Жодҳпур, Мапвар — Ҳиндистоннинг шим.-ғарбидаги шаҳар. Тар чўлининг чеккасида, Ражастхон штатида. Аҳолиси 510 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Тўқимачилик, тери, фармацевтика корхоналари, механика устахоналари ва б. бор. Бадиий ҳунармандчилик (фил суягига ишлов берилади, линий либослар, шишадан зийнат буюмлари ва б. тайёрланади) ривожланган. Шаҳарга ХВ аср ўрталарида асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил