Жилтемасой — Навоий вилояти Нурота туманидаги сой. Қаламжарсой (Селсой)нинг чап ирмоғи. Оқтов тизмасининг шимолий ён бағридаги Лангар қишлоғи ёнидан бошланиб, шим.га томон оқади. Киричсой қўшилгандан сўнг Нурота текислигига чиқади ва Чуямой деб аталади. Қаламжарсойгача етиб бормасдан Сойкечар қишлоғидан 3 км жануби-ғарбда қуриб қолади. Узунлиги 18 км, хавзасининг майдони (тоғли қисми) 25 км2. Жилтемасой қисман қор, асосан ёмғир, булоқ сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 80 —100 л/сек. Суви феврал— апрелда кўпаяди, май, айниқса, июндан камайиб кетади. Лекин ҳавзасида булоқлар кўп бўлганидан бутунлай қуриб қолмайди.[1]

Жилтемасой
Jiltemasoy yuqori oqimida, mayda
Жилтемасой юқори оқимида, майда


Давлат

Галерея

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил