Joe Almasian
| Жосепҳ Мичаэл Алмасиан | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Таваллуд санаси |
1967-йил 8-март Массачусец |
| Спорт | |
| Мамлакат |
|
| Қайси спорт | Бобслей |
Жосепҳ Мичаэл Алмасиан (1967-йил 8-март туғилган) – америкалик бобслейчи[1]. У 1994-йилги Қишки Олимпиадада Кен Топалиан билан бирга жуфтлик баҳсларида Арманистон шарафини ҳимоя қилган[2][3]. Улар Арманистон номидан Олимпиадада иштирок этган илк спортчилар бўлишган[4].
Биографияси
Жоэ Алмасиан 1967-йилда Массачусец штатининг Фрамингҳам шаҳрида туғилган. У Шерборн шаҳрида механик муҳандис бўлиб ишлаган. Университй оф Неw Ҳампширеда ўқиган даврида у енгил атлетика билан шуғулланган ва футбол ўйнаган[3].
1991-йилда Арманистон мустақилликка эришганидан уч йил ўтиб, Алмасиан ва Кен Топалиан 1994-йилги Қишки Олимпиадада Арманистон номидан бобслей мусобақасида қатнашиш мақсадида жамоа тузган.
Улар иккиси ҳам бобслейни ўрганиш учун Лаке Плаcиддаги тайёргарлик марказига қатнашганлар, у ерда АҚШ шарафини Олимпиадада ҳимоя қилган Жим Ҳиcкей томонидан машғулотлар олиб борилган. Улар ҳар ҳафта охирида кунига уч соат машқ қилишган, машғулотлар жараёнида эса 1960-йиллардан қолган бобслей анжомларидан фойдаланишган[3][5]. Олимпиадага иштирок эта олиш учун, иккови ҳам Арманистон фуқаролигини олишган ва бешта халқаро мусобақада қатнашганлар[1].
1994-йилги Қишки Олимпиада ўйинлари бошланишига уч ҳафтадан кам вақт қолганда, Топалиан ва Жоэ Алмасианга Арманистон ҳукумати томонидан ўйинларда қатнашиш учун рухсат берилди. Улар 1994-йилги Қишки Олимпиадада Арманистонни вакиллик қилган ягона спортчилар бўлишди. Икки кишилик бобслей мусобақасида етти жамоани ортда қолдирган ҳолда улар 36-ўринни эгалладилар[6]. Ушбу ўйинлардан сўнг уларнинг ҳеч бири ушбу мусобақаларда бошқа қатнашмаган, шунингдек, улар Арманистонни ҳам тарк этишган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Wестфорд ман'с Олймпиc эхпериэнcе wас оне ремаркабле жоурней“. Лоwелл Сун. Қаралди: 2022-йил 29-январ.
- ↑ „Жоэ Алмасиан Олймпиc Ресулц“. 2020-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 28-апрел.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Жоэ Алмасиан“. Олймпедиа. Қаралди: 2022-йил 29-январ.
- ↑ „Олймпиc Фламе Стилл Бурнс wитҳ Алмасиан“. Армениа Wеэклй. Қаралди: 2022-йил 29-январ.
- ↑ „Тwо У.С. Бобследдерс Маке Армениа Проуд“. Тулса Wорлд. Қаралди: 2022-йил 29-январ.
- ↑ „Ҳитчинг а риде он дреамс анд а праер: Армениа'с бобслед теам“. АCCC.орг. 2024-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-январ.