Жодугарнинг жияни
Жодугарнинг жияни — C. С. Леwис томонидан ёзилган болалар фантасй асари. Нарния йилномалари сериясида олтинчи, аммо хронология бўйича биринчи китоб. Килмерлар оиласига бағишланган.
| Асл номи | Тҳе Магиcиан'с Непҳеw |
|---|---|
| Муаллиф(лар) |
|
| Безовчи(лар) | Паулине Байнес |
| Тил | инглизча |
| Қисмлар | Нарния йилномалари |
| Жанр(лар)и |
Фантасй, Болалар адабиёти |
| Нашриёт | Тҳе Бодлей Ҳеад |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1955 |
| Саҳифалар сони | 201 |
| Аввалгиси | От ва болакай |
| Кейингиси | Сўнгги жанг |
Қисқача мазмуни
Поллй Плуммер Лондонда, Дигорй Кирке кўчиб келган уйнинг ёнида яшайди. Дигорйнинг онаси касалманд, шунинг учун у бирмунча ғайриоддий амакисиникида яшашга мажбур. У нега амакисининг ишлайдиган хонасига кириш мумкин эмаслигини тушунмайди, бир куни эса Поллй билан бирга ўша ерга кириб қолишади. Унинг амакиси Андреw иши юришмайдиган жодугар бўлиб чиқади, аммо у қизиқарли кашфиёт қилади — уларга теккан исталган инсонни бизнинг оламимиздан бошқа ёққа олиб борувчи сариқ ва яшил узукларни яратади. Узуклар айнан қаерга олиб боришини Андреw Кеттерлей билмайди. Шунинг учун у ҳийла билан Поллйга узукни олдиртиради, Дигорй эса ўзи билан икки жуфт узук олиб унинг кетидан боришга мажбур бўлади.
Болалар Оламлар-орасидаги-ўрмонга бориб қолишади, у ерда вақт деярли оқмайди ва инсон ўзини англай олмайди. Оламлар-орасидаги-ўрмонда жуда кўп кўллар бўлади, ҳар бир кўл худди бизнинг дунёга ўхшаш алоҳида оламга олиб боради. Қизиқиш туфайли улар биринчи учраган дунёга йўл оладилар, бу дунёнинг номи Чарн бўлади. Чарн — ё шаҳар, ё дунё — деярли бўм-бўш, аммо қачонлардир унда ҳаёт бўлган. Дигорй ва Поллй тасодифан ягона тирик инсон — шафқациз ва қудратли Малика Жадисни топишади. Васвасага тушган Дигорй Поллй билан унга кўпгина нохушликлар келтиришини била туриб, Жадисни уйғотади. Болалар билан бирга жодугар ХХ аср Лондонига тушиб қолади.
Аниқ бўладики, бу оламда Жадис сеҳрни ишлата олмайди, аммо унинг бутун жисмоний кучи сақланиб қолади. Жадис ва унга маҳлиё бўлган Андреw амаки "шаҳарни талашга" отланишади. Бу вақтда Поллй ва Дигорй уни бизни дунёдан Оламлар-орасидаги-ўрмонга қайтариш йўлларини ўйлашади. Шунинг учун улар уйга қайтганида болалар пистирмада ўтиришган бўлади. Тўс-тўполонда Жадис ва болалар билан бирга Андреw амаки ҳамда тасодифан ёнлигида бўлган cабман ва унинг оти бизнинг дунёдан ғойиб бўлишади. Шундай қилиб улар эндигина яратилаётган янги дунёга тушиб қолишади. Дунё қўшиқ билан яратилади. Аввал ер пайдо бўлади, кейин осмон ва юлдузлар, Қуёш ва ўсимликлар, ундан сўнг гапирувчи ҳайвонлар ва эртак мавжудотлари яратилади. Бу қўшиқни айтаётган жонзот кўринади — бу қудратли ва савлатли арслон бўлади. Қўшиқ жаранглаётган маҳал дунё жонга кириб кенгаяди, ҳатто Лондондан Жадис олиб келган фонар устунининг бўлагидан Фонар устуни ўсиб чиқади.
Аслан болалар билан мулоқотга киришиб, Нарния ҳақида, "Одам Ато ва Момо Ҳаввонинг ўғли" жодугарни бу ерга олиб келгани сабабли Нарнияга ёвузлик кириб келганлиги ва шунинг учун улар ёвузликка қарши курашишда ёрдам беришлари зарурлигини айтиб беради. Бунинг учун Аслан Поллй ва Дигорйни шундай бир боғга юборадики, у ердан олиб келинган олмадан Нарнияни кўпгина кулфатлардан ҳимоя қила оладиган дарахт ўсиб чиқади. Болалар қанотли отда йўлга чиққанларидан сўнг, у Лондонлик cабманни Нарниянинг қироли этиб сайлайди, унинг исми Нарния Қироли Франк бўлади, сўнг Аслан бизнинг дунёдан cабманнинг хотини Ҳеленни чақириб олади ва уни қиролича қилиб сайлайди.
Бу пайтда Поллй ва Дигорй ўз мақсадлари: Абадий Ёшлик Олмалари ўсувчи боғга етиб боришади. Бу ерда Дигорйни синов кутади: у ўзи учун олмага келган ва уни еб бўлган Жадисни учратади. Энди у Дигорйни бир олмани ўзи учун ёки касалманд онаси учун олишга ундайди.
Дигорй бу таклифни рад этади. У Аслан учун ягона олмани узади. Ва шундай қилиб экилган олмадан Жадисдан яна кўп юз йилликлар ҳимояловчи дарахт ўсиб чиқади. Ва шу дарахтдан бир олма Дигорйга туҳфа этилади.
Болалар Англияга қайтишади, Дигорйнинг онаси тузалади. Олмадан қолган пўчоқдан бошқа дарахт ўсиб чиқади, албатта у Нарния дарахти сингари ўта мўжизали эмас эди. Аммо, кейинчалик дарахт қулаганидан сўнг Дигорй (у пайтга келиб профессор Кирке) ундан кийим жавонини ясашга буюртма беради. Ва бу жавон — энди бошқа тўрт болакайни — Нарнияга, янги саргузаштларга олиб боради. Буларнинг ҳаммаси йилномаларнинг кейинги китоби: "Арслон, Жодугар ва Жавон"да содир бўлади.