Jiydadoshlar
Жийда (Элаэагнус) туркуми.

Ингичка баргли жийда, Қош жийда (Элаэагнус ангустифолиа) баландлиги 8 м гача бўлган кичик дарахт ёки бута бўлиб, Марказий Осиё ёки Кавказ дарё тўқайларида кенг тарқалган асосий дархт ўсимлиги ҳисобланад. Бу жийда турининг тупроқ танламаслиги, шўр ерларда ўсишга мослашганлиги ўрмон мелиорациясида қадирланади. Баргларининг манзарали ҳусусиятига кўра кўкаламзорлаштиришда кенг фойдаланиш мумкин. Мирзачўлда шўрланган ерларда кенг экилмоқда. Барглари эллипссимон ёки лансецимон шакилда. 5-8 см узунликда, юқори томони яшил рангда, остки қисми кумушсимон рангда. Баргларини ёзиб бўлгач гуллайди. Гуллари жуда ҳушбўйлиги билан ажралиб туради. Гуллари қўнғироқча кўринишида сариқ рангда, барг қултиғида 1-3 донагача жойлашади.
Мевалари 1,5 см узунликкача бўлган донача, унсимон ширин мева этига эга. 3-4 ёшдан мевага киради. Ёғочи дурадгорликда ишлатилади. Жуда чуқур ўсувчи илдиз тизимига эга. Дастлабки ҳаёт босқичида тезроқ ўсиб ривожланади, кучли шўрланган ва тошлоқ тупроқларда 5 ёшида 4 м баландликка етади. Иссиққа, қурғоқчиликка чидамли, энг асосийси бошқа дарахтлар ўса олмайдиган шўрҳокларда бемалол ўса олади. Уруғидан, қаламчалар орқоли кўпайтирилади, тўнкасидан бачкилар ҳосил қилиб тез ўсади, 60-80 йилгача яшайди. Ихотазорлар барпо этишда кенг қўлланади.
Шарқ жийдаси (Элаэагнус ориэнталис) ушбу жийда ареали Помир-Олой, Кавказ Марказий Осиё тоғлари ҳудудларини қамраб олган, 500 метрдан баланд тоғ ёнбағирларида кўплаб ўсади. 7–8 м баландликкача ривожланувчи дарахт, дарахт танаси тўқ жигарранг, барглари лансецимон шакилда оқ ғубор билан қопланган. Шарқ жийдасининг йирик мевали шакиллари халқ селексияси махсули бўлиб, „нон жийда“ номи билан аталган
Нон жийда Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида аҳоли томонидан кўплаб ўстирилади, айниқса унинг шўрланган ва сизот сувлари тупроқ юзасига яқин жойларда ўсувчи экотиплари ўрмон мелиорацияси учун катта аҳамиятга эгадир.

Узоқ ўтмишда жийда меваси маҳаллий аҳолининг асосий озиқ-овқат махсулотларидан бири хисобланган, меваси қуритилган ҳолда қиш-баҳор мавсумида истеъмол қилинган. Шу сабабли нон жийда доимо селексия предмети сифатида ўрганилган, йирик мевали ва сершох шакиллари яратилган.
Мева таркибида 40-67,8% қандлар, 11% оқсил, 36% гача танидлар, 0,44-2,46% органик кислоталар, 100 мггача C,Б,ПП,Э витаминлари мавжуд.
Кумушсимон жийда (Элаэагнус аргентеа Пурш) ушбу жийда турнинг ватани Шимолий Америка бўлиб, МДҲ давлатларида маданийлаштирилган ҳолда учрайди. ааКичик дарахт ёки бута кўринишида 1–3 м баландликка эга бўлиб, тана пўстлоғи тўқ кулранг, барглари кумушсимон ғубор билан қопланган. Мевалари худди қушжийда мевалари каби чўзинчоқ-думалоқ.
Кўкаламзорлаштиришда кенг фойдаланилади, қурғоқчиликка чидамсиз лекин совуққа чидамли. Дарё қирғоқларини, жарликларни мустаҳкамлашда кенг фойдаланилади. Май ойи бошларида гуллайди, сентябр-октябр ойларида меваси пишиб етилади. Нон жийда дарахтининг ёғочи мустахкам, қурилиш соҳасидаҳам ишлаца бўлади
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |