Jismoniy mashqlar
Ушбу саҳифани Машқ қилиш билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Жисмоний машқлар — кишининг жисмоний тараққиёт даражасини ошириш учун махсус танланган ҳаракатлар.
Мунтазам ва изчил бажариладиган жисмоний машқлар жисмоний тарбиянинг асосини ташкил этади. Жисмоний тарбия амалиётида таркиб топган жисмоний машқлар (одамнинг меҳнат, турмуш, ҳарбий фаолиятидан олинган ҳаракат ва амаллар асосида — югуриш, сакраш, ирғитиш, тош кўтариш, сувда сузиш ва бошқалар) гимнастика, енгил атлетика, оғир атлетика, ҳаракатли ва спорт ўйинлари, спорт туризми ва ҳоказони келтириб чиқарди. Илмий асосда танланган жисмоний машқлар барча ҳаракат органларининг фаолиятини яхшилайди, меҳнат қобилиятини оширади.жисмоний машқлар турлари тўғри ва аниқ тасниф қилинишни тақозо этади. Шунда улардан кўзланган самарага эришиш мумкин. Жисмоний машқлар — жисмоний тарбиянинг асосий воситаси бўлиб, у тарихан гимнастика, ўйинлар, спорт ва туризм тарзида гуруҳларга ажратилиб, тарбия жараёнининг воситаси сифатида фойдаланиб келинди. Жисмоний машқ деб жисмоний тарбия қонуниятлари талабларига жавоб берувчи, онгли равишда бажариладиган ихтиёрий ҳаракат фаолиятларининг турли туркуми тушунилади. Бундай ҳаракат фаолиятлари гимнастика, ўйинлар, спорт, туризм машқлари сифатида тарихан тизимлаштирилди, усулияти тўпланди ва тўлдирилди. Жисмоний машқни вужудга келиши — тарихан қатор дарсликларда (А. Д. Новиков, Б. А. Ашмарин ва бошқалар, 1966, 1979) Ибтидоий жамоа тизими даврига тўғри келади деб кўрсатилади. Жисмоний машқнинг вужудга келишида обектив сабаб қилиб ибтидоий одамнинг қорин тўйдириш мақсадида ов қилиши, субектив сабаб сифатида онгнинг шакилланиши деб қаралди. Ибтидоий қуролларни ишлатишни билмаган ибтидоий одам ўз ўлжасини ҳолдан толдиргунча қувлаган. Бу билан овчи организми катта жисмоний тайёргарликка муҳтожлик сезган. Жисмоний тайёргарлиги этарли бўлмаганларининг ўзлари ўлжасига ем бўлган. Шунга кўра вақт ўтиши билан ибтидоий одамлар овга гала-гала бўлиб чиқадиган бўлдилар. Ибтидоий қуроллар: тош, қиррали тош бойланган найза, хас-чўп билан номигагина беркитилиб қўйилган чоҳлардан ва бошқалардан овчилар фойдалана бошлашган, ижтимоий онг шакллана бошланган. Овда иштирок этолмай қолган қабилани қариялари ёшларга тошни нишинга отиш, уни зарбини кучайтиришни машқ қилдира бошлаган ва бу билан тарбияга асос солинган тарбия жараёнининг элементлари шакллана бошлаган. Кейинчалик улоқтириш, қувиб етиш ёки қочиш учун югуриш, сакрашлар машқ қилина бошланган. Бу эса жисмоний машқларни ҳамда жисмоний тарбиянинг элементларини вужудга келиши ва шакилланиш даври деб қаралган. Шу кунга келиб бу машқлар ҳозирги замоннинг енгил атлетика, гимнастика, спорт ўйинлари, якка курашлари, туризм ва спортнинг бошқа турлари тарзида жисмоний тарбия жараёни учун асосий восита сифатида фойдаланилмоқда. Жисмоний машқлар хилларининг кўпайишига инсоннинг меҳнат фаолияти ҳам таъсир кўрсатди. Маълумки, меҳнат жисмоний куч, чидамлилик, тезкорлик, чаққонликдек инсоннинг жисми (ҳаракат) сифатларининг маълум даражадаги тайёргарлиги, унинг ривожланганлигини талаб қилади. Тарбия амалиётида, асосан, инсон меҳнат фаолиятида қўллайдиган ҳаракатларини кўпроқ машқ қилади. Жисмоний машқнинг ривожланишида диний маросимлар, байрамлардаги ўйинлар, рақслар, ҳарбий фаолиятдаги, саноатдаги онгли равишда бажариладиган ихтиёрий ҳаракатлар восита бўлиб хизмат қилади. Жисмоний машқлар табиатини табиий қонунлар И. М. Сеченов ва И. П. Павловнинг илмий дунё қарашларида очиб берилган. Ихтиёрий ҳаракат Сеченовнинг фикрича, онг ва ақл билан бошқарилади ҳамда бирор мақсадга йўналтирилган бўлади. Павлов эса ҳаракатларни физиологик механизмини очиб, ҳаракатлар бош мия пўстлоқ қисмининг тўплаш хусусияти билан боғлиқлигини биринчи, иккинчи сигнал системаси, шартли ҳамда шарциз рефлексларнинг актив иштирокида вужудга келишлигини илмий исботлади. Жисмоний машқларнинг мазмуни ва шакли. Барча ҳодиса ва жараёнларга ўхшаш жисмоний машқлар ўзининг мазмуни ва шаклига эга. Жисмоний машқни бажаришда содир бўладиган механик, биологик, психологик жараёнларнинг тўплами жисмоний машқларнинг мазмунини вужудга келтиради, уларнинг таъсиридан ҳаракат фаолияти учун қобилият ривожланади. Шунингдек машқ мазмунига унинг бўлакларини тўплами, масалан, узунликка сакрашда танага тезлик бериш, депсиниш ҳавода учиш, эрга тушиш звенолари ҳамда машқни бажаришда ҳал қилинадиган вазифалар, шунингдек машқни бажаришдан организмда содир бўладиган функсионал ўзгаришлар ҳақидаги назарий билим ва амалий ҳаракат малакалари киради. Бу элементларнинг барчаси жисмоний машқнинг умумий мазмунини вужудга келтиради. Жисмоний машқнинг шакли уларнинг ички ва ташқи структурасининг мувофиқлигида кўринади. Машқнинг ички структурасига шу фаолиятни бажаришда иштирок этадиган скелет мускуллари, уларнинг қисқариши, чўзилиши, буралиши ва ҳоказо, биомеханик, биохимик боғланишлари — энергия сарфланиши, юрак-томир, нафас олиш, нерв бошқаруви ва бошқа органалардаги жараёнлар, уларнинг ўзаро боғлиқлигининг, ўз ичига олади. Биологик, механик, психологик ва бошқа жараёнларнинг машқ бажаришда бирини бири билан алоқаси, ўзаро келишилганлиги югуриш машқларида бошқача бўлса, штанга кўтаришда бошқача, яъни ички структура турлича бўлади. Машқнинг ташқи шакли, ташқи структураси эса ўша машқнинг ташқи кўриниши, ҳаракатни бажариш пайтига кетган вақт ёки куч сарфлаш меёри ва ҳаракат интенсивлигини кўриниши билан характерланади. Жисмоний машқлар шакли ва мазмуни ўзаро боғлиқ бўлиб, бир-бирини тақазо этади. Мазмуннинг ўзгариши шаклни ўзгаришига олиб келади. Мазмун шаклга нисбатан асосий ролни ўйнайди. Масалан, ҳар-хил масофада тезлик сифатининг намоён бўлиши югуриш техникасинингҳам турлича бўлишига сабабчи бўлади (қадамнинг катталиги, частотаси, тананинг ҳолати ва ҳоказо). Шакл мазмунга таъсир кўрсатади. Аниқ маълум бирҳаракат учун намоён бўлаётган жисмоний сифатлар шу жисмоний машқни бажаришдаги малакага таъсир қилади. Шунинг учун сузувчи кучи билан гимнастикачи кучи, штангачи кучи бири-биридан фарқланади. Жисмоний машқни шакли ва мазмунининг рационал мувофиқлигига эришиш жисмоний тарбия назарияси ва амалиётининг асосий муаммоларидандир. Бу муаммо қисман ҳаракат малакаси ва кўникмасига, шунингдек жисмоний сифатларигаҳам таълуқлидир. Жисмоний машқлар техникаси техника тўғрисидаги тушунчани педагогик ёки биомеханик нуқтаи назардан ўрганса бўлади. Педагогик нуқтаи назардан ҳаракат вазифасини осон самарали ҳал қилиш учун танланган ҳаракат фаолиятини жисмоний машқ техникаси деб аташ қабул қилинган. Самарадорлик ўқувчилар организмига энг оқилона таъсир ўтказиш билан ифодаланади. Аммо улардан энг мақбули техникавий бажарилиш деб аталади. Масалан, ҳар хил усуллар билан сузиш мумкин (крол, чалқанча ва бошқалар), бироқ баъзилар классик усулларнинг бирортасидан ҳам фойдаланмасдан сузадилар. Бажарилиш усулларининг самарадорлиги ўқувчининг индивидуал фазилатига, жисмоний тайёргарлик даражасига ҳамда қўйилган вазифаларга (масалан, агар унча катта бўлмаган баландликка арқонда тез чиқиш керак бўлганда „бир қўлда“ усулини қўллайдилар, қаттиқ арқонда битта усулни — канатни оёқлар билан ушлаш усулини қўллайдилар, юмшоғида — бошқасини) боғлиқ. Жисмоний машқлар техникаси мунтазам равишда ривожланади: одатланган техника такомиллаштирилади, баъзида эса усуллар барҳам топади, янгилари тузилади. Бу жараён қатор сабаблар билан белгиланади: 1. Спорт тайёрлиги даражасига талабларнинг мунтазам ўсаётганлиги. 2. Ҳаракатлар бажарилишининг мукаммаллашган усулларини узлуксиз излаш, мувофиқ текширишлар натижаси ва ролининг ошиши. 3. Янги спорт анжом-жиҳозларининг юзага келиши. Жисмоний машқ техникаси етакчи спортчиларнинг (муайян вақт учун) ҳаракат бажариш усулларини амалиётда текшириш ва илмий таҳлил қилиш, изланиш натижасидир. Бундай замонавий техника ҳаракатни бажарувчиларнинг барчаси учун тенг даражада энг оқилона асосни акс эттиради ва шу сабабли андозали техника деб аталади. Андозали техника бажарилишнинг баъзи усулларида индивидуал тузилиши жиҳатидан четга чиқишни истисно қилмайди. Техникани индивидуаллаштириш икки йўналиш бўйича амалга оширилади: индивидуаллаштиришнинг бир хил андозали йўли бўйича, у стандарт техника чегарасида айрим шахслар гуруҳлари жисмоний тайёргарлиги ва қоматнинг андозали фазилати билан мувофиқликда ўзгаришлар киритилади; инсоннинг шахсий фазилатларини ҳисобга олувчи махсус индивидуаллаштириш йўли бўйича спорт-техникавий кўникма айнан махсус индивидуаллаштиришнинг юқори даражасини ҳам акс эттиради (амалиётда уни „ўз усули“ деб тавсифлайдилар).Техникани индивидуаллаштиришга асосий эътиборни болаларни ҳаракатга ўргатаётган вақтда қаратиш керак. Андозали техника фақат ҳаракатнинг тузилиш асосини акс эттиради ва катталарнинг ҳаракатларини таҳлил қилиш йўли билан қурилади. Болалар жисмоний тайёргарлиги ва гавдасининг тузилиш хусусиятлари билан мувофиқликда техникани индивидуаллаштириш муаммоси вужудга келади. Масалан, кичик мактаб ёшидаги болалар югуриш вақтида болдир-товон тузилишининг ўзига хос хусусиятлари сабабли товоннинг олдинги қисмига босишда қийналади. Техника- грекча сўз бўлиб, „бажара олиш санъати“ деган маънони билдиради. Жисмоний машқ техникаси доим ўзгариб туради ва такомиллашади. Такомиллашган ҳаракат техникаси юқори натижа кўрсатиш гарови бўлиб, унга спортчиларнинг тинимсиз тер тўкиши орқали эришилади. Спортчининг жисмоний тайёргарлигини ортиши ёки унинг гавдаси тузилиши, жисмоний ривожланганликни кўрсатувчи кўрсаткичларнинг турли-туманлиги, спорт тури жисмоний машқлар бажариш техникасини асосини, унинг звенолари ёки деталларини ўзгаришига, алмашишига сабаб бўлиши мумкин. Ҳаракат фаолиятига таъсир этувчи ҳаракатларнинг аҳамиятлилиги даражаси бир хил эмас. Шунинг учун ҳаракат техникаси: техника асоси (негизи), унинг асосий звеноси ва техника деталлари деган қисмларга бўлинади. Техниканинг асоси — деганда, ҳаракат орқали қўйилган вазифани бажариш учун керак бўладиган ҳаракат фаолияти тизимининг ўзак қисми тушунилади. Қўлланган усуллар тананинг қисмларини ўзаро келишган ҳолда, ҳаракат фаолиятининг кетма-кетлиги тизимини бузмай, жисмоний сифатларининг кераклича намоён қилинишини тақазо этади. Усул самарали бўлса, амалиётда унумли қўлланиши мумкин ва узоқ вақт ўзининг ҳаётий амалийлигини сақлаб қолади. Техника асосида етакчи ҳаракат деб аталадиган негиз ажралади, яъни ҳаракат унга, биринчи навбатда, ҳаракатнинг натижа кўрсатиши билан боғлиқ. Масалан, таяниб сакраш вақтида қўллар билан силтаниш. Техниканинг асосий звеноси– бу маълум бир ҳаракатдаги асосий механизмнинг энг муҳим ва ҳал қилувчи қисмидан иборат. Масалан, югуриб келиб баландликка сакровчилар учун техниканинг асосий звеноси сакраш, оёқни юқорига силтаб, тез бирлаштиришдан, улоқтириш учун — якунловчи зўр беришдан, гимнастикада эгилиб