Жосепҳине Гаил Баэр (талаффузи: Жозефин Гаил Баэр, 1929-йил 7-август) — рассомчиликнинг минимализм йўналишида ижод қилувчи америкалик рассом[2]. У 1960-йилларнинг ўрталарида Ню-Ёркдаги Фисчбач галереясида ва бошқа замонавий санъат масканларида ўз асарларини намойиш қила бошлади[3]. 1970-йилларнинг ўрталарида у об’эктив бўлмаган расм чизишдан воз кечади. Баэр тасвирлар, рамзлар, сўзлар ва ибораларни ноанъанавий тарзда бирлаштиради. У Нидерландиянинг Амстердам шаҳрида яшайди ва ишлайди[4].

Жо Баэр

Таваллуди 7-август 1929-йил
Сеаттле
Миллати америкалик
Оқим Минимализм
Мукофотлари Жеанне Оостинг мукофоти (2016)[1]

Ҳаётининг дастлабки йиллари

Жосепҳине Гаил Баэр 1929-йил 7-августда Вашингтон штатининг Сеаттле шаҳрида туғилган. Унинг онаси Ҳортенсе Калишер Клеинберг рассом бўлган ва қизига мустақиллик туйғусини сингдирган аёллар ҳуқуқларининг ашаддий тарафдори эди. Унинг отаси Лестер Клеинберг муваффақиятли савдо брокери бўлган. Баэр болалигида Корниш санъат коллежида санъатни ўрганган. Онаси унинг тиббий иллустратор бўлишини хоҳлагани учун у Сеаттледа жойлашган Вашингтон университетининг биология факултетига ўқишга топширади ва у ерда 1946-йилдан 1949-йилгача ўқиган. У ўзининг университетдаги курсдоши Герард Л. Ҳанауэрга турмушга чиқди. Уларнинг никоҳи узоқ давом этмайди ва ажрашади.

1950-йилда Баэр турли киббутзимларда қишлоқ социализмининг сабоқларини ўрганиш учун Исроилга кетади. Кейинчалик Ню-Ёрк шаҳрига қайтиб, 1950-йилдан 1953-йилгача у ижтимоий тадқиқотлар учун янги мактабда психология магистри даражасида курс ишини бажарди. Баэр кечаси мактабга борарди, кундузи эса у дизайн студиясида чизмачи ва котиб сифатида ишлаган.

Баэр 1953-йилда Лос-Анжелесга кўчиб ўтди ва кўп ўтмай ёзувчи Ричард Баэрга турмушга чиқди. Уларнинг ўғли сотувчи, ёзувчи ва маслаҳатчи бўлган Жошуа Баэр 1955-йилда туғилган. Эр-хотин 1950-йилларнинг охирида ажрашган. Бу вақт ичида Баэр ўсмирлик давридан бери илк марта расм чизишни бошлади. Ферус галереясида Эдwард Киэнҳолз ва бошқа маҳаллий рассомлар билан дўстлашди. У рассом Жоҳн Wеслей билан танишади ва улар оила қуришади. Аммо Баэр Жоҳн Wеслей билан ҳам ажрашади. Улар бирга 1960-йилдан 1970-йилгача яшашган. Улар 1960-йилда Ню-Ёркка кўчиб ўтишади. Баэр 1975-йилгача Ню-Ёркда яшайди. Жоҳн Wеслейдан ажралганидан кейин ҳам у билан узоқ муддат муносабатларни сақлаб қолади[5].

Баэр 1950-йилларнинг охирида Ню-Ёрк мактабининг аъзолари, хусусан Аршиле Горкй, Роберт Мотҳерwелл, Cлйффорд Стилл ва Марк Ротҳколардан визуал элементларни ўрганди.

Ижодий фаолияти (1960-1975-йиллар)

Расмлар ва кўргазмалар

Ўнгда: Кореан (таржимаси „Корейс“, 1963). Чапда: Кореан (таржимаси „Корейс“, 1962).

1960-йилда Баэр абстракт экспрессионизмда ижод қилишни тўхтатди. Ушбу услубдаги иккита машҳур расми: „Блаcк стар“ (таржимаси:Қора юлдуз) (1960—1961-йиллар, Крöллер-Муллер музейи, Оттерло) ва „Wҳите стар“ (таржимаси:Оқ юлдуз) (1960—1961-йиллар, Крöллер-Муллер музейи, Оттерло). Кейинчалик у янада қисқартирилган форматни тақдим этди. Унда тасвир кесилиб, тувалнинг марказий қисми бутунлай оқ рангга айланади. 1962-йилда Баэр ўн олтита тувалдан иборат корейс сериясини бошлади. Ушбу тувалларга Ричард Беллами ном берган. Корейслар тували кўк ва қора чизиқлар билан ўралган, зич бўялган оқ рангдаги доминант майдондан иборат бўлиб, улар милтилловчи ва ҳаракатланаётгандек туюларди. Бу оптик иллюзия Баэрнинг „ёруғлик тушунчасига“ эътибор қаратганини билдиради. Баэр корейслар тували учун ўзининг илҳомини ўша пайтда ўқиётган Самуэл Беcкеттнинг „Номсиз“ романига боғлаган. Баэр 1964—1966-йиллар оралиғида яратган кўплаб асарларида тувалнинг четлари ва қирраларидаги иккита квадрат ёки тўртбурчакларни рангли чизиқлар билан белгилшда давом этган.

Сол ЛеWитт, Доналд Жудд ва Дан Флавин каби рассомлар Баэрни ривожланаётган минимализм ҳаракатида тенгдош сифатида қабул қилишган. 1964-йилда Флавин „Ўн бир рассом“ кўргазмасини ташкил қилади, бу минимализмнинг асосий фигураларини аниқлашда муҳим қадам бўлди. Ушбу кўргазмада Баэр, Жудд, Флавин, ЛеWитт, Wард Жаcксон, Франк Стелла, Ирwин Флемингер, Ларрй Поонс, Wалтер Дарбй Баннард, Роберт Рйман, Лео Валледорлар иштирок этган[6]. 1966-йилда Баэрнинг биринчи бир кишилик намойиши ўша пайтда авангард санъати маркази бўлган Фисчбач галереясида бўлиб ўтди. Ўша йили у Ню-Ёркдаги Соломон Р.Гуггенҳеим музейида бўлиб ўтган „Тизимли расм“ замонавий геометрик абстраксиянинг кўргазмасида ҳам иштирок этди[7]. У, шунингдек, Виргиниа Дwан галереясида Ад Реинҳардт ва Роберт Смитҳсон ҳамкорлигида ташкил этилган „10“ гуруҳ кўргазмасида иштирок этди. Баэр, Ад Реинҳардт ва Роберт Смитҳсондан ташқари, Cарл Андре, Жудд, ЛеWитт, Флавин, Роберт Моррис, Мичаэл Стеинер ва Агнес Мартин каби бошқа рассомлар ҳам танланган[8]. Баэррнинг ушбу кўргазмаларда намойиш этилган вертикал ва горизонтал сингл, диптих ҳамда триптих расмларини ўз ичига олган асарлари Ню-Ёрк санъат оламида унинг обрўсини оширди. 1960-йилларнинг охирида Баэр ранглар билан тажриба ўтказа бошлади.

Асарлари

Тҳе Олд Еар (таржимаси „Эски йил“, 1974—1975-йиллар)

Баэр Ню-Ёркда яшаган йиллари фаол равишда асарлар ёзди. Муҳаррирларга ёзган мактубларида, мақолаларида ва санъат журналларидаги баёнотларида у расмнинг яхлитлиги ва давом этаётган аҳамиятини минималист ҳайкалтарошлар томонидан унга қилинган ҳужумлардан ҳимоя қилди. 1970-йилда нашр этилган „Арт & Висион: Мач Бандс“ асарида у визуал идрок этишнинг физикаси ва психологиясини ёритиб беради[9]. У ушбу тадқиқотни томошабиннинг суб’эктив ҳис-туйғулари билан боғлаб, замонавий санъатда қирралар, чегаралар ва контурларни қандай бошдан кечириши билан боғлади.

Ижодий фаолияти (1975-йилдан ҳозиргача)

1975-йилда Баэр Wҳитней Америка санъати музейида ўзининг минималист ишларини намойиш этган. Баэр Ню-Ёрк санъат оламидан узоқлашишга ҳаракат қилади ва 1975-йил июн ойида у Ирландиянинг Лоутҳ округидаги Норман қўриқхонасида жойлашган Смармор қал’асига кўчиб ўтди.

Баэр ушбу янги муҳитда отлар, қушлар ва бошқа ҳайвонларнинг, шунингдек, қишлоқ одамларининг расмларини чизди. У ҳайвонлар, инсон танаси ва об’эктлари тасвирларининг парчаларини сокин, шаффоф рангларда бўяшни бошлади. Баэр, шунингдек, ғор расмлари, палеолит ҳайкаллари композицияларуни яратди.

1977-йилда Баэр Оксфорддаги Замонавий санъат музейида кўргазма ўтказди. Кўргазмада у британиялик рассом Бруcе Роббинс билан танишади. Иккаласи 1978-йилдан 1984-йилгача аввал Ирландияда, кейин эса 1982-йилдан 1984-йилгача Лондонда бирга яшаб, бирга ишлаган, расмлар, чизмалар ва матнлар яратган. Уларнинг ҳамкорлиги саккизта икки кишилик кўргазмада намойиш этилди. Лондонда бўлганида, Баэр ўзининг энг машҳур мақолаларидан бирини ёзган. Ушбу мақола Америка Қўшма Штатларида 1983-йил октябр ойида нашр этилган.

Унинг ижодий ишлари Филаделфиядаги Мур санъат ва дизайн коллежидаги Палей Левй галереясида (1993-йил), Крöллер-Мюллер музейида (1993-йил), Амстердамдаги Стеделижк музейида (1999-йил), Ню-Ёркдаги Диа Санъат марказида (2002—2003-йиллар), Эйндховендаги Ван Аббемусеум музейида (1986 ва 2009-йиллар), Берлиндаги Галериэ Барбара Тумм музейида (2010-йил) намойиш этилган[10].

Адабиётлар

  • Жо Баэр. Паинтингс 1962-1975. Охфорд, Мусеум оф Модерн Арт, 1977.
  • Маржа Блоэм анд Марианне Броуwер, Жо Баэр: Паинтингс 1960-1998. Амстердам, Стеделижк Мусеум, 1999.
  • Лйнне Cооке, Жо Баэр: Тҳе Минималист Еарс, 1960-1975. Неw Ёрк: Диа Cентер фор тҳе Арц, 2003.
  • Жулиа Фриэдрич, эд., Жо Баэр. Коҳн. Wалтҳер Кониг, 2013.

Манбалар

  1. ↑ „Ҳонор Аwардс 2004“. www.натионалwcа.орг. 2019-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-феврал.
  2. ↑ Диа Фоундатион (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-06-24 санасида архивланган) Ретриэвед Оcтобер 3, 2009
  3. ↑ „Статионс оф тҳе Спеcтрум (Примарй)“. Тҳе Тате, Лондон. Қаралди: 2020-йил 11-апрел.
  4. ↑ "Жо Баэр Ресуме", Артист wебсите, Ретриэвед 13 Оcтобер 2018.
  5. ↑ "Биограпҳй," ин 'Броадсидес & Беллес Леттрес: Селеcтед Wритингс анд Интервиэwс 1965–2010, п. 9.
  6. ↑ Греат Wомен Артисц. Пҳаидон Пресс, 2019 — 44-бет. ИСБН 978-0714878775. 
  7. ↑ "Сйстемиc Паинтинг", Соломон Р. Гуггенҳеим Фоундатион, Ретриэвед онлине 14 Оcтобер 2018.
  8. ↑ Луcй Р. Липпард, "Оут оф тҳе Паст: Луcй Р. Липпард талкс абоут Эва Ҳессе wитҳ Нанcй Ҳолт анд Роберт Смитҳсон," Артфорум, Фебруарй 2008, финдартиcлес.cом/п/артиcлес/ми_м0268/ис_6_46/аи_н31297522/?таг=cонтент;cол1 Аccессед Жулй 10, 2012; "Жо Баэр интервиэwед бй Марк Годфрей," 2004, репринтед ин Броадсидес & Беллес Леттрес, п. 26.
  9. ↑ Жо Баэр, "Арт & Висион: Мач Бандс," Аспен Магазине, 8 (Фалл-Wинтер 1970), сеcтион 9, репринтед ин Броадсидес & Беллес Леттрес, пп. 54–63.
  10. ↑ „Wҳитней Биэнниал 2017 | Wҳитней Мусеум оф Америcан Арт“. wҳитней.орг. Қаралди: 2017-йил 31-март.

Ҳаволалар