Жоэл Кожо (инглизча: Жоэл Кожо, 1998-йил 21-августда туғилган) – Ганалик профессионал футболчи. Ҳозирда Қирғизистон фуқароси Эроннинг „Истиқлол“ клуби ва Қирғизистон терма жамоасида ҳужумчи ампуласида ўйнайди.

Жоэл Кожо
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жоэл Кожо
Таваллуд санаси 1998-йил 21-август (1998-08-21) (28 ёш)
Таваллуд жойи Аккра, Гана
Бўйи 1.74 м (5 фт 8 1⁄2 ин)[1]
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Нефтчи (Истиқлол жамоасидан ижара)
Рақами 9
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
КК Адонтенг Старс
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2017—2021 Алай 59 (52)
2021—2023 Дордой Бишкек 35 (14)
2023—2024 Динамо Самарқанд 50 (26)
2025— Истиқлол 11 (2)
2025 →  Нефтчи 11 (3)
Миллий терма жамоа
2023— Қирғизистон 23 (10)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 22-ноябр учун)

Футболчилик фаолияти

Кожо ўз ватани, Ганада „КК Адонтенг“ жамоасида ўйнаган[2]. 2017-йилги мавсумда Қирғизистоннинг „Алай“ (Ўш) клубига ўтган ва 2018-йилги мавсум якунида 26 гол[3] билан Қирғизистон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган. Кожо шунингдек, Алай жамоаси билан вице-чемпион бўлган ва Қирғизистон кубоги финалига қадар етиб борган. Алай жамоаси билан ОФК кубоги ўинларидан иштирок этган.

2021-йилнинг январида Қирғизистоннинг бошқа бир жамоаси, Бишкекнинг „Дордой“ клубига ўтган[4]. Кожо 2022 йилги мавсумни клубнинг энг яхши тўпурари сифатида якунлади, лигада 10 та ва Қирғизистон Суперкубогида бир марта гол урди . Дордой жамоаси сафида 2 мавсум давомида ўйнаган ва 39 ўйинда 15 та гол муаллифи бўлган. 2023-йилнинг январида клубни тарк этган[5][6].

2023-йилги мавсумда Ўзбекистон Про лигаси иштирок этган Самарқанднинг „Динамо“ клуби билан шартнома имзолган[7][8]. 2023-йил 29-март куни Кожо Самарқанднинг „Динамо“ жамоаси сафида Наманганнинг „Навбаҳор-2“ клубига қарши ўйинда (3:0) хет-трик қайд этган[9]. Мавсум давомида Самарқанд жамоаси сафида 23 та ўйинда иштирок этган ва 14 та гол муаллифи бўлган[10].

Ўзбекистон Суперлигасининг 2024-йилги мавсумида ҳам „Динамо“ жамоасининг асосий футболчиларидан бўлган. 2024-йил апрел ойида ойнинг энг яхши футболчи бўлиши учун давогарлар рўйхатига кирган[11]. Суперлига 2024-йилиги мавсумининг ўртасида Кожо „Динамо“ клуби билан 2025-йил якунига қадар шартнома имзолаган[12]. 2024-йилги ёзги трансферлар ойнасида Эроннинг „Истиқлол“ клубидан трансферини сотиб олиш таклиф бўлади, аммо „Динамо“ клубининг бош директори Дилшод Шарофутдинов форсларнинг бу таклифига рад жавобини беради[13].

Жоэл Кожо 2024-йил якунлари бўйича Қирғиз Республикасининг энг яхши футболчиси деб топилади[14]. Ўзбекистон Суперлигасининг 2024-йилиги мавсуми якунлангач Жоэл Кожо „Динамо“ билан хайрлашади. Эроннинг „Истиқлол“ клуби билан 3,5 йиллик шартнома имзолайди[15]. Кожо „Динамо“ сафида барча турнирларда жами 50 та учрашувда майдонга тушиб 26 та гол ва 7 та голли узатма беради[16].

Терма жамоадаги фаолияти

2023-йил 18-май куни Кожо 2023-йилги CАФА Миллатлар кубоги таркибида илк бор Қирғизистон терма жамоасига чақирилган[17]. 2023-йил 16-июнда Кожо Қирғизистон терма жамоаси сафида дебют қилган ва Эрон терма жамоасига 5:1 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда Атай Жумашевнинг ўрнига 58-дақиқада майдонга тушган[18][19].

2024-йил 25-январда Кожо Қирғизистон терма жамоасининг 2023-йилги Осиё Кубогидаги ягона голини Уммонга қарши ўйинда (1:1) киритган[20].

2024-йил 26-март куни Кожо 2026-йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Хитой Тайпейига қарши ўз уйида 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда, ўзининг илк терма жамоаси таркибидаги хет-трикига эришган.

Шахсий ҳаёт

Кожо Ганада туғилган ва мусулмон динига эътиқод қилади. Жоэл 2017-йилдан Қирғизистонда истиқомат қилмоқда ва Қирғизистон футбол лигаларида иштирок этган. 2023-йил Қирғизистон фуқаролигига қабул қилганидан сўнг Қирғизистон терма жамоасига жалб этилган[21].

Фаолият статистикаси

Клуб

Статистика 2024-йил 7-ноябрга оид[22][19]
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича иштироки ва голлари
Клуб Мавсум Лига Миллий кубок[а] Лига кубоги Халқаро Бошқа Жами
Дивисион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Алай 2018 Қирғизистон Премер-лигаси 21 26 — 6[изоҳ 1] 1 — 27 16
2019 24 19 — 2[изоҳ 1] 0 — 26 19
2020 14 7 — — — 14 7
Тотал 59 41 — 8 1 — 67 52
Дордой Бишкек 2021 Қирғизистон Премер-лигаси 13 4 — 2[изоҳ 1] 1 — 15 5
2022 22 10 — 2[изоҳ 1] 0 — 24 10
Тотал 35 14 — 4 1 — 39 15
Динамо Самарқанд 2023 Ўзбекистон Про лигаси 17 11 6 4 — — — 23 15
2024 Ўзбекистон Суперлигаси 22 7 3 3 — — — 25 10
Жами 39 18 9 7 — — — 48 25
Cареэр тотал 133 73 9 7 — 12 2 — 154 82
  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 ОФК кубогидаги иштироки ва голлари

Халқаро

2024-йил 19-ноябрда ўтказилган ўйиндаги аниқ статистика[19]

Қирғизистон терма жамоаси
Йил Ўйинлар Голлар
2023 9 2
2024 14 8
Тотал 23 10

Терма жамоа сафидаги голлари

Ҳисоб ва натижалар биринчи бўлиб Қирғизистоннинг голлар сонини санаб ўтади[19].
№ Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 2023-йил 11-сентябр Тҳе Севенс стадиони, Дубай, Бирлашган Араб Амирликлари  Кувайт
2–1
3–1
Ўртоқлик учрашуви
2.
3–1
3. 2024-йил 9-январ Ал Эгла Траининг Фаcилитй, Доҳа, Қатар  Ветнам
1–0
2–1
Ўртоқлик учрашуви
4. 2024-йил 25-январ Абдуллоҳ бин Халифа стадиони, Доҳа, Қатар  Уммон
1–1
1–1
АФC Осиё Кубоги 2023
5. 2024-йил 26-март Долен Омурзаков стадиони, Бишкек, Қирғизистон  Хитой Тайпейи
1–0
5–1
2026-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралашининг 2-босқичи
6.
2–0
7.
3–0
8. 2024-йил 10-сентябр Долен Омурзаков стадиони, Бишкек, Қирғизистон  Ўзбекистон
1–0
2–3
2026-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралашининг 2-босқичи
9. 2024-йил 19-ноябр Долен Омурзаков стадиони, Бишкек, Қирғизистон  Эрон
1–2
2–3
2026-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралашининг 2-босқичи
10.
2–2

Ютуқлар

Алай
Дордой
Истиқлол Теҳрон
  • Эрон Суперкубоги соҳиби: 2024/25
Нефтчи

Индивидуал

  • Қирғизистон Премер-лигасининг энг яхши тўпурари: 2018[24]

Манбалар

  1. ↑ „Жоэл Кожо“ (эн). wорлдфоотбалл.нет. Қаралди: 2024-йил 26-март.
  2. ↑ Мутала Якубу. „Ёунг Гҳанаиан стрикер Жоэл Кожо леадс гоал кинг чарт ин Кйргйзстан“ (эн). применеwсгҳана.cом (2018-йил 15-август). 2019-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-сентябр.
  3. ↑ „Жоел Кожо из Ганы — лучший бомбардир чемпионата Кыргызстана по футболу (список)“ (ру). спорт.акипресс.орг (2018-йил 7-ноябр). 2020-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-сентябр.
  4. ↑ „Кожо Жоэл стал игроком "Дордоя"“ (Руссиан). фc-дордои.кг. ФC Дордои Бишкек (2022-йил 11-январ). 2023-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-июн.
  5. ↑ „Форвард из Ганы Кожо Жоэль покинул «Дордой»“ (ру). фc-дордои.кг (2023-йил 24-январ). 2023-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-январ.
  6. ↑ „Форвард из Ганы Кожо Жоэль покинул "Дордой"“ (Руссиан). фc-дордои.кг. ФC Дордои Бишкек (2023-йил 24-январ). 2023-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-июн.
  7. ↑ „Кожо Жоэль – «Динамо» футболчиси“ (2023-йил 27-феврал).
  8. ↑ „В"ДинамоВ" жамоаси Про лига янги мавсуми олдидан ўз сафига янги ўйинчиларни Т›ўшиб олишда давом этмоТ›да.“ (Узбек). фcдинамо.уз. ФC Динамо Самарқанд (2023-йил 27-феврал). 2023-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-июн.
  9. ↑ „Кожо Жоэль - лучший бомбардир "Дордоя" в этом сезоне“ (Руссиан). фc-дордои.кг. ФC Дордои Бишкек (2022-йил 18-ноябр). 2023-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-июн.
  10. ↑ „Детаилед стац оф Жоэл Кожо“.
  11. ↑ „Суперлига. Апрель ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи бўлиш учун даъвогарлар эълон қилинди“. CҲАМПИОНАТ.асиа. CҲАМПИОНАТ.асиа. Қаралди: 12-январ 2025-йил.
  12. ↑ „Жоэл Кожо «Динамо» билан шартномасини узайтирди“. © СТАДИОН.УЗ. «ОСИЙО КАБЕЛ» МCҲЖ. Қаралди: 12-январ 2025-йил.
  13. ↑ „Жоэль Кожо масаласи нима бўлди? "Динамо" вакиллари жавоб беришди“. CҲАМПИОНАТ.асиа. CҲАМПИОНАТ.асиа. Қаралди: 12-январ 2025-йил.
  14. ↑ „Қирғиз Республикасида 2024 йилдаги энг яхши мураббийи Ислом Аҳмедов, энг яхши ўйинчиси эса Жоэль Кожо бўлди“. CҲАМПИОНАТ.асиа. CҲАМПИОНАТ.асиа. Қаралди: 12-январ 2025-йил.
  15. ↑ „رسمي جویل کوجو به استقلال پیوست“ (фа). Варзеш3 (2025-йил 12-январ). Қаралди: 2025-йил 12-январ.
  16. ↑ „Расман: Жоэль Кожо - "Истиқлол" футболчиси“. CҲАМПИОНАТ.асиа. CҲАМПИОНАТ.асиа. Қаралди: 12-январ 2025-йил.
  17. ↑ „СПИСОК ИГРОКОВ, ВЫЗВАННЫХ В СБОРНУЮ КЫРГЫЗСТАНА“ (Руссиан). Кыргызский футбольный союз (2023-йил 18-май). 2023-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-июн.
  18. ↑ „Жоэл Кожо дебуц фор Кйргйзстан ин ҳеавй дефеат то Иран афтер дитчинг Гҳана“. гҳанаwеб.cом. Гҳана Wеб (2023-йил 17-июн). 2023-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-июн.
  19. ↑ 19,0 19,1 19,2 19,3 „Жоэл Кожо“. Натионал Фоотбалл Теамс. Бенжамин Страcк-Зиммерманн. Қаралди: 2023-йил 19-июн.
  20. ↑ „Киргизия – Оман, 1 : 1, 25 января 2024: смотреть онлайн, прямая трансляция матча, результаты. Кубок Азии. Группа Ф.“ (ру). спорт-эхпресс.ру. 2024-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 26-март.
  21. ↑ „Акун Инстаграм Кожо Жоэл Стрикер Муслим Кйргйзстан Дисербу Нетизен Индонесиа Пасcа Самакан Кедудукан“ (ид). Трибун Прианган (2024-йил 26-январ). Қаралди: 2024-йил 22-март.
  22. ↑ Жоэл Кожо Соccерwай сайтида
  23. ↑ „«Дордой» стал 13-кратным чемпионом Кыргызстана“.
  24. ↑ „Жоел Кожо из Ганы — лучший бомбардир чемпионата Кыргызстана по футболу (список)“ (ру). спорт.акипресс.орг/. Аки Пресс (2018-йил 7-ноябр). Қаралди: 2019-йил 23-январ.

Ҳаволалар