Жигарбанд — Амударёнинг Туямўйин қоялари орасида (360 м гача торайган жойида) бино қилинган қад. истеҳком ҳаробаси. Маҳаллий номи форсча — даҳани шер (шер оғзи), арабча — сакри шайтон (шайтон тўғони). 1945-йилда акад. Я. Ғ. Ғуломов томонидан текширилган. Ж. мил. ав. 3—2 а.ларда барпо қилиниб, Чингизхон истилоси (ХИИИ аср) дан кейин ҳаробага айланган. 100х80 м катталикдаги Ж. муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган ерда жойлашган бўлиб, яқинида шу номдаги работ ва қишлоқ бўлган. Ж. Хоразм воҳасига бориладиган сув ва қуруқликдаги йўлни муҳофаза қилиб турган. В. Бартолд фикрича, Ж. қишлоғи ўрнида ўрта асрда Жаъфарбанд ш. жойлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил