Жийдасой — Наманган вилояти Поп туманидаги сой. Сирдарёнинг ўнг ирмоғи. Қурама тизмасининг жан.шарқий ён бағридан бошланади. 30 дан ортиқ ирмоғи бор. Узунлиги 25 км. Юқори қисмида тор ва анча чуқур водийда, жуда нишаб тошлоқ ўзанда оқади. Баҳорнинг серёғин ойларида суви кўпаяди, баъзан сел келади. Ёзда суви жуда озайиб кетади. Ж. суви суғоришга сарфланиши туфайли, унинг этак қисмида кўпинча сув бўлмайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил