Жигарранг соус (франсузча: Сауcе бруне) — франсуз ошхонасидаги асосий, классик соуслардан бири. Унинг жуда кўп турлари мавжуд. Франсуз классик ошхонасида жигарранг соус одатда гўштли шўрванинг қайнатилишидан ҳосил қилинади, баъзан қуйилтириш учун унга роух қўшилади. Жигарранг соусга мисоллар эспанол, демиглас ва бошқа турларини мисол қилиш мумкин[1][2].

Жигарранг соусда пишган швед фрикаделкаси. ИКЕА ликопчасида қўйилган

Скандинавия

Дания ошхонасида жигарранг соус (брун совс) жуда кенг тарқалган соус бўлиб, гўштли соуслар турига киради. (бугунги кунда кўпинча булён кубларидан тайёрланган шўрвалар билан алмаштирилади). Роух билан қуюлтирилади, баъзан карамелланган шакар билан ранг берилади (брун кулøр ёки мадкулøр). Вариацияларига қўзиқорин соуси, пиёзли соус ва жигарранг ўтлли соуси киради[3].

Норвегия версиясида (брун саус) Дания жигарранг соуси билан бир хил тарзда, одатда буғдой унидан тайёрланади. Қайла аввал сариёғни товада қиздиришдан бошланади. Сўнгра буғдой уни қўшиб, янада тўқ рангга кириши кутилади. Баъзида озуқа бўёқлари (суккеркулøр, сўзма-сўз " ранг берувчи шакар "), соя соуси ва Брунуст пишлоғи қўшилади. Соуснинг таъми унда пишган гўштга қараб турли хил таъмга эга бўлиши мумкин, чунки одатда гўштни дастурхонга тортишдан олдин соусда бир мунча вақт пиширилади[4].

Швеция (брунсåс) ва Финландияда (рускеакастике) фрикадел таоми одатда эспанол соуси билан бир хил тарзда тайёрланадиган, оч жигаррангдаги соус билан дастурхонга тортилади, қора ва хушбўй мурч, соя соуси, қорақат желеси, олма, пиёз, хантал, томат пюреси каби лаззатли ингредиэнтлар қўшилади. Дўконларда тайёр ёки қуритилган ҳолда учратиш мумкин[5].

Манбалар