Jiguli Dayrabayev
Жигули Молдақалиқули Дайрабаев (1954-йил 29-сентябр, Луговой тумани, Жамбил вилояти) — Қозоғистон сиёсатчиси, Қозоғистон Олий Кенгашининг ХИИ чақириқининг депутати (1990—1995), Қозоғистон фермерлар уюшмасининг раиси. 2022-йилги мамлакат президентлигига номзод[1].
| Жигули Молдақалиқули Дайрабаев | |
|---|---|
қозоқча: Жигули Молдақалықұлы Дайрабаев | |
|
Мансаб даври 1990 – 1995 | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1954-йил 29-октабр Луговской тумани, Жамбул вилояти, Қозоқ ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Сиёсий партияси | КПСС (1991-йилгача), Аманат партияси, Ауил |
| Болалари | Дидар ва Марат |
| Таълим | Турар Рисқулов номидаги Қозоқ қишлоқ хўжалиги институти (1981); Қишлоқ хўжалиги комплекси олий мактаби (1989) |
| Касби | олим-агроном |
| Мукофотлари | "Қозоғистон Республикаси мустақиллигига 10 йил" медали |
| Қўшин тури | Совет Армияси |
| Хизмат йиллари | 1972-1974 |
Биографияси
Жигули Дайрабаев 1954-йилнинг 29-октабрида туғилган. Чўпон ёрдамчиси ва ҳайдовчи бўлган Жигули фаолиятин 1974—1977-йиллари Луговой тумани „Пут к коммунизму“ (русчада „Коммунизмга йўл“) жамоаси комсомол қўмитасининг котиби сифатида бошлади. Кейинчалик у Луговой туманининг „Пут к коммунизму“ жамоаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси лавозимида 1977—1980-йил оралиғида ишлаган. Раислигини тўхтатган йили Жигули Дайрабаев Каменск қишлоқ ижроия қўмитасининг раиси этиб тайинланади. Шундан сўнг икки йил бўйи (1985—1987) Луговой тумани „Алғабас“ қўй хўжалиги партия қўмитаси котиби бўлди[2]
1987—1995-йиллари Жигули Дайрабаев Луговой туманининг Жамбил номидаги уюшмаси бошқармасининг раиси бўлиб, 2 йил давомида „Қорағати“ филиалининг директори лавозимида тайинланди[2]
Олий Кенгашга аъзолик
Жигули Дайрабаев 1990-йили Қозоғистон Олий Кенгаши ХИИ чақириғининг депутати бўлиб сайланган. Унинг кейинги 5 йил давом этган Кенгашдаги аъзолигининг йилларида Қозоғистон мустақиллик ҳақидадекларациясининг кучга кириши, мустақил Қозоғистоннинг биринчи конституциясининг ва давлат рамзлари тасдиқланиши ва 300 га яқин қонунлар қабул қилиниши каби тарихий ўзгариш бўлди[2]...
Олий Кенгашга аъзолигидан кейин
Жигули Дайрабаев Т.Рисқулов туман статистика бўлими бошлиғи (1997—2001), Чу тумани „Берликский“ дон қабул қилиш корхонасининг директори, Меркен тумани „Қазексим-Мерки“ корхонасининг директори (2001—2009), „МОЛБАЛ“ МЧЖ бош директори (2009—2015), „Қозоғистон фермерлар иттифоқи“ ҚБ Жамбил вилояти бўлимининг раиси (2015—2019), „Қозоғистон фермерлар иттифоқи“ РҚБ ассоциациясининг президенти (2019—2022) лавозимларида ишлаган[2]
Ҳозирда Жигули Дайрабаев Қозоғистон Республикаси Президентининг ҳузуридаги Миллий таъсиснинг депутати (2022-йил 14-июндан бошлаб), Қозоғистон фермерлар ассоциациясининг бошқарув раиси (2022-йилнинг июнидан бошлаб) ва „Атамекен“ НCП раислигининг саноат комплекси қўмитаси раиси (2022-йилнинг июнидан бошлаб) бўлиб келади[2]
Танқид
Болаларининг фирибгарликда айблари
2022-йили 3-октябр куни турли хабарлар Жигули Дайрабаевнинг икки ўғли Дидар Молдақалиқ билан Марат Дайрабаев Жамбил вилояти ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бошқармасининг собиқ бошлиғи Ерлан Қулкеэв билан биргаликда ўзгаларнинг ишониб топширилган мулкини талон-торож қилишди ва фирибгарлик ҳақида айбловлари эълон қилинди[3]... Кейинроқ улар ҳақида иш очилгани маълум бўлди[4].
Шахсий ҳаёти
Жигули Молдақалиқули ўзининг исми ҳақида саволга жавоб берганда отаси ўғлининг буюк одам бўлишини тилаб, уни Жигули тоғларининг исм билан номин қўйди[5].
Жигули Дайрабаев уйланган, икки ўғил ва етти невараси бор[6].
Мукофотлар
Медаллар
- Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллиги учун медали ;
- „Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги“ медали ;
- „Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги“ медали ;
- Қозоғистон Республикаси меҳнат фахрийси;
- Ҳурматли фахрий;
- Вилоят олдидаги хизматлари учун;
- Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги аълочиси.
Ҳурматли унвонлар
- Жамбил вилояти Турар Рисқулов туманида хизмат кўрсатган фуқаро;
- Жамбил вилоятида хизмат кўрсатган фуқаро.
Бошқалар
- Қозоғистон Республикаси Президентининг ташаккурномаси.
Манбалар
- ↑ Жигули Дайрабаэв стал первим кандидатом в президенти (орисша) Жигули Дайрабаэв президенттікке бірінші үміткер атанди. тенгринеwс.кз. 30.09.2022.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Жигули Молдакаликович Дайрабаэв (персоналная справка) (орисша) онлине.закон.кз.
- ↑ Президенттікке үміткер Жигули Дайрабаэв ұлдари турали сұраққа жауап берді тенгринеwс.кз. 5.10.2022
- ↑ Синовя кандидата в президенти Жигули Дайрабаэва обвиняюця в хищэниях и мошенничестве (орисша) Президент сайлауиниң үміткері Жигули Дайрабаэвтиң ұлдари алаяқтиқпен айипталди арбат.медиа. 9.10.2022
- ↑ Жигули Дайрабаэв рассказал, откуда у него необичноэ имя[сайт ишламайди] (орисша) ру.спутник.кз. Жигули Дайрабаэв өзінің әдеттен тис эсімі турали айтти
- ↑ Биография Ассоциация фермеров Казахстана[сайт ишламайди] (орисша) Өмірбаян — Қазақстан фермерлер қауимдастиғи.
- Qozogʻiston siyosatchilari
- Yashayotgan insonlar
- 1954-yilda tugʻilganlar
- 29-sentabrda tugʻilganlar
- Qozogʻiston Respublikasi mustaqilligining 10 yillik medali sohiblari
- Qozogʻiston Respublikasi mustaqilligining 25 yillik medali sohiblari
- Qozogʻiston Respublikasi mustaqilligining 30 yillik medali sohiblari
- Qozogʻiston Yuqori Kengashining deputatlari
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar

