Жиробус, гиробус (юн. герос — дойра ва лотинча (омни) бус — барча учун) — механик энергия аккумулятори — залвар массаси (маховиги) бўлган релссиз ўзиюрар арава. Маховик тўплаган кинетик энергия ҳисобига ҳаракатланади. Қисқа масофаларда ёрдамчи транспорт воситаси ҳисобланади; Ж.дан портлаш хавфи бўлган объектларга хизмат кўрсатиш учун фойдаланилади. 1955 й.дан электробуслар ҳам амалда қисман қўлланилмоқда. Улар маховикли асинхрон двигател-генератор ва тортувчи эле’тр двигателлардан иборат ҳаракатлантириш агрегати билан жиҳозланади. АҚСҲ да 12 км узунликдаги юловчилар трассасига хизмат кўрсатадиган Ж. тажриба нусхалари тайёрланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил