Жиқтоқлар (Глареола) — балиқчилар туркуми уруғига мансуб қушлар. Танасининг узунлиги 25 см гача. Тумшуғи калта, оғзининг катталиги билан бошқа балчиқчилардан фарқ қилади. 7 тури бор. Европа, Осиё, Африкада (қишда Австралияда ҳам) учрайди. Ўзбекистонда 2 тури яшайди. Далалар, чўллар ва ўтлоқларда тарқалган. Ёзда учиб келиб, қишда учиб кетувчи қушлардан. Одатда, тўдалашиб уя солади. Ҳашаротлар билан озиқланади. Чигиртка ва бошқа зараркунандаларни қириб, фойда келтиради[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил