Жиклёр (франс. гиcлер — пуркаш, тўзитиш) — ички ёнув двигатели силиндрларига бериладиган ёнилғи (ҳаво) миқдорини чеклайдиган ва меъёрлайдиган деталдаги калибрланган тешик. Карбюраторса бўлади. Асосий, қўшимча, салт юриш, экономайзер, тезлаткич ва ҳаво Ж.лари бор. Асосий ва қўшимча Ж.лар тўзитувчи найчага бериладиган ёнилғини, салт юриш Ж.и салт юриш каналларига бериладиган ёнилғини, экономайзер Ж.и экономайзердан, тезлаткич Ж.и тезлатиш насосидан келадиган ёнилғини, ҳаво Ж.и салт юриш тизими каналига бериладиган ҳавони чеклаб ва меъёрлаб туради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил