Жим Роҳн
Эмануэл Жеймс Рон
Таваллуди
Эмануэл Жеймс Роҳн

1930-йил, 17-сентябр
Якима, Вашингтон,АҚСҲ
Вафоти 2009-йил, 5-декабр
Wест Ҳиллс, Калифорния,АҚСҲ
Касби Тадбиркор,муаллиф ва мотиватор

Эмануэл Жеймс Рон (1930-йил 17-сентябр– 2009-йил 5-декабр), профессионал сифатида Жим Роҳн номи билан танилган, америкалик тадбиркор, муаллиф ва мотиватор эди.Унинг ҳаётий философияси "Агар сиз кўп одамларга хоҳлаган нарсасини олишга ёрдам берсангиз, сиз хоҳлаган ҳамма нарсага эга бўлишингиз мумкин."

Ҳаётнинг бошланғич даври

Эмануэл Жеймс "Жим" Роҳн Вашингтоннинг Якима шаҳрида Эммануэл ва Клара Рон оиласида туғилган. Ронлар Айдахо штатининг Колдуэлл шаҳрида фермага эгалик қилишган ва у ерда Жим ёлғиз фарзанд сифатида ўсган. У камбағал оилада туғилган, 30 ёшида миллионерга айланган ва 33 ёшида таназзулга учраган. Кейинчалик у яна миллионерлик шоҳипасига кўтарилган[1].Жеймс рон бир йилдан кейин коллежни тарк этади[2].

Карераси

У ўз профессионал ҳаётини Сеарс компаниясида инсон ресурслари менежери лавозимида ишлашдан бошлади. Тахминан шу лавозимда ишлаб юрган пайтларида бир дўсти Ронни тадбиркор Жон Эрл Шоаффнинг ма'рузасига таклиф қилади. 1955-йилда Рон Шоаффнинг тўғридан-тўғри сотувчи АбундаВита бизнесига дистрибютор сифатида қўшилди.

1957-йилда Рон АбундаВита компаниясидаги дистрибюторлик лавозимини тарк этди ва бошқа тўғридан-тўғри сотувчи Нутри-Био компаниясига қўшилди. Компания асосчилари, жумладан, Шоафф ҳам унга устозлик қила бошладилар[3]. Ушбу мураббийликдан сўнг Роҳн компаниядаги энг йирик ташкилотлардан бирини қурди ва раҳбарликни ўз қўлига олди.1960- йилда, Нутри-Био Канадада кенгайтирилганда, Шоафф ва бошқа асосчилар Ронни ташкилотга мас'ул этиб қўйишни мақул кўришди.

1960-йилларнинг бошида Нутри-Био бизнесдан чиқиб кетганидан сўнг, Рон ўзининг Ротарй клубида нутқ сўзлаш учун таклиф қилинди. У буни қабул қилди ва кўп ўтмай, бошқалар ундан турли тушликларда ва бошқа тадбирларда гапиришни сўрашди. 1963-йилда Беверли Ҳиллс меҳмонхонасида у ўзининг биринчи оммавий семинарини ўтказди. Кейин у бутун мамлакат бўйлаб семинарлар ўтказа бошлади, у семинарларда ўз ҳикоясини айтиб берарди ва шахсий ривожланиш фалсафасини ўргатарди.

1970-йиллар давомида Рон Стандард Оил компанияси учун семинарлар ўтказди. Шу билан бирга, у жонли семинарлар ва шахсий ривожланиш бўйича семинарларни ўз ичига олган "Муваффақият саргузаштлари" деб номланган шахсий ривожланиш бизнесида иштирок этди. У 40 йилдан ортиқ вақт давомида бутун дунё бўйлаб семинарлар тақдим этган. 

Рон 1970-йилларнинг охирида Марк Р. Хюз ( Ҳербалифе Интернатионал асосчиси) ва ҳаёт стратеги Тони Роббинсга устозлик қилган. Ронни ўз карераларига та'сир кўрсатгани учун ҳурмат қиладиган бошқа муаллифлар/ма'рузачилар Марк Виктор Хансен ва Жек Канфилд ( Товуқ шўрваси китоблари серияси), Эвертон Эдвардс (Ҳаллмарк Инноваторс Cонгломерате), Браян Трейси, Тодд Смит ва Т. Ҳарв Экер [4][5].Рон Крис Виденер билан биргаликда "Ўн икки устун" романини ёзган.

Рон 1985-йилда нотиқлик маҳорати учун Миллий нотиқлар ассоциациясининг CПАЭ мукофотига сазовор бўлган. У 17 та ёзма, аудио ва видео оммавий ахборот воситаларининг [6] муаллифи, жумладан , “Амбитион кучи”, “Ҳаётингга мас’ул бўл ” ва “Ҳаётингни айлантирадиган кун” . Унинг кўпгина нутқлари ЁуТубе ва Инстаграм каби ижтимоий медиа платформаларида бепул мавжуд.

Ўлими

Жим Рон 2009-йил 5-декабрда, 79 ёшида ўпка фиброзидан вафот этди. У Калифорниянинг Глендейл шаҳридаги Форест Лаwн Мемориал Паркига дафн этилган.У вафот этган пайтида унинг умумий даромади $500 миллион доллар эди.

Асарлари

  • Бойлик ва бахт учун 7 та стратегия: Американинг энг йирик бизнес файласуфидан кучли ғоялар ( 1996)
  • Муваффақиятли яшаш учун менинг фалсафам (2011)
  • Амбициянинг кучи (2022)
  • Ҳаёт фасллари (2003)
  • Муваффақиятнинг 12 та устуни (2005)
  • Ақл витаминлари (2018)
  • Муаффақиятнинг 5 калити (2018)

Яна қаранг

Ҳаволалар

  1. ↑ Сингҳ, Шивпреэт (2016). Жим Роҳн: фром Рагс то Ричес, Ретриэвед 31 Аугуст 2016.
  2. ↑ „60 Греатест Қуотес бй Жим Роҳн Тҳат Wилл Инспире Ёур Ҳеарт анд Соул“ (эн-УС). Инвестивате (2017-йил 13-май). Қаралди: 2017-йил 31-май.
  3. ↑ „Жим Роҳн: Тҳе Пассинг оф а Персонал-Девелопмент Легенд“ (эн). СУCCЕСС (2010-йил 26-январ). 2017-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-июн.
  4. ↑ Смитҳ, Тодд (2011). "Беcоминг а Дисcиплинед Персон," Литтле Тҳингс Маттер. Ретриэвед 31 Аугуст 2016. (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-05-18 санасида архивланган)
  5. ↑ Траcй, Бриан (2014) "А Трибуте то А Легаcй: Жим Роҳн," Бриан Траcй Интернатионал. Ретриэвед 31 Аугуст 2016.
  6. ↑ „Мотиватион Форcе: Жим Роҳн Биограпҳй“. www.мотиватионфорcе.cом. 2016-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 31-август.