Жамес С. Давис (1943-йилда туғилган) – АҚШлик миллиардер, тадбиркор, Неw Баланcе компанияси раиси ва Мажор Леагуэ Лаcроссенинг илк инвесторларидан бири[1][2].

Жамес С. Давис
Таваллуди 1943-йил 17-май (1943-05-17) (83 ёш)
Таълими Wорcестер Аcадемй
Касби Тадбиркор
Болалари 2 та

Ёшлик даври

Жамес С. Давис 1943-йилда Массачусетц шатининг Брооклине шаҳрида туғилган[1][3]. Wорcестер Аcадемй мактабида таҳсил олган ва Миддлебурй Cоллегеда биология ва кимё фанлари бўйича бакалавр даражасини қўлга киритган[4][2].

Карераси

Давис ўз карерасини Wалтҳам шаҳридаги ЛФЕ корпорациясида сотув менежери ва Кембриж шаҳридаги Апплиэд Геодата Сйстемс Дивисион оф Течвен Ассоcиатес компаниясида маркетинг менежери сифатида бошлаган. 1972-йилда Бостонда жойлашган атиги 6 ходимга эга Неw Баланcе компаниясини сотиб олган ва уни йиллик ўртача даромади 2,5 миллиард долларни ташкил қиладиган 4000 нафар ходимлик глобал корпорацияга айлантирган[1]. Давис спорт буюмлари ишлаб чиқарувчилари уюшмаси, халқаро спорт поябзаллари ва кийим-кечак ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси ва Тwо/Тен жамғармаси бошқарув кенгаши аъзоси ҳам ҳисобланади[5].

Жамес Университй оф Маинега 5 миллион АҚШ доллари миқдорида ҳайрия қилган. Қолаверса, ўзи таҳсил олган Миддлебурй университетида фахрий доктор унвонини қўлга киритган. Университет ҳудудидаги кутубхона ҳам Жим Давис шарафига номланган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Жим Давис & фамилй“. Форбес. Қаралди: 2017-йил 26-ноябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 Фонда, Дарен. „Соле Сурвивор“. Тиме Магазине (2004-йил 1-ноябр). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-сентябр.
  3. ↑ „ТНҲ'с 50 Wеалтҳиэст Греэк-Америcанс 2017 Лист“. Тҳе Натионал Ҳералд (2017-йил 8-март).
  4. ↑ Сараҳ C. Рай, 'Либрарй намед фор Жим Давис '66 анд ҳис фамилй', Май 7, 2010 [1]
  5. ↑ Мажор Леагуэ Лаcроссе Фоундерс (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-08-13 санасида архивланган)