Joan Higginbotham
Жоан Ҳиггинботҳам (талаффузи: Жўн Хиггинботем 1964-йил 3-августда туғилган) — электротехника муҳандиси ва собиқ НАСА астронавти. У Спаcе Шуттле миссияси, СТС-116 бортида миссия мутахассиси[1] сифатида учган. У Маэ Жемисон ва Степҳаниэ Wилсондан кейин коинотга учган учинчи афро-америкалик аёлдир.
| Жоан Ҳиггинботҳам | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
3-август, 1964-йил Чикаго, Иллинойс, АҚШ |
| Касби | Электротехника муҳандиси, астронавт |
Эрта ҳаёт ва таълим
Жоан Иллинойс штатининг Чикаго шаҳрида туғилган. Уитни Янг Магнет ўрта мактабида ўқиган. У 1987-йилда Жанубий Иллинойс Карбондейл университетида бакалавр, шунингдек Флорида технология институтида менежмент фанлари (1992) ва космик тизимлар (1996) бўйича магистрлик даражасини олган.
Жоан Делта Сигма Тҳета Сороритй ва Тҳе Линкс, Инcорпоратед аъзоси ҳисобланади[1].
Фаолияти
НАСА

Жоан ўз фаолиятини 1987-йилда, Кеннеди космик марказида (КСC, Флорида) Электр ва телекоммуникация тизимлари бўлимида иш бошлаган[1][2]. Олти ой ичида у Колумбия космик кемаси ОВ-102да Орбитер Экспериментларида (ОЭХ) етакчилик қилди. Жоан Кейинчалик Шуттле юк ташиш жойини қайта конфигурация қилиш устида ишлади. Шунингдек, унга КСC раҳбарияти томонидан бир нечта махсус топшириқларни бажариш топширилди. Жоан у ерда Шуттле операциялари ва бошқаруви директорининг ижрочи ёрдамчиси бўлиб ишлади. Кейин Жоан ОВ-104 Спаcе Шуттле Атлантис учун захира орбитал лойиҳаси муҳандиси бўлиб ишлади. Икки йил ўтгач, у Колумбия космик кемасининг ОВ-102 орбитал лойиҳаси муҳандиси лавозимига кўтарилди. Бу лавозимда у транспорт воситаларини синовдан ўтказиш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича бир қатор ишларни олиб борди. У Кеннеди коинот марказидаги 9 йиллик фаолияти давомида 53 та космик кемани учиришда фаол иштирок этган.
Жоан 1996-йил апрел ойида НАСА томонидан астронавт номзоди сифатида танланган. Шуттле Авионика ва интеграция лабораторияси (САИЛ), Кеннеди космик маркази (КСC) қўллаб-қувватлаш бўлимида техник вазифаларни бажариб, халқаро космик модулларини синовдан ўтказган. Шунингдек у Астронавтлар идораси CАПCОМ (Cапсуле Cоммуниcатор)да космик стансия миссияларини ишга тушириш ва қўллаб-қувватлаш бўлимида фаолият юритган.
Мукофот ва унвонлар
2007-йилда Жоан Адлер Планетариум мукофотини олди[3].
- СТС-26 парвози билан боғлиқ ютуқлар учун гуруҳ мукофоти (Челленжер фалокатидан кейинги биринчи шаттле парвози)[4].
- Мудофаа миссиялари департаментига хизматлари учун мақтов[5].
- Меcкленбург Тимес (2014) 50 та энг нуфузли аёллар[6].
- Қора атиргул мукофоти (2007)[3][4][5].
- Карбондейлдаги Жанубий Иллинойс университети томонидан аэрокосмик фанлар бўйича фахрий доктор (2016)[7].
- Инсонпарварлик мактублари фахрий доктори (2017) Янги Орлеан университети томонидан тақдирланган[5].
- ТЕДхБермуда да таниқли маърузачи[8][9].
- 2008-йил ПБС -да махсус, фан ва технологиядаги аёллар” унвони[10].
Яна қаранг
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „НАСА биограпҳй оф Жоан Ҳиггинботҳам“. НАСА (2007). Қаралди: 3-ноябр 2007-йил.
- ↑ „СТС-116 НАСА Префлигҳт Интервиэw: Миссион Спеcиалист Жоан Ҳиггинботҳам“. Натионал Аэронаутиcс анд Спаcе Администратион (2006). 2008-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-ноябр 2007-йил.
- ↑ 3,0 3,1 „Wомен ин Сcиэнcе: Жоан Э. Ҳиггинботҳам wинс Блаcк Росе Аwард“. Қаралди: 12-апрел 2021-йил.
- ↑ 4,0 4,1 „Ҳиггинботҳам“. www.астронаутих.cом. 2016-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-апрел 2021-йил.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Ноблес ИИИ, Wилборн. „Формер астронаут Жоан Ҳиггинботҳам то бе УНЎс cомменcемент спеакер“. Тҳе Неw Орлеанс Адвоcате. Тҳе Тимес-Пиcаюне Тҳе Неw Орлеанс Адвоcате (11-ноябр 2017-йил). Қаралди: 2-май 2022-йил.
- ↑ „50 Мост Инфлуэнтиал Wомен паст wиннерс“. Тҳе Меcкленбург Тимес. БридгеТоwерМедиа (2014). Қаралди: 2-май 2022-йил.
- ↑ „Ҳонорарй Дегреэ Превиоус Реcипиэнц“. Соутҳерн Иллиноис Университй Cарбондале. СИУ Боард оф Трустеэс. 2022-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-май 2022-йил.
- ↑ „ТЕДхБермуда“. ТЕД. ТЕД Cонференcес, ЛЛC. Қаралди: 2-май 2022-йил.
- ↑ „Ан астронаут'с инспиринг анд wиндинг роад то спаcе“. Ёутубе. Ёутубе. Қаралди: 2-май 2022-йил.
- ↑ Болд висионс : wомен ин сcиэнcе анд течнологй.