкоголизмга қарши кураш олиб бориш чоралари кўрилади[1].

Жигар сиррози симптомлари

  1. Баъзи-баъзида ўнг қовурғалар остида пайдо бўладиган оғриқ. Оғриқ кўпинча жисмоний зўриқишдан ёки қовурилган, ёғли таомлар ва алкагол истеъмолидан кейин кучаяди.
  2. Оғизда аччиқ таъм ва қуруқлик ҳисси пайдо бўлиши, айниқса тонг вақтида.
  3. Одамни сурункали ич кетиши ва кучли қорин дам бўлиши (метеоризм) безовта қилади
  4. Бемор бирмунча вазн йўқотади, тажанг ва тез чарчайдиган бўлиб қолади.
  5. Касалликнинг баъзи формалари, масалан постнекротик сирроз дасталабки босқични ўзидаёқ яққол аломат тери сариқлигини чақиради.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар

  1. МЕД24 Жигар сиррози