Jo Novita
Жо Новита (талаффузи: Ё Новита; 1981-йил 19-ноябрда туғилган) — индонезиялик собиқ бадминтончи. У 2003-йилда Жануби-Шарқий Осиё ўйинларида аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида, 2001 ва 2007-йилларда эса умумжамоа ҳисобида олтин медални қўлга киритган. Новита Таиланд ва Филиппин очиқ турнирларида Жаҳон Гранд Приси ғолиби бўлди[2]. У 2004-йилги ёзги Олимпиада ўйинлари ва 2006-йилги Осиё ўйинларида ҳам қатнашган[3].
| Жо Новита | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Шахсий маълумоти | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Мамлакат | Индонезия | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Таваллуди |
1981-йил 19-ноябр Жакарта, Индонезия | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Яшаш жойи | Ричмонд, Британия Колумбияси, Канада | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Бўйи | 1.58 м | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Вазни | 56 кг | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Аёллар жуфтликлари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Энг юқори рейтинг | 9 Грейсиа Полии билан (2006[1]) | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Медаллари ва ютуқлари
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фаолияти
2004-йилги ёзги Олимпиада ўйинларида Новита аёллар жуфтлик баҳсларида шериги Лита Нурлита билан ҳамкорлик қилди. Улар биринчи раунддаёқ Олимпиада билан хайрлашишди, чунки 1/8 финалда хитойлик Янг Вей ва Чжан Жиэвенга мағлуб бўлишган эди[4]. У 2008-йил сериясида Хитойдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган Индонезия Убер кубоги (аёллар халқаро) жамоасида Грейсиа Полии билан ҳамкор бўлган. 2008-йил октябр ойида Новита финалда Малайзиялик Чин Ээи Хуи ва Вонг Пеи Тти жуфтлигига ютқазиб, Дания Суперсериясида иккинчи ўринни эгаллаш учун аёллар жуфтлик баҳсларида Рани Мундиасти билан бирга бўлди[5].
Шахсий ҳаёти
Новита 2009-йил 2-август Жакартада Тангкас клубидаги жамоадоши Ронне Майкел Рунтолалуга турмушга чиқди. Кейинчалик у Канадага кўчиб ўтди ва Британия Колумбиясининг Ричмонд шаҳридаги CлеарОне бадминтон марказида мураббий бўлиб ишлайдиган эрига қўшилиб мураббийлик фаолиятини бошлади[6].
Ютуқлари
Осиё чемпионати
Аёллар жуфтлиги
| Йил | Жой | Ҳамкор | Рақиб | Ҳисоб | Натижа |
|---|---|---|---|---|---|
| 2001 | ПҳилСпорц Арена, Манила, Филиппин |
5-15, 3-15 | |||
| 2003 | Индоор теннис Гелора Бунг Карно, Жакарта, Индонезия |
3-15, 8-15 | |||
| 2005 | Гачибоwли ёпиқ стадиони,Ҳайдаробод, Ҳиндистон | 10-15, 4-15 |
Жануби-Шарқий Осиё ўйинлари
Аёллар жуфтлиги
| Йил | Жой | Ҳамкор | Рақиб | Ҳисоб | Натижа |
|---|---|---|---|---|---|
| 2003 | Тан Бинҳ спорт маркази, Хошимин шаҳри, Ветнам |
15-13, 11-15, 15-7 | |||
| 2005 | ПҳилСпорц Арена, Метро Манила, Филиппин |
12-15, 15-9, 13-15 | |||
| 2007 | Wонгчаwалиткул университети,Накҳон Ратчасима, Таиланд | 15-21, 14-21 |
БWФ Суперсериялари (1 та иккинчи ўрин)
2006-йил 14-декабрда бошланган ва 2007-йилда жорий этилган БWФ Суперсериялари[7] Бадминтон Бутунжаҳон Федерацияси (БWФ) томонидан рухсат этилган элита бадминтон турнирлари серияси эди. БWФ Суперсериялари даражалари Суперсериялар ва Суперсериялар Премиэрга бўлинади. Суперсерия мавсуми бутун дунё бўйлаб 2011-йилдан бери жорий қилинган ўн иккита турнирдан иборат бўлган[8]. Муваффақиятли ўйинчилар ҳар йил охирида ўтказиладиган Суперсерия финалига таклиф қилинарди.
Аёллар жуфтлиги
| Йил | Турнир | Ҳамкор | Рақиб | Ҳисоб | Натижа |
|---|---|---|---|---|---|
| 2008 | Дания очиқ турнири | 21-23, 12-21 |
- БWФ Суперсериялари турнирлари
БWФ Гранд Приси (3 та ғалаба, 3 та иккинчи ўрин)
БWФ Гранд Приси икки даражага эга эди: Гранд При ва Гранд При Олтин. Бу Бадминтон Бутунжаҳон Федерацияси (БWФ) томонидан рухсат этилган ва 2007- ҳамда 2017-йиллар оралиғида ўтказилган бадминтон турнирлари серияси ҳисобланади. Бадминтон бўйича Жаҳон Гранд Приси Халқаро Бадминтон Федерацияси томонидан 1983-йилдан 2006-йилгача рухсат этилган.
Аёллар жуфтлиги
| Йил | Турнир | Ҳамкор | Рақиб | Ҳисоб | Натижа |
|---|---|---|---|---|---|
| 2001 | Таиланд очиқ турнири | 7-4, 5-7, 7-0, 7-2 | |||
| 2004 | Хитой Тайпейи очиқ турнири | 4-15, 6-15 | |||
| 2006 | Филиппин очиқ турнири | 21-16, 21-13 | |||
| 2006 | Корея очиқ турнири | 10-21, 11-21 | |||
| 2008 | Хитой Тайпейи очиқ турнири | 16-21, 17-21 |
Аралаш жуфтликлар
| Йил | Турнир | Ҳамкор | Рақиб | Ҳисоб | Натижа |
|---|---|---|---|---|---|
| 2001 | Таиланд очиқ турнири | 8-6, 7-1, 8-7 |
- БWФ Гранд При Олтин турнирлари
- БWФ & ИБФ Гранд При турнирлари
Ғалаба хронологияси
Индонезия жамоаси
- Кичик даража
| Жамоавий турнир | 1999-йил |
|---|---|
| Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати |
- Юқори даража
| Жамоавий турнир | 2001-йил | 2003-йил | 2005-йил | 2007-йил |
|---|---|---|---|---|
| Жануби-Шарқий Осиё ўйинлари |
| Жамоавий турнир | 2008-йил |
|---|---|
| Убер кубоги |
| Жамоавий турнир | 2005-йил |
|---|---|
| Судирман кубоги |
Яккалик мусобақалар
- Юқори даража
| Турнир | 2003-йил | 2005-йил | 2007-йил |
|---|---|---|---|
| Жануби-Шарқий Осиё ўйинлари |
| Турнир | 2001-йил | 2003-йил | 2005-йил |
|---|---|---|---|
| Осиё чемпионати |
Манбалар
- ↑ „Жо/Грейсиа Гагал ке Финал Денмарк Тербука“ (ид). Антара (2006-йил 5-ноябр). Қаралди: 2020-йил 26-январ.
- ↑ „Жо Новита“ (ид). Мердека. 2017-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-август.
- ↑ „ПБСИ Путускан Кирим Тим Пенуҳ ке Асиан Гамес“ (ид). Антара. Қаралди: 17-сентабр 2017-йил.
- ↑ „Жо Новита“. Спорц Референcе. 18-апрел 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-сентабр 2017-йил.
- ↑ „Рани/Жо Гагал ди Финал“ (ид). Компас (26-октабр 2008-йил). Қаралди: 25-январ 2019-йил.
- ↑ Суҳандината, Жустиан. ТАНГКАС: 67 Таҳун Беркомитмен Менcетак Жаwара Булу Тангкис (ид). Грамедиа, 2018. ИСБН 978-602-061-999-6.
- ↑ „БWФ Лаунчес Супер Сериэс“. Бадминтон Аустралиа (15-декабр 2006-йил). 6-октабр 2007-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Ёнех Алл Энгланд Элеватед То БWФ Премиэр Супер Сериэс Эвент“. ИБадминтонсторе. 2-октабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-сентабр 2013-йил.