Jitomir viloyati
Житомир вилояти — Украинадаги вилоят. 1937-йил 22-сентабрда тузилган. Майдон 29,9 минг км2. Аҳолиси 1467,9 минг киши (1997), асосан украинлар, шунингдек, рус, поляк, яҳудий ва б. ҳам яшайди. Житомир вилоятида 22 туман, 9 шаҳар, 40 шаҳарча бор. Маркази – Житомир шаҳри.
Релефи тепалик ва пасттекисликлардан иборат. Фойдали қазилмалари: гранит, гнейс, лабрадорит, яшма, топаз, кварсит, мармар, пирофиллит, оҳақтош, мергел, охра, кварс қуми, каолин, ўтга чидамли тупроқ, темир ва титан рудалари, қўнғир кумир, торф. Иқлими муътадил континентал. Январнинг ўртача темпатураси –5,7°, июлники 18,9°. Йиллик ёғин 570–600 мм. Вегетация даври 240 кун. Дарёлари Днепр ҳавзасига мансуб. Қоратупроқ ва кулранг ўрмон тупроғи, чимли подзол ва ботқоқ тупроқлар тарқалган. Вилоят ҳудуди аралаш ўрмонлар (Полесе) ва ўрмонли дашт зоналарида жойлашган.
Асосий саноат тармоқлари: руда ва кўмир қазиб чиқариш, машинасозлик, тўқимачилик, автомобилсозлик ва бошқалар Озиқ-овқат саноати (шакар-қанд, спирт-арақ, пиво, гўшт, ёғ-пишлоқ, сут, ун, сабзавот консерва) ривожланган. Тўқимачилик, тикувчилик, кўн поябзал, маданий моллар ишлаб чиқариш корхоналари бор. Электр асбоблари, кимё саноати учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқарилади. Ёғочсозлик корхоналари ва 4 қоғоз фабрикаси, шу жумладан электротехника саноати учун экспортга энг юпқа конденсатор қоғози ишлаб чиқарадиган Малин қоғоз фабикаси бор. Ойнашиша (Житомир), чинни заводлари ва кўзгу фабрикаси ишлаб турибди. Кон саноатида қора металлургия саноати учун ўтга чидамли динас кварситлари, титанли илменит, пуштиранг сланец-пирофиллит ишлаб чиқарилади.
Қишлоқ хўжалигида зиғир тола, картошка, ғалла, қанд лавлаги етиштирилади, ўрмонлидашт қисмида сут-гўшт чорвачилиги ривожланган. Боғдорчилик ва резавормевачилик ҳам салмоқли ўрин тутади. Асалари боқилади. Балиқхўжалиги бор. Асосий темир ё'л магистраллари: Киев-Брест, Киев–Лвов. Асосий автомобил магистрали: Киев–Лвов. 3 олий ўқув юрти, мусиқали драма, қўғирчоқ театрлари, филармония, 8 музей бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |