Joe Girard
Жосепҳ Самуэл Гирарди (1928-йил 1-ноябр – 2019-йил 28-феврал), Жоэ Гирард номи билан машҳур америкалик сотувчи, руҳлантирувчи нотиқ ва муаллиф бўлган. Гирард 1963-1978-йилларда Чевролет дилерлик марказида 13 001 дона автомобил сотган ҳамда Гиннеснинг рекордлар китоби томонидан бир йил ичида энг кўп автомобил сотган сотувчи эканлиги билан танилган (1973-йилда 1425 та)[1]. Гирард кейинчалик муваффақиятли мотивацион нотиққа айланган ва корпоратив мижозлар, жумладан, Генерал Моторс, Ҳеwлетт-Паcкард ва Кмарт учун мунтазам тақдимотлар ўтказган. У умрининг охиригача Мичиган штатидаги Гроссе Поинте Шорес шаҳрида яшаган.
| Жоэ Гирард | |
|---|---|
| Таваллуди |
Жосепҳ Самуэл Гирарди 1928-йил 1-ноябр |
| Вафоти |
2019-йил 28-феврал Детроит, Мичиган |
Ёшлиги
Гирард Антонино Гирардининг ўғли эди, „Сицилиялик жуда камбағал одам“[2] ва унинг аёли, уй бекаси бўлган. Гирард болалигиданоқ ишлашни бошлаган. Ўрта мактабни тугатмай поябзал тозаловчи бўлиб ишлай бошлаган, кейинчалик Детроит Фреэ Пресс газетасида газетачи, идишларни ювувчи, етказиб берувчи, печка йиғувчи ва уй қурилиши пудратчиси бўлиб ишлаган.
Фаолияти
Ўша пайтдаги 35 ёшли Гирард Детроитдаги автосалонга ишга кириб, шубҳали савдо бошқарувчидан сотувчи ўрнида ишга олинишини илтимос қилган. У биринчи кун 1та машина сотган ва иккинчи ойга келиб шу қадар ишлари яхшиландики, бошқа сотувчилар шикоят қилишгани сабаб у ишдан бўшатилган. Унинг кейинги иш жойи Мичиган штатининг Эастпоинте шаҳридаги Мероллис Чевролет компанияси бўлган. У ерда 15 йил давомида кетма-кет савдо рекордларини ўрнатган. Кейинчалик у китоблар ва шахсий тақдимотларидан фойдаланиб, ўзининг савдо усулларини улашган муаллиф ва нотиқ ҳисобланган.
Ҳоw то Селл Анйтҳинг то Анйбодй китобида тасвирланганидек, Гирард ўзининг савдо карераси бошида этник келиб чиқиши юзасидан қарама-қаршиликлардан қочиш ёки сицилияликлар ва италияликларга нисбатан нотўғри қарашлари мумкин бўлган мижозларни йўқотмаслик учун „Гирард“ номини бизнес мақсадларида қўллашга қарор қилган[3].
Гирард 1974-йил Wҳатъс Мй Лине? ва 1973-йил То Телл тҳе Трутҳ шоуларида чиқишлар қилган.
Гирард 2019-йил 28-февралда йиқилишдан кейин тиббий асоратлар туфайли вафот этган[4].
Чоп этилган асарлари
- Ҳоw То Селл Анйтҳинг То Анйбодй (Қандай қилиб исталган нарсани исталган одамга сотиш мумкин)
- Ҳоw То Селл Ёурселф (Ўзингизга қандай сотишингиз мумкин)
- Ҳоw То Cлосе Эверй Сале (Ҳар бир савдони қандай тугатиш керак)
- Мастеринг Ёур Wай То Тҳе Топ (Чўққига чиқиш йўлини ўзлаштириш)
- Жоэ Гирард’с 13 Эссентиал Рулес оф Селлинг (Жоэ Гирарднинг 13 та асосий савдо қоидалари)
Мукофот ва номинациялари
Гирарднинг мукофотлари орасида Тҳе Голден Плате Аwард фром тҳе Америcан Аcадемй оф Ачиэвемент мукофоти бўлган ва у марҳум доктор Норман Винcент Пеале ва марҳум Лоwелл Тҳомас томонидан Ҳоратио Алгер мукофотларига номзод бўлган.
2001-йилда Аутомотиве Ҳалл оф Фаме га киритилган[5].
Манбалар
- ↑ „Мост cарс солд бй а салесман ин а еар“. гуиннессwорлдреcордс.cом. Лондон, Энгланд: Гуиннесс Wорлд Реcордс (2018). 2018-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 17-феврал.
- ↑ „Тҳе Ҳисторй оф Жоэ Гирард“. жоэгирард.cом. Қаралди: 2014-йил 1-апрел.
- ↑ Гирард, Жоэ. Ҳоw то Селл Анйтҳинг то Анйбодй. Неw Ёрк: Симон & Счустер, 2006 — 169–170-бет. ИСБН 978-0-7432-7396-1.
- ↑ Жаcкиэ Чарнига. „Жоэ Гирард, wорлд'с топ cар салесман, деад ат 90“. Аутомотиве Неwс (2019-йил 12-март). 2022-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Индуcтеэс – Жоэ Гирард (1928– )“. аутомотивеҳаллоффаме.орг. 2004-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 28-сентябр.
Ҳаволалар
- ЖоэГирард.cом
- Америcан Дреамс профили (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-10-27 санасида архивланган)