Jizzax karragi
Жиззах карраги (лотинча: Cоусиниа дшисакенсис) – мураккабгулдошлар оиласи, каррак туркумига мансуб гулли ўсимлик тури. Ҳаётий шакли икки йиллик. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Жиззах вилояти ҳудудида тарқалган. Тоғларнинг ўрта ва пастки қисмларида, ёнбағирларда, қояларда ва шағалли тупроқларда ўсади[1].
| Жиззах карраги | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Гулли ўсимликлар |
| Синф: | Икки уруғпаллалилар |
| Туркум: | Каррак |
| Оила: | Мураккабгулдошлар |
| Бинар номи | |
| Cоусиниа дшисакенсис | |
Тавсифи
Баландлиги 20-40 см га етадиган икки йиллик ўт ўсимлик. Ўқ илдиз тизимига эга. Тоғ ён бағирларида ва қояларда ўсишга мослашган. Пояси тик ўсади ва якка каллакли шохчалардан иборат. Ёпирма барглари лирасимон, кенг бандли. Пояда барглари навбатма-навбат жойлашган, шакли чўзиқ, четлари йирик тишсимон тиканли. Барглари устки томондан чалкаш, сийрак, остки томондан қуюқ туклар билан қопланган. Гуллари икки жинсли, қувурсимон шаклда, саватча тўпгулда йиғилган. Саватчаси йирик диаметри 2-2,5 см. Гултожибарглари гулкосачабаргларидан бироз узунроқ, пушти ёки бинафшаранг тусда. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Май ойида гуллаб, меваси июн ойида пишади. Меваларининг узунлиги 6-6,5 мм, эни 2-2,5 мм. Уруғи орқали жинсий йўл билан кўпаяди.
Тарқалиши ва ўсиш шароити
Табиатда кам тарқалган, туплари бир биридан узоқда ўсади. Жиззах вилояти ҳудудида учрайди. Тоғларнинг ўрта ва пастки қисмларида, шағалли ёнбағирларда ҳамда қояларда ўсади. Маълум бир тупроқ шароитига мослашганлиги ва ўсиш жойларида чорва молларининг кўплаб боқилиши натижасида ареали қисқариб кетган. 1962—йилдан бошлаб ЎзбекистонРеспубликасиФанлар академиясининг Ботаника боғида етиштирилмоқда[2].
Манбалар
- ↑ „Кузиния джизакская“.
- ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.