Жоанна Бетҳуне (1770-1860-йил) – Шотландия-Канадалик филантроп, педагог ва турли хайрия ташкилотларининг асосчиси. У ХИХ асрнинг биринчи ярмида аёллар ва болаларга ёрдам беришга қаратилган хайрия ташкилотларининг ривожланишига мас’ул бўлган.

Болалик ва ёшлик даври

Жоанна Граҳам Бетҳуне 1770-йил 1-февралда Канададаги Форт Ниагарада Изабелла ва доктор Жон Грем оиласида туғилган. 1773-йилда доктор Грем вафотидан кейин Бетҳуне оиласи билан Шотландияга кўчиб ўтди ва у ерда онаси қўлида тарбияланди[1]. Бетҳуне Паислей ва Эдинбург мактабларида ўн уч ёшга тўлгунга қадар ўқигач, ўқишини Роттердамдаги франсуз мактабида давом эттирган ва бунинг учун онасининг дугонаси моддий ёрдам берди. Ўқитувчиликни ўргангач, у оиласи билан яна Ню-Ёркка кўчиб ўтган ва 19 ёшида онасининг мактабида ўқитувчилик қилишни бошлади[2].

Шахсий ҳаёти

Бетҳуне чуқур диндор насроний бўлиб, Cедар кўчасидаги пресвитериан черковининг аъзоси эди[1]. У ўзининг диний бурчларига шу қадар жиддий ёндашардики, уни черковга „ортиқча“ қатнагани учун танқид қилган эркакка рад жавобини беради. Онасининг таклифига кўра, у Дивиэ Бетҳуне исмли шотландиялик савдогарга турмушга чиқди. Жоанна сингари, Дивиэ ҳам диндор насроний эди[2].

Турмушга чиққанидан кейин Бетҳуне эътиборини хайрия ишларига қаратди. У онасига Ёш болали камбағал бева аёлларга ёрдам бериш жамиятини очишда ёрдам бергани унинг хайриячи сифатидаги энг дастлабки иши эди[3]. Эрининг молиявий ёрдами билан у муҳтож болаларга ёрдам бериш учун ўз ташкилотларини очишга муваффақ бўлди[2]. Дивиэ Жоаннани хайрия ташкилотлари, мактаблар очиш ва бошқаришида қўллаб-қувватлашда давом этди. Эр-хотиннинг олтита фарзанди бор эди[4], улардан учтаси балоғат ёшига этган эди: Жессиэ, Исабелла ва Георге[1].

Бетҳуненинг эри 1824-йил 18-сентябрда вафот этди[5], Бетҳуненинг ўзи эса 1860-йил 29-июлда дунёдан кўз юмди[2].

Ташкилотлари ва ютуқлари

Етимлар бошпанаси жамияти (Орпҳан Асйлум Соcиэтй)

Болаларга юбориладиган садақахоналардаги ёмон шароитларни кўриб, Бетҳуне болаларни тарбиялаш ва ўқитиш учун бошпана яратиш ғоясини ўйлаб топди. Эрининг кўмаги ва молиявий ёрдами билан у болаларга ғамхўрлик қилиш учун яхши шароитларга эга бўлган етимлар бошпана жамиятини очишга ёрдам берди[2]. Жамиятнинг асосий мақсади етим болалар учун хавфсиз, тоза яшаш муҳитини таъминлаш ва уларни барча сингари жамиятга ҳисса қўшишга ўргатиш эди[2].

Ёш болалар мактаби жамияти (Инфант Счоол Соcиэтй)

1827-йил июл ойида Бетҳуне Ню-Ёркдаги биринчи ёш болалар мактабини очди ва мактабнинг назоратчиси бўлиб фаолият юритди[2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Бенсон, Марй С. „Бетҳуне, Жоанна Граҳам“, . Нотабле Америcан wомен, 1607-1950; а биограпҳиcал диcтионарй. Белкнап Пресс оф Ҳарвард Университй Пресс, 1971 — 138–140-бет. ИСБН 0-674-62731-8. ОCЛC 167545. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 Беcкер, Доротҳй Г. (1987). "Исабелла Граҳам анд Жоанна Бетҳуне: Траилблазерс оф Организед Wомен'с Беневоленcе" (эн). Соcиал Сервиcе Ревиэw 61 (2): 319–336. дои:10.1086/644443. ИССН 0037-7961. ҳттпс://www.жоурналс.учиcаго.эду/дои/10.1086/644443. 
  3. ↑ Гилман, Амй (1984). "Фром Wидоwҳоод то Wиcкеднесс: Тҳе Политиcс оф Cласс анд Гендер ин Неw Ёрк Cитй Привате Чаритй, 1799-1860". Ҳисторй оф Эдуcатион Қуартерлй 24 (1): 59–74. дои:10.2307/367993. ИССН 0018-2680. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/367993. 
  4. ↑ Миллер, Паге Путнам (1998). "Wомен ин тҳе Вангуард оф тҳе Сундай Счоол Мовемент". Тҳе Жоурнал оф Пресбйтериан Ҳисторй (1997-) 76 (1): 45–54. ИССН 1521-9216. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/23335341. 
  5. ↑ Тоwнсенд, Луcй Форсйтҳ „Граҳам, Жоанна Бетҳуне“, . Эуропеан иммигрант wомен ин тҳе Унитед Статес : а биограпҳиcал диcтионарй. Гарланд Пуб, 1994 — 21–23-бет. ИСБН 0-8240-5306-0. ОCЛC 30814407.