Jin masjidi
Жин масжиди (озарбайжонча: Cин мəсcиди) ХИВ асрга оид тарихий масжидлардан бири. Озарбайжоннинг Боку шаҳридаги Гала бурилишида жойлашган Эски шаҳар ва Ширвоншоҳлар саройининг бир қисми ҳисобланади. Бино Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001-йил 2-августдаги 132-сон қарори билан миллий меъморий ёдгорлик сифатида рўйхатга олинган[1].
Тарихи
Масжид Шарқий дарвозанинг пастки қисмида жойлашган. Фасадида ҳеч қандай ёзувлар йўқ. Бино ХИВ асрда қурилган ва Қур’ондаги Жин сураси номи билан аталган деб ишонилади[2]. Масжиддан ўша даврда маҳалла масжиди сифатида фойдаланилган[3].
Таснифи
Масжид тўртбурчак шаклда қурилган бўлиб, унинг тепа қисми учли тош гумбаз шаклида[4]. Муқарнасга ўйилган беш поғонали тўрли меҳроб ички қисмининг жанубий деворлари тўртбурчаклар шаклида ҳошияланган бўлиб, умуман Ширвон-Абшерон меъморлик мактабига хос нақшлар билан безатилган[5].
Масжиднинг асосий қисми ассиметрик шаклда бўлиб, кириш қисми классик усулда қурилган[6].
Галерея
Манбалар
- ↑ „Азəрбайcан Республикасı əразисиндə дöвлəт мüҳафизəсинə гöтüрüлмüş даşıнмаз тарих вə мəдəниййəт абидəлəринин əҳəмиййəт дəрəcəлəринə гöрə бöлгüсüнüн тəсдиқ эдилмəси ҳаққıнда Азəрбайcан Республикаси Назирлəр Кабинетинин қəрарı“. э-қанун.аз. 2017-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 3-апрел.
- ↑ „Cин мəсcиди“ (аз). ичеришеҳер.аз. 2018-йил 3-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 3-апрел.
- ↑ „CİН МƏСCİДİ“ (аз). ичеришеҳер.гов.аз. 2018-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 3-апрел.