Жиллиан Армсбурй— қўшиқчи, қўшиқнавис. Вашингтон штатида туғилган. Қўшиқчи Жиллиан Армсбурй Чаранга Р&Б жанрида ижод қилишни биринчи бўлиб бошлаб берган. У Лос Жовенес дел Баррио гуруҳининг бош қўшиқчиси ҳисобланади. Жазз мусиқачиси Монго Сантамариа билан 1980-йилларнинг охирида биргаликда ижод қилган. Жиллиан Армсбурй Лининг „Жуст Но Отҳер Wай“ албомида чиқарган „До Ёу Wант Мй Лове“ қўшиғининг бастакори эди. У дастлаб гуруҳ раҳбари Жонни Алмендрага турмушга чиқди. Бироқ айрим сабабарга кўра ажрашиб, кейинчалик мусиқачи Леон Пендарвис билан оила қурди.

Жиллиан Армсбурй
Таваллуди 1962-йил
Вафоти 22-январ 2009-йил
Касби Мусиқачи
Унвони РММ
Шаначиэ

Ёшлиги

Армсбурй Вашингтон штатида туғилиб ўсган бўлса-да, ҳаётининг асосий қисмини АҚШнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Орегон штатида ўтказган. Насл-насаби немис, инглиз ва шотландияликларга бориб тақалади. У уч ёшга кирганида отаси қора танли аёлга уйлангани учун оиласи ҳам қора танли эди. Жиллиан жамоат театрларида тўққиз ёшлигидан бошлаб ишлай бошлайди. Бир неча йил расмий равишда рақсни ўрганиб олганидан сўнг Ню-Ёркдаги Броадwайга ишламоқчи бўлиб борганда, ҳатто раққосларнинг ҳам қўшиқ айтишини гувоҳи бўлди. Вақт ўтиб, бу воқеа уни мусиқа ва қўшиқчиликни ўрганишга ундади. Бўлажак қўшиқчи Армсбурй Арета Франклин, Отис Реддинг, Жеймс Браун, Жон Колтрейн ва Мотаунларни болалигидан буён тинглаб келарди[1].

Жиллиан Лос Жовенес Дел Барриогуруҳига асос солган Жоҳннй Алмендра билан турмуш қурган. У Георге Ривера олиб борган Жазз Cон Cлаве номли интервюда Жоҳннй Алмендра билан ўн йил давомида бирга бўлганини айтган[2]. У, кейинчалик, Сатурдай Нигҳт Ливе мусиқий директори Леон Пендарвис билан турмуш қурган[3][4][5].

Фаолияти

У аъзоси ҳисобланган Лос Жовенес дел Баррио гуруҳи Ню-Ёрк лотин мусиқаси тарихидаги энг муҳим гуруҳлардан бири ҳисобланади[6][7].

1980-1990-йиллар

Армсбурйнинг 1989-йилда Олé Ола албоми Монго Сантамариа томонидан чиқарилган[8][9]. Албомнинг бош қўшиғи бўлмиш, Диане Булгареллининг „Олé Ола“ композициясини куйлади. Шунингдек, Сантамарианинг „Ла Тумба“ композициясида иштирок этди[10]. 1996-йилда Лос Жовенес Дел Баррио ўзининг „Эволуcионандо“ албомини чиқарди. Биллбоард шарҳловчиси эса унинг „Телепҳоне“ ва „Стоп Слоw Доwн“ қўшиқларидаги ёрқин ижросини юқори баҳолади[11]. Бундай юқори баҳо Cашбох журналининг 10-февралдаги сонида берилган эди[12][13]. Армсбурй 1998-йил май ойида Бабй Зилла билан бирга Ню-Ёркдаги Доwнтимеда консерт берди[14]. У 1999-йилда Янги Зеландия ва Австралияда Cоcо Леэнинг машҳур қўшиқларидан бири ҳисобланган „До Ёу Wант Мй Лове“ қўшиғини биргаликда басталаган[15].

2000-йиллар

2000-йилда Росиэ ЎДоннеллнинг Анотҳер Росиэ Чристмас албомида вокал қисмини ижро этган[16]. 2007-йил май ойида Лауриэ Беэчман театрида у Жулиа Wаде билан унинг Жулиа Wаде ин А Cанвас оф Cолорс номли шоусига меҳмон сифатида чақирилди[17]. 2008-йилда Жиллиан Армсбурй Функ Филҳармоникнинг Эверйбодй Гет Доwн қўшиғидаги реп жанрига оид қисмини ижро этди[18].

Активистлик фаолияти

2000-йилда Армсбурй 2000-йилда бўлиб ўтган Шадоw Cонвентионда волонтёр сифстида иштирок этади. У гиёҳванд моддалар истеъмол қилганлик айби билан қамоққа олинган ота-оналарнинг этим қолган болалар билан куй ижро этди[19].

2001-йилда Армсбурй 50та аъзодан ташкил топган ва Ла Мега радиостанциясига қарши норозилик билдирган Унитед Мусиcианс Фронт матбуот котиби сифатида ҳам фаолият юритган[20].

2008-йилда Армсбери Жануби-Шарқий Миссури штат университетига мусиқий директори Жудит Фарриснинг илтимосига биноан талабалар билан суҳбатлашиш учун университетга ташриф буюрган[23]. Учрашувда у талабалар билан саратон касаллигига оид тажрибаси билан ўртоқлашди[21][22].

Ўлими

Армсбери мезотелиома сабабли 2009-йил январ ойида вафот этди[23][24]. 2009-йилда Жануби-Шарқий Миссоури штати университетининг Театр ва рақс факултети талабалари ўзларининг „Сwеэт Чаритй“ мусиқий асарини Армсберига бағишладилар[25]. Унинг хотирасига бағишланган консерт Месотҳелиома амалий тадқиқот фонди билан ҳамкорликда бўлиб ўтди.

Манбалар

  1. ↑ Ҳеренcиа Латина – ЖИЛЛИАН: ИН ҲЕР ОWН WОРДС БЙ ЭРИC Э. ГОНЗÁЛЕЗ
  2. ↑ Жазз Cон Cлаве – Қ&А: А Cонверсатион Wитҳ Жоҳннй Алмендра Анд Жиллиан бй Георге Ривера
  3. ↑ Университй оф Аркансас Неwс, Сатурдай, Марч 24, 2018 – 2018 Блаcк Мусиc Сймпосиум: Шапинг Америcан, Мусиc Меэт тҳе гуэст артисц
  4. ↑ Бреатҳ оф Ҳопе, Фалл 2009 – Паге 3 (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-07-13 санасида архивланган)
  5. ↑ Бреатҳ оф Ҳопе, Фалл 2009 – Паге 3 (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-07-13 санасида архивланган)
  6. ↑ Биллбоард, Април 27, 1996 – Паге 79 ЛАТИН
  7. ↑ Тҳе Беат, Волуме 19 – Бонго Продуcтионс, 2000 – Паге 31
  8. ↑ Cаденcе, Волуме 16, Иссуэс 1-6 – Паге 86
  9. ↑ Жазз Жоурнал Интернатионал 1990 – Паге 31
  10. ↑ Дисcогс – Монго Сантамариа – Олé Ола, Море Имагес (Баcк cовер)
  11. ↑ Биллбоард Магазине|Биллбоард, Април 27, 1996 – Паге 79 ЛАТИН
  12. ↑ Cашбох, Фебруарй 10, 1996 – Паге 14 ЛАТИН, РЕВИЭWС Бй Ҳеcтор Ресендез
  13. ↑ Пенгуин энcйcлопедиа оф популар мусиc, Доналд Cларке – Паге 234
  14. ↑ Неw Ёрк Магазине, 17 Май 1993 – Паге 138 НигҳтЛифе ДИРЕCТОРЙ, ПОП/ЖАЗЗ
  15. ↑ Ҳитпараде.ч – CоCо Леэ – До Ёу Wант Мй Лове
  16. ↑ АллМусиc – Жилл Армсбурй, Cредиц
  17. ↑ Броадwай Wорлд, Апр. 23, 2007 – Галт МcДермотт Амонг Беэчман Тҳеатре Май Лине-Уп бй БWW Неwс Деск
  18. ↑ Алл лосслесс- Функ Филҳармоник – Эверйбодй Гет Доwн (2008), Инвитед мусиcианс: (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-03-27 санасида архивланган)
  19. ↑ Разор Wире, Wинтер 2009, Вол. 12 Но. 1 – Паге 9 Кеэпинг ан Эе он Cонгресс
  20. ↑ Тҳе Неw Ёрк Тимес, Аугуст 13, 2001 – Латино Радио Гаининг Популаритй анд Сcрутинй Бй МИРЕЙА НАВАРРО
  21. ↑ Соутҳеаст Миссоуриан, Тҳурсдай, Фебруарй 26, 2009 – Дог сервес ас реминдер, партиcипант ин Соутҳеастъс мусиcал 'Сwеэт Чаритй' бй Чрис Ҳаррис
  22. ↑ Соутҳеаст Миссоуриан, Тҳурсдай, Април 16, 2009 – 'Сатурдай Нигҳт Ливеъ банд леадер то перформ wитҳ СЕМО студенц Бй Алаина Бусч
  23. ↑ Итъс Абоут Тиме – Чилдрен оф Струггле Бй Чуcк Армсбурй
  24. ↑ Ҳеренcиа Латина – Жиллиан, (1962 – 2009) Пор Эриc Э. Гонзáлез
  25. ↑ Соутҳеаст Миссоуриан, Тҳурсдай, Фебруарй 26, 2009 – Дог сервес ас реминдер, партиcипант ин Соутҳеастъс мусиcал 'Сwеэт Чаритй' бй Чрис Ҳаррис