кўтарилиш (исталган усул учун) — тос-сон бўғинларини ўз вақтида ва тез кериш (кейинчалик тўхтатиш)дан иборат бўлади. Спорт ҳаракатларида асосий звенони бажариш нисбатан қисқа вақт оралиғида бўлади ҳамда мускулларнинг кўп куч сарфлашини талаб этади. Техниканинг детали — бу ҳаракат таркибига кирган, лекин унинг асосига, звеноларига зиён этказмайдиган қўшимча ҳаракатлар ёки шу ҳаракат механизми таркибидаги энг майда бўлаклардир. Уни ҳаракат таркибида бажарса ҳам бажармаса ҳам бўлади. Масалан, узунликка сакрашда кимдир танага тезлик беришни кескин тезланиш билан, кимдир тезланишни аста-секинлик билан бошлайди. Индивидуал хусусиятлардан тўғри фойдаланиш индивидуал техникани кўрсатади. Индивидуал техника мазкур спортчи учун энг такомиллашган техника ҳисобланади. Ҳаракатлар характеристикаси инсоннинг ҳаракатлари мураккаб бир бутунликни ташкил этади. Ҳаракат актининг бир бутунлиги бу акт ташкил топадиган ҳаракатларнинг ўзаро боғлиқлигида ва ўзаро таъсир этишида намоён бўлади; ҳаракат деталларидан бирининг ўзгариши натижасида фазада, бошқа бир қатор деталларнинг вақт жиҳатидан ўзгариши рўй беради. Жисмоний тарбия назарияси ва амалиётида ҳаракатларнинг тузилиши ҳақида гапирилади. Ҳаракатнинг тузилиши — унинг ягона бир бутунлик сифатидаги барча таркибий қисмларининг ўзаро қонуний боғланишидир. Инсоннинг барча ҳаракатлари фазода ва маълум бир вақтда содир бўлади, шунинг учун ҳаракатларнинг фазовий, вақт ва фазовий — вақт характеристикаларини ўз ичига олган кинематик тузилиши ҳақида гапириш мумкин. Ҳаракатнинг кинематик тузилиши динамик тузилиш билан, яъни мазкур ҳаракатга сабаб бўлган ташқи ва ички кучларнинг ўзаро алоқаси билан белгиланади. Бир бутун мураккаб ҳаракатда ҳаракат тузилишининг яна бир муҳим томони — ритмик томони, ҳаракатнинг вақт ва куч муносабатларини мажмуали ҳолда акс эттирувчи томонлари ажратиб кўрсатилади. Ҳаракатнинг кинематик ва динамик тузилиши ўзаро боғланган, улардан бирининг ўзгариши қонуний равишда иккинчисининг ўзгаришига олиб келади. Педагогик нуқтаи назардан ҳар бир аниқ жисмоний машқни бажаришда бу характеристикалардан ҳар бирининг аҳамияти ҳар хил бўлади. Ўқитишнинг турли босқичларида улардан баъзи бирлари асосий рол ўйнаса, бошқалари вақтинча иккинчи даражали аҳамиятга эга бўлади. Бироқ, барча характеристикаларнинг ҳаракатларда биргаликда, баб-баравар намоён бўлиши жисмоний машқнинг техник жиҳатдан жуда тўғри бажарилишини таъминлайди. Гавданинг ҳолати ва гавда қисмларининг ҳаракат траэкторияси (йўли) жисмоний машқлар техникасининг фазовий характеристикасига тааллуқлидир. Кўпгина жисмоний машқларни бажариш вақтида гавда ва унинг қисмлари бир-бирига нисбатан ҳолатини ўзгартирибгина қолмайди, балки мускулларнинг статик таранглашиши ҳисобига эркин суратда ҳаракациз ҳолатни сақлаб қолади. Кўпчилик жисмоний машқларнинг фойдалилиги кўп ҳолларда фақат дастлабки ҳолатга боғлиқ бўлмайди, балки ҳаракат жараёнидаги бутун гавда ҳолати ёки унинг айрим қисмлари ҳолатининг муайян, анча фойдалироқ вазиятда бўлишига ҳам боғлиқ. Масалан, сузувчининг горизонтал ҳолати, конкичи ва велосипедчининг букчайиб олиши ташқи муҳит қаршилигини камайтиради ва бу билан гавданинг тезроқ олдинга ҳаракат қилишига имкон беради. Чанғида трамплиндан сакрашда гавданинг кўпроқ ётиқ бўлиши гавданинг пастга тушишидаги ҳавонинг қаршилигини оширади, айни вақтда гавданинг олдинга силжишида ҳавонинг қаршилигини камайтиради ва бу билан сакраш масофасини узайтиради. Ҳаракат жараёнида гавда ҳолатини ўзгартириш билан динамик таянч реаксиялар йўналишини ўзгартириш ва шу туфайли гавдага мазкур йўналиш шартлари учун қулай бўлган тезланиш бериш мумкин. Буларга қисқа ва узоқ масофаларга югуришда, турган жойдан ва югуриб келиб узунликка сакрашдаги депсиниш фазаларида гавда ҳолатларининг турли хилда бўлиши мисол бўла олади. Жисмоний машқларнинг баъзи турларида умумий ҳолат ва гавданинг айрим қисмлари ҳолатига махсус талаблар қуйилади. Бу талаблар жисмоний машқларнинг фақат биомеханик жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги билан эмас, балки ҳаракатларнинг чиройли бажарилиши нуқтаи назаридан ҳам келиб чиқади. Масалан, конкида фигурали учишда, сувга сакраш ва гимнастикада машқларнинг фақат координацион мураккаблиги эмас, балки гавда ҳолатининг аниқлиги, ҳаракатларнинг дадил ва эркинлиги, нафислиги ва бошқа шу каби ташқи кўринишлар ҳам ҳисобга олиниб баҳоланади. Ҳар қандай ҳаракатда гавданинг ҳаракатланаётган қисми траэкториясини ажрата билиш керак. Траэкториянинг ўзида уч нарсани: траэкториянинг шакли, йўналиши ва ҳаракат амплитудасини кўрсатиб ўтиш мумкин. Траэкториясининг шаклига кўра ҳаракатларни тўғри чизиқли ва эгри чизиқли турларга бўлиш мумкин. Кузатишлар одам ҳеч вақт тўғри чизиқли ҳаракатлар қилмаслигини кўрсатади. Гавданинг бирор қисмини қисқа масофага катта тезлик билан ҳаракат қилдириш керак бўлган ҳолларда (масалан, боксда тўғридан зарб бериш) тўғри чизиқли ҳаракатларнинг аҳамияти кўпроқ бўлади. Фаол ҳаракатлар траэкторияси шаклининг хилма-хиллиги асосан гавданинг маълум бир қисмини мустаҳкамловчи асаб марказларининг ривожланганлиги билан белгиланади. Траэктория шаклининг мураккаблиги ҳам гавданинг ҳаракатланадиган қисмига боғлиқ; бу қисм қанчалик катта бўлса, унинг шакли шунчалик содда бўлади. Масалан, тос-сон бўғимлари атрофида мускуллар ҳам кўп, уларнинг жойлашиши ҳам хилма-хил, лекин оёқнинг ҳаракати қўл ҳаракатидек кўп ва чаққон эмас. Жисмоний машқларнинг шуғулланувчилар организмига кўрсатадиган таъсири самарадорлиги ҳамда машқлар техникасини муваффақиятли бажариш ҳаракатланаётган гавдага, унинг қисмларига ёки ҳаракатланадиган буюмга қанчалик тўғри йўналиш берилганига боғлиқ. Жисмоний тарбия амалиётида ҳаракатларнинг йўналиши ё жисмнинг юзаси ёки ташқи мўлжаллар билан аниқланади. Масалан, қўлларимизни олдинга ёки ён томонларга кўтарар эканмиз, биз қўл ҳаракатининг ўз гавдамизга нисбатан йўналишини аниқлаймиз. Юқорига-пастга, олдинга-орқага, ўнгга-чапга бўлган йўналишларни одам гавдасининг асосий йўналиши деб аташ қабул қилинган. Ҳаракат амплитудаси — бу ҳаракатнинг кенглигидир. Амплитуданинг катта-кичиклиги бурчак даражалари билан аниқланади. Гавданинг бир неча звенолари ҳаракатининг умумий амплитудасини баъзан чизиқли ўлчов билан (масалан, қадамнинг узунлиги — 80 см) ёки шартли белгилар (масалан, ярим чўққайиш) билан аниқлайдилар. Инсон гавдаси айрим звеноларининг ҳаракатлари амплитудаси бўғимларнинг тузилишига, боғловчи аппарат ҳамда мускулларнинг эгилувчанлигига боғлиқ. Фазовий-вақт характеристикаси Жисмнинг фазода вақт бирлиги ичидаги силжиши тезликни ифодалайди. Тезлик жисм босиб ўтган йўл узунлигининг шу йўлни босиб ўтишга сарфланган вақтга нисбати билан аниқланади. Одатда, тезликни аниқлашда уни метр/секунд билан ўлчанади. Агар йўлнинг барча нуқталарида ҳаракатнинг тезлиги бир хил бўлса, бундай ҳаракатни текис ҳаракат деб, агар у ўзгарса, нотекис ҳаракат деб аталади. Тезликнинг вақт бирлигида ўзгариши тезланиш деб аталади. Психологик ва методик нуқтаи назардан тезлик оптимал ва максимал тезликка ажратилади. Спорт техникасида ҳаракат тезлиги муҳим рол ўйнайди: тезлик қанчалик катта бўлса, спорт натижалари шунча юқори бўлади. Бироқ энг юқори натижага эришиш учун кўпинча максимал тезлик эмас, балки ҳар бир спортчи учун ҳаракатнинг оптимал тезлиги муҳим аҳамиятга эга. Тезлик эркин ва мажбурий бўлиши мумкин. Масалан, чанғичининг тепаликка кўтарилишдаги тезлиги эркин тезлик бўлса, тепаликдан пастга тушишда эса мажбурийдир. Вақт характеристикаси ҳаракатнинг қанча вақт давом этиши ва унинг сур’ати ҳаракатнинг вақт характеристикасини ифода этади. Ҳолат ва ҳаракатларнинг давом этиши организм фаолиятини ўзгартиришда муҳим рол ўйнайди. Машқ бажаришнинг давомийлигини ўзгартириш билан юкламанинг умумий ҳажмини тартибга солиш мумкин. Жисмоний машқлар техникасида ҳаракатнинг айрим фазалари (эшкакни орқага олиб бориш ва эшкак эшиш, мўлжаллаш ва тўп ташлаш) ёки гавданинг айрим қисмлари ҳаракати катта аҳамиятга эга. Бажарилаётган ишнинг қанча вақт давом этиши ҳақида вақт-вақти билан ахборот бериб туриш ишчанликни оширади. Ҳаракат сур’ати. Сур’ат деганда ҳаракат сиклининг такрорланиш частотаси ёки вақт бирлиги ичидаги ҳаракат миқдори тушунилади. Масалан, биз юриш сур’ати ҳақида — минутига 120-140 қадам, эшкак эшиш сур’ати ҳақида — дақиқасига 30-40 марта эшкак эшиш деб гапирамиз. Ҳаракат сур’ати гавданинг оғирлиги ёки ҳаракатланаётган қисмининг инерсия моментларига боғлиқ. Масалан, қўл панжаларини ҳаракатлантиришда гавда ҳаракатига нисбатан (секундига 1-2 ҳаракат) анча юқори сур’атни (секундига 8-10 ҳаракат) сақлаб туриш мумкин. Кўпинча сур’атнинг ўзгариши билан ҳаракатнинг бутун тузилиши ҳам сифат жиҳатидан ўзгаради. Масалан, агар сур’ат маълум бир чегарадан ортиб кеца, юриш югуришга айланади. Педагогик амалиётда физиологик юкламани кучайтириш ёки камайтириш мақсадида ҳаракатларнинг турли сур’атларидан фойдаланилади. Ритмиклик характеристика „Ритм“ сўзи жуда кенг тарқалган бўлиб, хилма-хил ҳодисаларга нисбатан қўлланади. Вақти-вақти билан такрорланишнинг ўзи ритмни ташкил этади. Ритмнинг асосий шарти мазкур ҳаракатда кучли, бирор-бир жиҳатларни таъкидлаб кўрсатиладиган лаҳзаларнинг мавжудлиги ҳамда турли вақт интервалларининг ўзгариши, алмашинишидан иборатдир. Шундай қилиб, ритм ҳаракатларнинг мажмуали (динамика-вақт) характеристикасидир. Ҳаракат ритми учун ҳаракатнинг кучли, алоҳида куч билан бажариладиган қисмларининг вақт жиҳатидан хилма-хил муносабатда бўлиши хосдир. Жисмоний машқларда мускулларнинг кучланиши ва бўшаштирилишининг тўғри ва ўз вақтида алмашиниб туриши спорт техникасини эгаллаб олишнинг энг муҳим кўрсаткичларидан биридир. Юқори малакали спортчиларнинг оддий шароитлардаги ҳаракат ритми жуда аниқ бўлади. Маълум бир кишининг техник жиҳатдан мукаммал қилиб бажарган ҳар бир аниқ ҳаракатида мақсадга мувофиқ ритмни кўриш мумкин. Ҳар бир спортчида унинг индивидуал хусусиятларига қараб, ҳаракатларни бажаришнинг ўз ритми бўлиши лозим. Жисмоний машқларни бажаришда ҳаракат ритми рационал техниканинг обектив қонуниятларига мувофиқ равишда инсон томонидан яратилади ва тартибга солинади. Динамик характеристикалар Киши гавдасининг ҳаракатига таъсир этадиган кучларни ички ва ташқи таъсир кучларига бўлиш мумкин. Қуйидагилар ички кучларга киради: а) таянч-ҳаракат аппаратининг пассив кучлари — мускулларнинг эластик кучи, мускулларнинг чўзилувчанлиги ва б.; б) ҳаракат аппаратининг фаол кучлари — мускулларнинг тортиш кучи; в) реактив кучлар — тезлашган ҳаракат жараёнида гавда звеноларининг бир-бирига муносабати вақтида акс этувчи кучлар. Киши гавдасига ташқаридан таъсир этувчи кучлар ташқи кучлар дейилади. Жисмоний машқларни бажаришда қуйидагилар ташқи кучлар ҳисобланади: а) ўз гавдасининг оғирлик кучи; б) таянч реаксияларининг кучи; в) ташқи муҳитнинг (сув, ҳаво) ва физик жисмларнинг (курашдаги рақиблар, акробатикадаги шериклар) қаршилик кучи, ташқи оғирликлар, одам жойидан силжитадиган жисмларнинг инерсион кучлари. Жисмоний машқларни бажариш фазалари Муайян ҳаракатни ташкил этувчи жисмоний машқ мувофиқ навбатда тақсимланган: фаолият қайси ҳаракат билан бошланади, қайси бири билан якунланади. Ўргатиш ва илмий мақсадларда жисмоний машқларни уч фазага ажратиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳаракат тизими Югуриш-депсиниш-учиш-ерга тушиш Ҳаракат фазалари 1 2 3 4 Ҳаракат қисмлари Тайёргарлик Асосий Якунловчи Жисмоний машқларнинг давом этиши ва шиддатига қараб организмдаги ўзгаришлар жараёнини кўрсатувчи фазалар. СИҚД- CҲТ — спорт иш қобилияти динамикаси, чарчаш ва уни тиклаш. ФФД - организмнинг айрим тизимларини функсионал фаоллик динамикаси. БМС - биоэнергетик моддаларнинг сарфлаш ва тиклаш динамикаси. СС - суперкомпенсация самарадорлиги. Тайёргарлик фазасининг аҳамияти ҳаракатни бош фазада бажариш учун энг қулай шароит яратишдан иборат. Масалан, югуриб бориб сакрашда тайёргарлик фазаси югуриб боришдир. Жойдан сакрашда — итарилиш олдидан қўлларни силкитиб ва оёқларни букиб депсиниш асосий фаза ҳаракатларидан иборат, унинг ёрдами билан ҳаракатнинг асосий вазифаси эчилади. Масалан, депсиниш, жойдан сакраш, учиш. Асосий фазадаги ҳаракатлар бевосита асосий ҳаракат вазифаларини ҳал қилишга қаратилган. Биодинамик нуқтаи назардан бу фазадаги энг муҳим нарса ҳаракатлантирувчи кучлардан тегишли жойда, тегишли йўналишда ва зарур лаҳзада тўғри фойдаланишдан иборатдир. Масалан, крол усули билан сузишда қўлларни вақтидан илгари фаол ҳаракатлантириш гавдани сувдан кўтаришга ва тўлқин пайдо бўлишига сабаб бўлади. Сўнгги фазада ҳаракат тугалланади, образли қилиб айтганда, бу фаза ишчи ҳолатдан чиқишга имкон беради. Сакрашларда бу ерга қўниш, югуришда маррадан кейин бир оз югуриш бўлади. Асосий фаза техниканинг асосини ташкил этувчи ҳаракатлар ёрдами билан, қолган иккита фаза эса техниканинг деталини ташкил этувчи ҳаракатлар ёрдами билан амалга оширилади. Жисмоний машқларнинг педагогик туркумлари Жисмоний машқларнинг туркумларга бўлиниши — бу уларнинг энг муҳим белгиларига мувофиқ бир-бирига боғланган гуруҳларга тақсимланишидир. Ўқитувчи туркумлар ёрдамида жисмоний машқларнинг хусусиятини аниқлай олади, бинобарин, машқларни танлашни энгиллаштиради, бу педагогик вазифа талабларига жавоб беради. Модомики, жисмоний тарбия фани ривожланиб борар экан, янги маълумотлар билан узлуксиз бойиб туради, туркумлаш эса доим бир хилда бўлиб қолмайди. Ҳар қайси жисмоний машқ битта эмас, балки бир неча ўзига хос белгиларга эга. Шунинг учун айнан бир хил машқ ҳар хил туркумларда ифодаланган бўлиши мумкин. Масалан, тортилиш анатомик белгилар бўйича (қўллар ва мушаклар учун машқ) туркумларда ҳам, асосан, ҳаракат сифатларининг (кўпроқ кучнинг) ривожланишини акс эттирувчи туркумларда ҳам намоён бўлади. Бинобарин, ҳар қандай ҳолат учун яроқли ягона туркум яратилган бўлиши мумкин эмас; туркумда педагогик вазифаларни ечиш учун энг аҳамиятли белгиларни ҳисобга олиш керак. Жисмоний тарбия тизимлари тарихан таркиб топган белгилари бўйича жисмоний машқлар туркумларига (гимнастика, ўйин, туризм, спорт) бўлинади. Бу туркумлар бўйича жисмоний машқлар беш гуруҳга тақсимланади. 