Jinchak
Жинчак [Лагоничиум фаретум (Банкс эт. Бобр.)] — дуккакдошларга мансуб илдиз бачкили, сершох ва сертикан бута. Пояси 20—45 см, энг асосидан шохланади, барглари жуфт пацимон, мураккаб, туклар билан қопланган. Гуллари сариқ, тўпгули шода. Меваси чўзинчоқдуккак. Июндан сент.гача гуллайди ва мевалайди. Уруғлари одатда 20—30° ҳароратда униб чиқади. Майсалари кеч баҳорда кўкаради. Асосан илдиз бачкиларидан кўпаяди. Илдизи кучли усади, асосий илдизидан 1–3 м чуқурга кириб борадиган бақувват ён илдизлар чиқади, илдизида 8,11, пўстлоғида 12,09%, дуккагида 31,0% танин бор. Ўзбекистоннинг Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё адирлари ва тоғ этакларидаги сур тупроқларда ўсади. У табиий равишда тарқалган минтақаларда ҳамма экинлар орасида учрайди, янгидан ўзлаштирилган ерларда эса беда ва ғўза майдонларида йўқотиш қийин бегона ўсимлик.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |