Jin mashina

Жин машина (инглизча: соттон гин) ёки тола ажраткич — пахта толаларини чигитдан ажратиб оладиган машина. Аррали ва валикли хиллари бор.
Аррали жин машинанинг асосий иш қисмлари: ишчи камераси ва аррали силиндр 2 дан иборат. Аррали силиндр 80—130 дона аррали дисклардан йиғилади. Чигитли пахта иш камерасига тушади. Айланиб турган силиндр арраларига илинган толаларнинг бир қисми чигитдан ажралиб, панжара 3 орасига ўтади, сопло 4 ва машина бўғзи 5 орқали батарея конденсорига йиғилади. Чигитли пахта силиндр билан бир неча марта учрашгач, чигит толалардан деярли тозаланади ва сирпаниб, тароқ 8 билан панжара орасидан ўтиб, чигит конвеерига тушади. „Ўлик“ тола ажратиш мосламаси 6 толадан „ўлик“ тола ва ифлосларни ажратиб, шнекли „ўлик“ тола конвеери 7 га йўналтиради.
Валикли жин машинанинг иш қисмлари ҳайвон терисидан, сунъий резиналаштирилган материаллар ва табиий пўкаклардан ясалган валик, қўзғалмас пичоқ 2 ва уриш валиги 3 дан иборат. Таъминлаш камераси га тушган чигитли пахтани қарама-қарши томонга айланиб турадиган валиклар 2 қозиқчали титкилаш барабани 3 га бир меъёрда узатади, барабан қозиқчалари уни илаштириб, тўр 4 сиртидан судраб утади. Пахтадан ажралган хас-чўплар тўр кўзларидан ўтиб ташқарига чиқади, титилган пахта эса қия 5 дан сирпаниб, игнали барабан 6 га йўналади. Текисловчи валик 8 чигитли пахта қатламини текислаб туради. Тезлатиш барабани 9 игнали барабан 6 дан чигитли пахтани ажратиб олиб, бир-бирига тескари айланаётган иш валиги ва уриш валиги 10 орасига келтиради. Чигит пичоқ остидан ўта олмайди, толалар чигитдан ажралади ва иш валигига ёпишиб, пичоқ остидан ўтиб кетади. Чигит толалардан тўлиқ ажралмагунча бу жараён такрорланади. Чигитдан ажралган тола нов 15 га тушиб, ундан тола қувурига, чигитлар эса тўр 7 нинг кўзларидан ўтиб, нов 14 орқали йиғиш шнегига йўналади. Пахта тозалаш корхоналарида бир неча жин машина батарея тарзида (арралиси ҳар қаторда 2—5 тадан, валиклиси 8—10 тадан) ўрнатилади. Ўзбекистон пахта корхоналарида автоматлаштирилган жин машиналари ишлатилади.
Адабиётлар
- Жаб боров Ғ. Ш., Отаметов Т. У., Ҳамидов А., Чигитли пахтани дастлабки ишлаш технологияси, Тошкент, 1987-йил.
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |