Жимжитлик
"Жимжитлик" – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ижодига мансуб бўлган роман. Роман ёвузлик билан эзгуликнинг абадий курашига бағишланган. Илк бора 1986-1987-йилларда „Шарқ юлдузи“ журналида давомли эълон қилинган. 1989-йиллда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти асарни 150 000 нусхада босиб чиқарди[1].
|
Файл:Жимжитлик романи.жпг 2016-йилги нашр | |
| Муаллиф(лар) | Саид Аҳмад |
|---|---|
| Тил | О'збек |
| Жанр(лар)и | Роман |
| Нашриёт | Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1989-йил |
| ИСБН | ИСБН 978-9943-4621-2-0 |
Аммо, ўша даврдаги сензура сабабли, муаллифни огоҳлантирмасдан асарнинг учдан бир қисмини олиб ташланди.
Муаллиф ўн тўрт йил давомида романни қайта тиклаш, йўқотилган жойларини тўлдиришга ҳаракат қилди ва романни бугунги кун талабларига мос тарзда қайта нашр эттирди.
Романнинг янгиланган версияси 2008-йилда Ўзбекистон нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан 280 бетли 5000 нусхада, қаттиқ муқовада нашр этилган. 2016-йилда эса "Сано-Стандарт" нашриёти томонидан 336 бетли юмшоқ муқовада қайта нашр этилди. Роман 2024-йили ёзувчининг қизи Нодира Хусанхўжаева муҳаррирлиги остида икки марта нашр этилди: Сано-Стандарт нашриёти томонидан 416 бетли 5000 нусхада, юмшоқ муқовада, кирилл алифбосида ва Турон Замин нашриёти томонидан 320 бетли 2000 нусхада, қаттиқ муқовада лотин алифбосида нашр этилди.
Сужет
Жимжитлик романида совет давридаги раҳбарларнинг чиркин ҳаёти, эзилган оддий халқнинг турмуш тарзи, узоқ йиллар раҳбарлар тазийқи остида Афғонистон
да яшаган, аёли ва фарзандидан айрилиб уйига қайтган Толибжон, бойлик ва мансаб учун ҳар қандай жирканчликка тайёр хотинбоз раис Мирвали, отаси ўлдирилиб, онаси Мирвали томонидан тортиб олинган Азизбек каби инсонлар тақдири ҳикоя қилинади. Романнинг охирида Мирвалининг "каллакесар"ларининг хатоси оқибатида Толибжон вафот этади ва роман Мирвали Азизбек томонидан о'лдирилиши билан тугайди.
Қаҳрамонлари
- Толибжон – бош қаҳрамон. Олим. Амалдорлар тайзиқи билан узоқ йиллар давомида ватанидан олисда яшаган, аёли ва фарзанди вафотидан кейин туғилиб ўсган уйига қайтган, онасининг таъбири билан айтганда „бахтини тупроққа кўмиб келган“ инсон.
- Мирвали – Толибжоннинг дўсти. Колхоз раиси. „Бир танда икки одам“ деб Мирвалига айтилган.
- Зайнаб – Толибжоннинг синглиси.
- Кампир – 90 ёшдан ошган кўзи кўр бўлиб қолган аёл, Толибжоннинг ўгай онаси.
- Азизбек – отаси Мирвали томонидан ўлдиртирилган, онасини Мирвали машуқа қилиб олган йигит.
- Жайрона – Толибжон чет элда учратган ва кейинчалик Толибжонга турмушга чиққан таржимон қиз, аслида „Давлат хавфсизлиги маёри“ бўлади.
- Эрали – „Эшшакқулоқ“ лақабли чавандоз киши. Иккинчи жаҳон урушида қатнашган.
- Асқарали – Мирвали томонидан ўлдирилган ва мушукларга ем бўлган образ (Унинг қандай ўлишини ёлғиз Азизбек кўриб қолади).
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Жимжитликга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |