Жоб Жоëл Андрé Матип (1991-йил 8-августда туғилган) – Германиялик профессионал футболчи, охирги марта Англия Премер-лигасининг Ливерпоол клуби ҳимоячиси сифатида ўйнаган.

Жоëл Матип
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жоб Жоëл Андрé Матип[1]
Таваллуд санаси 1991-йил 8-август (1991-08-08) (35 ёш)[2]
Таваллуд жойи Бохум, Германия
Бўйи 1.95 м[3]
Амплуаси ҳимоячи
Рақами 32
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1995–1997 СC Wеитмар 45
1997–2000 ВфЛ Бочум
2000–2009 Счалке 04
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2009–2011 Счалке 04 ИИ (1)
2009–2016 Счалке 04 (17)
2016–2024 Ливерпоол (9)
Миллий терма жамоа
2010–2015 Камерун (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Матип профессионал фаолиятини 2009-йилда Счалке 04 клубида бошлаган ва 2011-йилда ДФБ-Покал кубогини қўлга киритган. У 2016-йилда Ливерпоол клубига эркин агент сифатида ўтишидан олдин жами 258 та ўйин ўтказиб, 23 та гол урган. Кейинчалик Ливерпоол билан 2019-йилда УЭФА Чемпионлар Лигаси финалида ғалаба қозонган. Шунингдек, у 2019-йилги УЭФА Суперкубоги ва 2019—2020-йилги Англия Премер-лигасида ҳам ғолибликни қўлга киритди.

Германияда туғилиб ўсган Матип Камерун терма жамоаси шарафини халқаро миқёсда ҳимоя қилган. У 2010-йилги Африка Миллатлар Кубоги ва бундан ташқари 2010—2014-йилларда ўтказилган ФИФА Жаҳон чемпионатларида ўйнаган, 2015-йилда эса халқаро фаолиятини якунлаганини эълон қилган.

Клублардаги карераси

Матип ўз фаолиятини 1997-йилда ВфЛ Бочумга қўшилишдан олдин СC Wеитмар 45 футбол клубида бошлаган[4]. ВфЛ Бочумнинг ёшлар жамоаларида уч йил давомида ўйнаганидан сўнг, Матип 2000-йил июл ойида Счалке 04 клубига ўтган[5].

Счалке 04

Матип 2015-йилда Счалке 04 клуби сафида

Матип 2009-йил 27-октабрда Регионаллига Wестда 1. ФC Саарбрücкенга қарши ўйинда дебют қилган[6]. У Бундеслигадаги дебютини 2009-йилнинг 7-ноябрида Счалке 04 сафида Баварияга қарши ўтказди ва ўйинда гол уриб кейинчалик ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди[7][8]. Илк жамоасига яхши киришиб кетган Матип 2009-2010-йилги мавсумнинг қолган қисмида жамоанинг асосий ҳимоячиси бўлиб ҳаракат қилди ва 1. ФC Кöлн, Эинтрачт Франкфурт клубларига қарши баҳсларда 2та гол кититди[9][10][11]. 2010-йилнинг 2-мартида Матип Счалке 04 билан уч ярим йиллик шартнома имзолади.

2010-2011-йилги мавсумда Матип УЭФА Чемпионлар Лигасида ҳам ўз дебютини ўтказди, чунки Счалке 04 клуби тарихда биринчи марта мусобақанинг ярим финалига чиққан эди. 2011-йилнинг 5-апрелида у Чемпионлар лигасидаги илк голини чорак финалда Сан Сирода Интерга қарши баҳсда киритди[12].

Ливерпоол

2016–2017-йилги мавсум

2016-йилнинг 15-февралида Матип Счалке 04 билан шартномаси тугаганидан сўнг, Ливерпоол клубига текинга ўтди ва тўрт йиллик шартнома имзолади[13]. У ўз дебютини 2016-йилнинг 23-августида Ливерпоол сафида 2016-2017-йилги ЭФЛ кубогида Буртон Албионга қарши ўтказди[14]. У клубдаги илк голини 29-октабр куни Селҳурст Паркда Кристал Пелас устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда киритди[15]. Матип ноябр ойидаги ўйинлари учун Ливерпоолнинг ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди[16].

2017–2018-йилги мавсум

Матип 2017-йилда Ливерпоол сафида

2017-йил 1-октабрда Матип Нюкаслга қарши ёмон ўйини учун танқид қилинди ва Нюкаслнинг голида айбдор деб топилди[17]. 4-ноябр куни Матип 2017-2018-йилги мавсумдаги илк голини Лондон стадионида Wест Ҳам Унитед Ф.C. клубига қарши баҳсда киритди[18]. 31-март куни Кристал Пеласга қарши ўйинда Матип сонидан жароҳат олди. 3-апрел куни Ливерпоол уни тузатиш учун операция қилиши кераклигини ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборишини эълон қилди[19].

Матип 2018-йил июл ойида Қўшма Штатлар бўйлаб гастрол сафарида яна бир мушак жароҳатини олди[20][21]. Жароҳат туфайли у мавсумнинг яна олти ҳафтасини ўтказиб юборди. Фулхемнинг янги бош мураббийи Клаудио Раниэри қизиқиш билдирганига қарамай, Матип мавсумнинг қолган қисмида Ливерпоолда қолди[22].

2019–2020-йилги мавсум

2019-йилнинг 4-августида Матип 2019-йилги ФА Cоммунитй Шиэлд ўйинида Манчестер Cитй Ф.C. дарвозасига гол урди. У Премер-лига мавсумидаги илк голини 24-август куни Арсеналга қарши ўз уйида ғалаба қозонган ўйинда киритди[23]. 2019-йилнинг 18-октабрида у Ливерпоол билан 2024-йилнинг июнигача бўлган янги шартнома имзолади[24].

Унинг 2019-2020-йилги мавсуми жароҳатлар билан кечди ва Жоэ Гомез тезда унинг ўрнини марказий ҳимоячиси сифатида эгаллади. Унинг биринчи жароҳати 2019-йил 20-октабр куни Премер-лигада Манчестер Юнайтедга қарши баҳсда содир бўлди. У 2020-йил 21-июн куни Эвертонга қарши Мерсисайд дербисида яна жароҳат олди, кейинчалик клуб у мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмаслигини маълум қилди[25].

Халқаро карераси

Матип 2009-йил 23-декабрда Камерун миллий футбол терма жамоаси томонидан 2010-йилги Африка Миллатлар Кубогига чақирилган, аммо кейинчалик у турнирда иштирок этишдан бош тортган[26][27]. У биринчи марта 2010-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатида Камерун терма жамоаси сафида Италияга қарши ўйинда майдонга тушди. У ушбу чемпионатда жамоанинг асосий ўйинчиларида бири бўлди ва иккита ўйинда майдонга тушди. Мезбон Бразилияга қарши баҳсда эса битта гол урди. Бу жамоанинг турнирдаги ягона голи бўлиб қолди[28].

Шахсий ҳаёти

Матип Шимолий Рейн-Вестфалия штатининг Бохум шаҳрида собиқ камерунлик футболчи Жеан Матип оиласида туғилган[29][30]. У Камерун терма жамоаси аъзоси Марвин Матипнинг укаси ва Жосепҳ-Дéсирé Жобнинг амакиваччаси. У Гесамцчуле Бергер Фелд мактабида ўқиган.

Статистикаси

2023-йил 3-декабр ҳолатига кўра
Клуб сафидаги лига доирасидаги ва умумий статистика
Клуб Мавсум Лига Умумий
Дивизион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Счалке 04 ИИ 2009–2010[31] Регионаллига Wест 3 1 3 1
2010–2011[31] Регионаллига Wест 1 0 1 0
Умумий 4 1 4 1
Счалке 04 2009–2010[31] Бундеслига 20 3 2 0
2010–2011[31] Бундеслига 26 0 4 0
2011–2012[31] Бундеслига 30 3 3 1
2012–2013[31] Бундеслига 32 3 1 0
2013–2014[31] Бундеслига 31 3 3 0
2014–2015[31] Бундеслига 21 2 1 1
2015–2016[31] Бундеслига 34 3 2 0
Умумий 194 17 16 2
Ливерпоол 2016–2017[32] Премер-лига 29 1 0 0
2017–2018[33] Премер-лига 25 1 2 0
2018–2019[34] Премер-лига 22 1 0 0
2019–2020[35] Премер-лига 9 1 1 0
2020–2021[36] Премер-лига 10 1 0 0
2021–2022[37] Премер-лига 31 3 1 0
2022–2023[38] Премер-лига 14 1 1 0
2023–2024[39] Премер-лига 10 0 0 0
Умумий 150 9 5 0

Совринлари

Ливерпоол

Манбалар

  1. ↑ „Упдатед сқуад лисц фор 2022/23 Премиэр Леагуэ“. Премиэр Леагуэ (2023-йил 4-феврал). 2023-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-феврал.
  2. ↑ „Жоëл Матип: Овервиэw“. ЭСПН. 2021-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-сентябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Жоëл Матип: Овервиэw“. Премиэр Леагуэ. 2021-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-август.
  4. ↑ „Жоëл Матип“ (де). ФC Счалке 04. 2012-йил 14-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-август.
  5. ↑ „Матип, Жоэл“ (де). Киcкер. Олймпиа-Верлаг. 2019-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-август.
  6. ↑ „Соннтагссчусс бричт дас Гениcк“ (де). ревиэрспорт.де (2009-йил 17-октябр). 2012-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-август.
  7. ↑ „Wиэдер кеин Сиэг! Баерн wеитер ин дер Крисе“ (де) (2009-йил 7-ноябр). 2012-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-август.
  8. ↑ „Ман оф тҳе Матч: Жоэл Матип“ (де). Гоал (2009-йил 7-ноябр). 2017-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-август.
  9. ↑ „Wҳо ис Жоэл Матип? Профиле оф тҳе Счалке дефендер wҳо wилл жоин Ливерпоол ин суммер“. Фох Спорц (2016-йил 16-феврал). 2023-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-март.
  10. ↑ „Счалке стилл ин тҳе ҳунт фор Чампионс Леагуэ спот“. CБC.cа (2010-йил 14-феврал). 2022-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-март.
  11. ↑ „Куранйи сетзт ден Счлусспункт“ (де). Киcкер. Олймпиа-Верлаг (2010-йил 6-март). 2022-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-март.
  12. ↑ „Счалке'с астонишинг дисплай спикес гунс оф Интер ин Чампионс Леагуэ“ (2011-йил 5-апрел). 2022-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-март.
  13. ↑ „Счалке cонфирм Жоэл Матип то жоин Ливерпоол Ф.C. ин суммер“ (2016-йил 16-феврал). 2021-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-феврал.
  14. ↑ „Ливерпоол ҳит фиве то сеэ офф Буртон ин ЭФЛ Cуп“. Ливерпоол Ф.C. (2016-йил 23-август). 2021-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 23-август.
  15. ↑ Матип, Жоëл „cрйстал-палаcе-вс-ливерпоол-ливе-матч-дай-блог“. Ливерпоол Ф.C.. 2021-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-октябр.
  16. ↑ „Жоэл Матип сcоопс Плаер оф тҳе Монтҳ аwард“. Ливерпоол Ф.C.. 2021-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 17-июн.
  17. ↑ Wинтер, Леwис. „Неwcастле вс Ливерпоол: Жамиэ Cаррагҳер бламес Жоэл Матип фор Жоселу гоал“ (2017-йил 1-октябр). 2018-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 17-июн.
  18. ↑ „Wест Ҳам в Ливерпоол, 2017/18 | Премиэр Леагуэ“. Премиэр Леагуэ. 2021-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 17-июн.
  19. ↑ „Ливерпоол cонфирм Жоэл Матип инжурй“. Ливерпоол Ф.C.. 2021-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 17-июн.
  20. ↑ „Жüрген Клопп офферс Жоэл Матип инжурй упдате“. Ливерпоол Ф.C.. 2021-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 23-июл.
  21. ↑ „Жоэл Матип инжурй упдате“. Ливерпоол Ф.C.. 2021-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 23-июл.
  22. ↑ „Cлаудио Раниэри 'wанц Ливерпоол дефендер' то бе ҳис фирст Фулҳам сигнинг“. Талкспорт (2018-йил 14-май). 2021-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 14-май.
  23. ↑ Пҳил МcНултй.. „Ливерпоол 3–1 Арсенал: Моҳамед Салаҳ сcорес тwиcе фор Редс“. ББC Спорт (2019-йил 24-август). 2019-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-август.
  24. ↑ „Жоэл Матип: Ливерпоол дефендер сигнс неw деал унтил суммер 2024“ (2019-йил 18-октябр). 2020-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-октябр.
  25. ↑ „Инжурй упдате: Жоэл Матип фитнесс латест“. Ливерпоол Ф.C.. 2021-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-июн.
  26. ↑ „CАН 2010 : Ла листе дес 23“. феcафоотонлине.cом (2009-йил 22-декабр). 2012-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-август.
  27. ↑ „Матип фüр Африка-Cуп номиниэрт“ (де). ревиэрспорт.де (2009-йил 23-декабр). 2023-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-август.
  28. ↑ Матч репорт
  29. ↑ „Жоэл Матип: Профиле“. wорлдфоотбалл.нет. ҲЕИМ:СПИЭЛ. 2023-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-сентябр.
  30. ↑ „Диэ Счултüте“ (де). Маттҳиас-Cлаудиус-Счулен Бочум (жануарй–марч 2006). 2010-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-август.
  31. ↑ 31,0 31,1 31,2 31,3 31,4 31,5 31,6 31,7 31,8 „Ж. Матип: Суммарй“. Соccерwай. Перформ Гроуп. 2022-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-март.
  32. ↑ „Гамес плаед бй Жоэл Матип ин 2016/2017“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2023-йил 22-март.
  33. ↑ „Гамес плаед бй Жоэл Матип ин 2017/2018“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2023-йил 22-март.
  34. ↑ „Гамес плаед бй Жоэл Матип ин 2018/2019“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2023-йил 22-март.
  35. ↑ „Гамес плаед бй Жоэл Матип ин 2019/2020“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2023-йил 22-март.
  36. ↑ „Гамес плаед бй Жоэл Матип ин 2020/2021“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2023-йил 22-март.
  37. ↑ „Гамес плаед бй Жоэл Матип ин 2021/2022“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2023-йил 22-март.
  38. ↑ „Гамес плаед бй Жоэл Матип ин 2022/2023“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2023-йил 22-март.
  39. ↑ „Гамес плаед бй Жоэл Матип ин 2023/2024“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2023-йил 16-сентябр.
  40. ↑ МcНултй, Пҳил. „Челсеа 0–0 Ливерпоол“. ББC Спорт (2022-йил 14-май). 2022-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-май.
  41. ↑ МcНултй, Пҳил. „Тоттенҳам Ҳоцпур 0–2 Ливерпоол“. ББC Спорт (2019-йил 1-июн). 2020-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-июн.