Jizya
Жизя (арабча: جزْية — жон солиғи) — дастлаб араб халифалигида, кейинчалик бошқа мусулмон давлатлари (жумладан, Ўрта Осиё)да мусулмон бўлмаган фуқаролардан олинган жон солиғи.
Давлат мусулмон бўлмаган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиши, уларни ташқи ва ички тажовузлардан сақлаши лозим бўлган. Шунинг эвазига улардан жизя ундирилган. Жизя балоғатга етганларга солинган (қариялар, аёллар, болалар, қул ва ишга яроқсизлар эса ундан озод қилинган). Жизя асосан пул ва натура тарзида ундирилган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Жизя“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ж-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Жизяга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |