Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Jiyda foydalari

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

[1][2] Жийда

Жийда (Элаэагнус Л.) — жийдадошлар оиласига мансуб дарахт ёки бута. Жанубий Европа, Марказий ва Шарқий Осиё, Шимолий Америкада  ўсадиган 40 га яқин тури бор. Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистонда жийданинг қарға жийда (Э. ангустифолиа ёввойи ҳолда ўсади)  Шарқ жийдаси (Э.ориэнталис), тиканакли жийда (Э. пунгенс), кумушсимон жийда (Э. аргентеа), нон жийда (Э. эдулис) каби турлари ўсади.

Шарқ жийдаси (Элаэагнус ориэнталис Л) мевалари азалдан халқ табобати обекти сифатида ўрганилган йирик мевали шакллари ажратиб олинган ва озиқ-овқат ва доривор сифатида фойдаланилган ҳамда илмий жиҳатдан ўрганилган. Минг йиллар давомида Шарқ жийдасининг йирик мевали шакллари яратилганки, улар нафақат йирик мевалари, серҳосиллиги, тез ҳосилга кириши ҳамда турли тупроқ ва иқлим шароитларига мослашиб ўса олиши билан ажралиб туради. Жийда дарахти жуда пластик ўсимлик. Шу сабабли ҳам жийданинг экологик табиатини англаш бир бунча мураккаб. Шарқ жийдасининг барги оддий, энсиз кумушранг, дарахти 8–10 м, шохлари сийрак, тиканакли ёки тикансиз, гули 2 жинсли, сариқ серасал, хушбўй эфир мойли, меваси сарғиш, мағизсиз данакли, эти унсимон, хушхўр. Жийданинг меваси янгилигида ёки қуритиб истеъмол қилинади. Мевасидан спирт ва кучсиз алкоголли ичимликлар тайёрланади. Табобатда ошқозон-ичак касалликларини даволашд[3] а ишлатилади.Ёғочидан турли хил буюмлар ясалади, парфумерия саноатида, гулидан эфир мойи олинади. Жийда қурғоқчиликка чидамли, ер ости сувлари юзи ва шўр тупроқларда ҳам ўсаверади. Данагидан, илдиз бачкисидан ва қаламчасидан кўпаяди. Кўчати ўтқазилгач, 3 -5 йилда ҳосилга киради. Май- июн ойида гуллайди, меваси сентябр-октябрда пишади. Бир тупи 50 кггача ҳосил беради. Жийда 60-80 йил яшайди. Нон жийда мевали дарахт сифатида экилади, ўрта бўйли дарахт. Сернам жойларда яхши ўсади. Серҳосил, меваси йирик, мазали, қизғиш- қўнғир рангли. Ўзбекистон ўрмончилик илмий-тадқиқот институтида 20 га яқин нави таърифланган. Қизил жийда, Раъно, Урганч, Хурамой, Тошкент десерти, Чўли қандак, Қизил қандак ва бошқалар. Ҳозирги даврга келиб саноат аҳамияти маълум бир даражага пасайди. Ўзбекистон, Тожикистон ва кўпгина мамлакатларда айрим томорқа  боғларида экилади. Тупроқни азот билан бойитади. Озуқавий қуввати 34ккални ташкил этади. Жийда мевасини узоқ муддат сақлаш мумкин. Пишиб етилганида териб  олингач, бир неча ойдан сўнг ҳам ўзининг фойдали жиҳатларини йўқотмайди. Жийдазорлар тупроқ унумдорлигини оширади, 1 гектарда 60-70 кггача азот тўпланишини таъминлайди. Жийда шўрхак ерлар  таркибида 3,5% гача тузлар бўлган тупроқ шароитларида, ер ости сувлар яқин ерларда ҳам, тошлоқ ерларда ҳам бемалол ўсиб ҳосил беради. Ўтказилган тадқиқотларга кўра,  Тошкент воҳаси, Хоразм, Фарғона ва Сирдарё вилоятларида табиий тарқалган ва маданий ўсиб турган Шарқ жийда дарахти, турли тупроқ-релеф ва иқлим шароитларига яхши мослашганини кўрсатади. Шарқ жийда ёруғсевар, иссиқликка чидамли, +50 C гача иссиқда, -30C гача бўлган сувуққа бемалол чидайди. Шу сабабли ҳам жийдани маданий экиш чегараси анчагина шимолга сурилган. Москва, Ифа, Екатеринбург, Берл шаҳарлари линиясигача бўлган ҳудудларда жийда совуқлардан зарарланмасдан бемалол ўсмоқда, кўкаламзорлаштиришда, ўрмон мелиорацияси соҳаларида фойдаланишмоқда. Ўрмончилик ва боғдорчилик амалиётида ҳар бир мевали, манзарали ўсимлик турларининг ўз ўрни ҳамда  фаолияти бор. Айниқса, шўр ерларда ўсиб муҳим мелиоратив функсияларни бажаришга мослашган Шарқ жийда ўсимлиги нафақат ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, балким қимматли мевалар ҳам беради. Марказий Осиёда жийдаларнинг маҳаллий шакллари асосан Ўзбекистон жанубидаги қурғоқчил суптропик зонада, Туркманистон ва Тожикистонда учрайди ва ўз ватанида ҳаваскор боғбонлар томонидан етиштирилади. Ўзбекистонда биринчи марта унаби кўчатлари Самарқандда мева беради. 1934-йилда пайвандланган унаби яъни жийда кўчатлари Калифорниядан тажриба- наслчилик стансиясига етказиб берилди ва маҳаллий шароитда ўсишни бошлади, кўп йиллик кузатишлар натижасида  истиқболли навларни Ўзбекистонда етиштириш учун тавсия этишди.

Жийда меваси тиббиётда

Жийданинг қимматли хусусияти замонавий тиббиёт томонидан тан олинган, қон босимини пасайтириш учун энг ишончли ва тасдиқланган доривор ўсимликлардан биридир. Хитойда жийда меваларидан қон босимини туширадиган турли доривор экстрактлар ва чойлар тайёрланади. Абу Али ибн Сино тиббий амалиётида ёғли таомларга унаби бўлмаган меваларни қўшишни тавсия қилган. Эрон шунингдек мевалари Ҳиндистонга доривор хомашё сифатида кўп миқдорда экспорт қилинадиган жийда саноати етиштиришни йўлга қўйди. Тожикистонда жийда дамламаси инсон танасининг оҳангини ошириш учун ишлатилади. Араб тиббиёти астмани даволашда ушбу мевадан фойдаланишни тавсия қилади. Мева таркибида 40-65% қанд, 11% оқсил, клечатка, ёғ, ошловчи моддалар, органик кислоталар мавжуд. Бундан ташқари жийданинг “гўштли” қисмида калий ва фосфорли тузлар, витаминлар Б1, Б2,П.П, Э лар бор. Халқ табобатида жийда меваси ёки унинг дамламаси болаларда учрайдиган ич кетишига қарши яхши даво ҳисобланади. Дамлама нафас йўллари шамоллаганда ҳам тавсия қилинади. Бундай қайнатмалар ошқозон-ичак фаолияти учун ижобий таъсир кўрсатади. Жийдадан қайнатма тайёрлаш учун, бирор оғзи ёпиладиган идишга 1,5 литр сув қуйиб, мевадан 50 гр солинади ва бироз қайнатиб, 1 соат мобайнида қўйиб қўйилади. Сўнгра докада сузиладида, қайнатма шарбатидан кунига овқатдан кейин 2-4 маҳал 2 қошиқдан ичилади. Ўсимлик мевалари сервитамин бўлгани туфайли илмий медицинада камқонликда, тери қазғоқланишида, бўй ўсмаслигида истеъмол этиш тавсия қилинади. Шунингдек, жийда мевалари организмда туз-сув мутаносиблигини сақлаш учун, одамни фикрлаш қобилятини ошириш учун ҳам истеъмол қилиниши лозим. Жийда озиқ-овқат саноатида ҳам кенг ишлатилади.

Ўстириш технологияси[4]

Жийда шундай беор ўсимлик бўлиб, уни данаги, қаламчаси ёрдамида кўпайтириш мумкин. Ўсимлик уруғлари мева пишганда (сентябр охири октябр) тайёрланади. Мевалар кўк рангдаги чивин билан зарарланмаган, қўл билан босилганда эзилмайдиган мевалардан тайёрланади. Тайёрланган уруғлар қуруқ, сояли ва яхши жойда сақланади. Янги узилган меваларни  ёпиқ ёки шунга ўхшаш идишларда узоқ вақт сақлаш тавсия этилмайди. Бу сақлаш  билан уруғлар қизийди ва униб чиқишини йўқотади. Уруғларни қобиғидан олиб ташлашни осонлаштириш учун мевалар тоза сувда кунига 2-3 кун сақланди. Шундан сўнг, меванинг қобиғи сояланиб тозаланади ва қуритилади. Тозаланган уруғлар ўртача намликдаги қумда тозаланади. Агар уруғлар ҳаддан ташқари қуритилган бўлса, 2- 3 кун ёки тоза сувда кунига 2-3 марта алмаштирилади. Табақаланиш учун тозаланган қум ишлатилади, унинг таркибида органик чиқиндилар бўлмаслиги керак, акс ҳолда иситиш натижасида уруғлар моғорланиши ва чириши мумкин. Уруғлар қутиларга тақсимланади ва 30-40 см чуқурликда ерга кўмилади. Уруғлар сони чуқурнинг юқори қисми ер ости сувларининг кириб келишига йўл қўймаслик учун қазилади. Уруғлари ўсиши учун илиқ ҳарорат керак. Бунинг учун экишдан 15-20 кун ўтгач уруғлар  +20, 25 C ҳароратга ўтказилади. Уруғлар экишни энг яхши пайти  баҳор фасли ҳисобланади. Жийда иҳота сифатида тупроқ эрозиясига қарши фойдаланиш мумкин. Унинг илдизида азот элементини тўпловчи туганак бактериялар мавжудлиги сабабли тупроқни озуқабоп минерал билан таъминлашга ёрдам беради. Жийда юқори мослашувчан тур сифатида Республикамизнинг деярли барча вилоятларидаги тупроқ – иқлим шароитларда бемалол ўсади ва ҳосил беради. Орол денгизининг қуриган тубида барпо этилган ва минераллашган сув билан суғориладиган тажриба жийдазори яхши ўсиб ҳосилга кирган (Қозоқдарё овчилик – ўрмон хўжалиги). Жийдани галофит ўсимликлар тоифасига ҳам киритиш мумкин, чунки у турли даражада шўрланган тупроқларда, Хоразм, Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва қишлоқларида кўплаб ўстирилади.

Жийдани танланган истиқболли шаклларини қимматли хўжалик–биологик хусусиятлари тўлиқ сақланган кўчатларини етиштиришда фақатгина вегетатив усул орқали эришиш мумкин. Вегетатив кўпайтиришнинг асосий моҳияти, унинг она ўсимликнинг барча хусусиятлари ва белгиларини тўлиқ сақлаш имконини берувчи клонлар етиштиришдир. Жийдада новда қаламчаларидан ёнлама илдизлар ҳосил қилиб, ўз илдизига эга кўчатлар етиштириш имконияти мавжудлиги турда генетик мустаҳкамланган. Кўпгина маданий ўсимликларни мавжудлигини ва ҳаётини давомийлигини та’минлаш, кўп ҳолларда уларни вегетатив кўпая олиш хусусиятларига боғлиқдир.

Ч. Дарвин (1939) фикрича юксак ўсимликлар мослашувчанлик эволюсияси жараёнида турли хил вегетатив кўпайиш усулларида кўпайишга мослашганлар, бу уларни табиатда тур сифатида сақланиб қолишга ёрдам берган. Эволюсия жараёнининг бошланғич босқичларида ўсимликларда регенерасия хусусияти пайдо бўлган ва кейинчалик у тобора такомиллашган. Ўсимликларни ер устки қисмидаги органларида илдиз ҳосил қилиш хусусияти филогенетик ёш турларга хосдир.

Умуман олганда ўсимликларни вегетатив кўпайишга қобилияти турни тарихий ривожланиш даврида юзага келган деб ҳисоблаш мумкин. Дарахт–бута турларини новда ва илдиз қаламчаларидан ўз илдизига эга янги ёш ўсимликлар ҳосил қилиш хусусияти ҳамда турли ноқулай шароитларда хилма-хил ҳаётий шаклларни юзага келтира олиши, уларни юқори пластиклигини белгисидир. Ўсимликнинг ер устки қисмидаги органларидан ёнлама илдиз юзага келтириш қобилияти ўсимликларни энг қадимги кўпайиш усулларидан ҳисобланади, у сернам иқлимли шароитларда шаклланган. Жийданинг новда қаламчаларидан ёнлама илдизлар ҳосил қила олиш қобилияти ҳам айнан сернам шароитлар билан боғлиқ ҳолда шаклланган. Жийданинг йирик мевали шаклларини кўпайтиришда вегетатив усул-аниқроғи 1-2 йиллик новда қаламчаларини илдиз олдириш йўли билан ўз илдизига эга мустақил ёш ўсимликлар етиштириш усули қўлланади. Ушбу усул она ўсимликдан қимматли хўжалик – биологик белгиларига кўра фарқланмайдиган генетик бир хил клон-кўчатлар етиштириш имконини беради. Жийдани ёғочлашган новда қаламчаларидан кўпайтириш ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан истиқболли усулдир, унда кам меҳнат воситаси сарфлаб, кўплаб таннархи паст, генетик бир хил кўчатлар етиштирилади.

Жийдани қаламчалари 2 муддатда: ноябр охирларида (тиним даврида) ва баҳорда дарахтда шира харакати бошланмасдан туриб феврал охирларида тайёрланди. Бу даврда қаламчалар тайёрланадиган новдаларда максимал пластик моддалар бўлиши кузатилади. Бу даврда улар тўлиқ ёғочлашган ва куртаклари шаклланган бўлади.

Тажрибаларда 15, 20, 25 ва 30 см узунликдаги қаламчалар экиб синаб кўрилди. Қаламчалар экиладиган майдон кузда шудгорланди, баҳорда тупроқ тайёрлангач, 60 х 60 см қаторлар олинди. Қаламчалар қаторда бир-биридан 12 см масофада экилди. Ушбу тарзда қаламчаларни жойлаштирилганда 1 га майдонда 138944 дона қаламча сарфланишини та’минлайди. Қаламчаларнинг 2-3 куртаги тупроқ юзасида қолдирилиб экилади. Қаламча экилгандан сўнг, улар қутблилик ҳолатига тушади ва ер устки қисмидан барглар, ер остки қисмидан каллус ҳосил бўлиб, илдизлар ривожлана бошлайди. Қаламчанинг қуйи кесилган қисмида (базал қисми) камбий фаолияти туфайли бўртмалар, я’ни каллус юзага кела бошлайди.

Каллус ҳимоя функсиясини бажаради ҳамда заҳирадаги озиқ моддаларни вақтинча сақловчи ва уларни илдиз ўсиб-ривожланишига сарфловчи ва кўмаклашувчи омил сифатида илдиз тизимини юзага келишида муҳим рол ўйнайди. Каллусда асосан крахмал тўпланиши кузатилади, жийда илдизлари шаклланиши айнан каллусга чамбарчас боғлиқ ҳолда кечади. Илдизлар новда камбийсида шаклланади ва барг қўлтиғи ёнидан ёки каллус ва пўстлоқ оралиғида пўстлоқ остидан ривожланиб чиқади. Илмий тадқиқотлар давомида кўчатларнинг ўсиш ва ривожланиши вегетасия охирида қуйидаги кўрсаткичларни кўрсатди: 15 см ли қаламчалардан етиштирилган кўчатлар баландлиги ўртача 112,7±13,9 см ни, диаметри 6,8±0,73 мм ни, сақланиши 42% ни, 20 см ли қаламчалардан етиштирилган кўчатлар баландлиги ўртача 148,7±12,5 см ни, диаметри 9,9±0,71 мм ни, сақланиши 46% ни, 25 см ли қаламчалардан етиштирилган кўчатлар баландлиги ўртача 175,0±9,2 см ни, диаметри 9,2±0,44 мм ни, сақланиши 72% ни, 30 см ли қаламчалардан етиштирилган кўчатлар баландлиги ўртача 179,8±10,09 см ни, диаметри 11,1±0,69 мм ни, сақланиши 88% ни ташкил этди. Тажрибаларда кузда тайёрланган узунлиги 25, 30 см, диаметри 1,0-2,0 см ли қаламчаларнинг кўкарувчанлиги юқори эканлиги ма’лум бўлди. Баҳорда тайёрланган ва экилган ушбу ўлчамдаги қаламчаларнинг ҳам кўрсаткичлари вегетасия охирида баландлиги ўртача 137,7±7,28 см ни, диаметри 8,8±0,48 мм ни, сақланиши 64% ни ташкил этди.

Кўчатларнинг интенсив ўсиши июл-август ойларида қайд этилди. Тажрибалар шуни кўрсатдики қаламчаларни узунлиги ва кўчатларни илдиз олиши ҳамда вегетасия охирида сақланиши орасида боғлиқлик мавжуд: қаламча қанчалик узун бўлса, кўчатларнинг илдиз олиши ва сақланиши шунчалик юқори бўлади. Энг паст кўрсатгич 15 см ли қаламчаларда кузатилди: кўчатларнинг ўртача баландлиги 112,7±13,9 см ни, диаметри эса 6,8±0,73 мм ни, вегетасия охирида кўчатларни сақланиши 42% ни ташкил этди. Энг яхши кўрсатгич 30-см ли қаламчаларда кузатилди: кўчатларнинг ўртача баландлиги 179,8±10,09 см ни, диаметри эса 11,1±0,69 мм вегетасия охирида кўчатларни сақланиши 88% ни ни ташкил этди.

Шундай қилиб жийданинг 30 см узунликдаги қаламчаларини кузда тайёрлаш, қиш мавсумида тупроққа кўмилган ҳолда сақлаш ва баҳорда экиш кўчатларни 1 йилда стандарт кўчатлар даражасигача ўсиб-ривожланишини та’минлайди, улар доимий жойларига кўчириб ўтказиш учун яроқли ҳисобланадилар.

  1. ↑ уз.wикипедиа.орг/wики/Жийда
  2. ↑ ҳттпс://агро-ра.ру
  3. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  4. ↑ ҳттпс://эcосйстем.ру