1. Сунъий яратилган фаолиятларда ҳаракатлар хилма-хиллигини тавсифловчи гимнастика машқлари, уларнинг самарадорлиги организмга, унинг тузилишига таъсир ўтказади, шунингдек, барча ҳаракатлар координацион мураккаблиги ва уйғунлиги билан белгиланади. Ҳаракатларнинг соғломлаштирувчи турларидан таркиб топган ўйин машқлари (югуриш, улоқтириш ва ҳоказо) ўзгарувчан ўйин вазиятлари билан мувофиқликда турли хил вариантларда бажарилади ва умуман организмга таъсир қилиш самарадорлиги бўйича ва ҳаракатнинг пировард натижаси бўйича баҳоланади. Саёҳатдаги жисмоний машқларга юриш, югуриш, сакраш, тўсиқларни энгиш, чанғида юриш, велосипедда юриш, қайиқда сузиш ва бошқалар киради. Соғломлаштирувчи шароитларда юриш, югуриш, сакраш, тўсиқларни энгиб ўтиш, чанғида юриш, велосипедда юриш, қайиқни эшкак билан эшиш қўшилиб, саёҳатчи учун жисмоний машқларни ташкил этади. Уларнинг самарадорлиги организмга мажмуали таъсир ўтказиш, жойлардаги тўсиқлар ва масофани енгиш натижаси билан баҳоланади. Спортдаги машқлар максимал спорт натижаларига эришиш учун ихтисослаштириш предметидир ва ягона спорт туркумлари билан мувофиқликда сунъий стандартлаштирилган охирги гуруҳга, агар уларга қайд қилинган белгилар тегишли бўлса, биринчи учала гуруҳ киритилиши мумкин бўлади (спорт гимнастика машқи, спорт ўйин машқи, спорт саёҳатчи машқи). Ушбу туркумларнинг шартлилиги бу гуруҳ машқларини тавсифловчи белгилар тафовутида кўринади. Шунинг учун масалан, югуриш, гарчи тўрттала гуруҳда турли вариантларда ифодаланган бўлса ҳам, шунга ўхшаш туркумлар жисмоний машқларнинг фақат умумий мўлжалида берилган. 2. Мушак фаолиятининг белгилари бўйича бериладиган жисмоний машқлар туркуми (ҳаракат сифатларининг ривожланишига таъсир қилувчи белгилар бўйича). Тезлик-куч машқлари шуғулланувчидан нисбатан қисқа вақт ичида максимал ҳаракат қилишни талаб этади (масалан: қисқа масофага югуриш, сакрашлар); чидамлилик намоён қилишни талаб қилувчи жисмоний машқлар (масалан, узоқ масофаларга югуриш, чанғида юриш ва б.). Ўзгарувчан шароитларга мувофиқ зўр бериш даражаларини мунтазам алмаштирувчи, ҳаракатлантирувчи сифатларни намоён қилиш мажмуасини талаб этувчи жисмоний машқлар (ўйинлар, яккама-якка курашиш). Бу туркумнинг шартлилиги бир томондан, жисмоний машқни танлаб олишга имкон беради. Унинг ёрдами билан ҳаракат сифатларининг ривожланишига самарали эришиш мумкин. Иккинчи томондан, у ёки бу хусусиятли машқни муваффақиятли бажариш учун қайси зарурий сифатга эга бўлишни билиш. 3. Илмийлик вазифасини ечиш учун уларнинг аҳамияти бўйича жисмоний машқлар туркумлари. Ушбу туркумларнинг шартлилиги шундан иборатки, унда ҳаракат кўникмаси, кўникмани шакллантиришга ва ҳаракат сифатларининг ривожланишига қаратилган машқлар сунъий равишда ажратилади, айни бир вақтда ҳар иккала жараён ажралмасдир. Бироқ бундай туркумлашнинг амалий маъноси йўқолмайди. У машқни ўргатишнинг ҳар бир босқичида етакчи вазифаларни ечиш учун танлашга ёрдам беради ва кўп даражада уларни ечишга кўмаклашади. 4. Асосан айрим мушаклар гуруҳининг ривожланиш белгилари бўйича жисмоний машқлар туркумлари: елка камарида қўллар мушаклари учун, бўйин ва гавда мушаклари учун, бел ва оёқлар мушаклари учун назарда тутилган. Бу туркум ичида машқ болдир-товон мушаги учун, тизза мушаги учун ва ҳоказоларга бўлинади; тикка туриб, ўтириб, ётиб, индивидуал ва жуфт бўлиб, предметлар билан ва предметларсиз бажариладиган машқларда жисмоний сифатларнинг ривожланиши учун бериладиган машқлар. 5. Спорт турлари бўйича жисмоний машқлар туркумлари. Спортнинг ҳар бир тури ўзига хос машқлар туркумларига эга. Педагогик туркумлашдан ташқари биомеханикада (статик, динамик, сиклли, сиклли, комбинациялаштирилган ва бошқа жисмоний машқлар) машқларга, физиологияда эса турли куч билан (максимал, субмаксимал, катта ва мўтадил қувватли) бажариладиган машқларга бўлиш қабул қилинган.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |