Жоэл Чукwума Оби (талаффузи:  Джоэл Чуквума Оби) (1991-йил 22-майда туғилган) – Жоэл Оби номи билан танилган, нигериялик профессионал футболчи. Жоэл Оби Италия Б Сериясининг вакили „Реггина“ клуби ва Нигерия миллий футбол терма жамоасида ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Жоэл Оби
Оби Интер клуби билан 2011-йил
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жоэл Чукwума Оби
Таваллуд санаси 1991-йил 22-май (1991-05-22) (35 ёш)
Таваллуд жойи Андоза:ТаваллудЖийи, Нигерия
Бўйи 1.77 м[1]
Амплуаси ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Реггина
Рақами 10
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2005—2010 Интерназионале
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2010—2015 Интерназионале 50 (1)
2013—2014 →  Парма 8 (0)
2015—2018 Торино 52 (6)
2018—2021 Чиэво 71 (6)
2019 →  Аланяспор 2 (0)
2021—2022 Салернитана 21 (0)
2022—2023 Реггина 0 (0)
Миллий терма жамоа
2011—2018 Нигерия 17 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 27-июн, 08:36 (утc) учун)

Клублардаги ўйин фаолияти

Интер

Жоэл Оби „Интер“ билан

Даниэле Берназзани бошчилигида 2008-йилда „Аллиэви Назионали“ клуби У-17 чемпионатида ғолиб чиққанидан сўнг, Жоэл Оби "Примавера" („Интер“ клубининг ёшлар жамоаси сектори) таркибига ўтди ва у ерда уч йил ичида 40 дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб, олтита гол урди.

2009-йилда Жоэл Оби Жосé Моуринҳонинг эътиборига тушди ва вақти-вақти билан „Интерназионале Милано“(Интер) клубининг асосий жамоасига чақирила бошлади. 2010-йилда, ҳатто ўйнамаган бўлса ҳам, Жоэл Оби "Баерн Мунич" клубига қарши УЭФА Чемпионлар лигаси финалида ғалаба қозонган клубнинг „А“ тоифадаги футболчилар рўйхатига киритилган.

2010-йилнинг ёзида Рафаэл Бенитез Жоэл Обини асосий жамоага ўтказди. Оби „Интер“ клуби сафидаги дебютини 2010-йилнинг 29-сентябрида УЭФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг „Wердер Бремен“ клубига қарши ўйинида ўтказди[2]. Ушбу ўйинда „Интер“ клуби „Wердер Бремен“ клубини 4:0 ҳисобида мағлуб этди[3].

Оби А Сериядаги дебют ўйинини 2010-йилнинг 17-октябрида „Cаглиари“ клубига қарши ўйинда Пҳилиппе Cоутинҳонинг ўрнида ўйиннинг 66-дақиқасида майдонга тушиб ўтказди[4]. Ўйин Самуэл Этўонинг голи билан 1:0 ҳисобида якунланди.

Жоэл Оби 14-ноябр куни Италия Суперкубоги учун Пекиндаги „Милан дербиси“ни бошлаган, аммо жароҳати туфайли ўйиннинг 35 дақиқасида алмаштирилиши керак бўлиб қолди. 2011-йил январ ойида Жоэл Оби ва Нwанкwо Обиоралар „Парма“ клубига атиги 750 евро ва 300 000 евро эвазига биргаликда эгалик қилиш шартномаси асосида ижарага берилди[5]. Бироқ, Жоэл Оби мавсумнинг қолган қисмида „Интер“ клубида қолди ва лигада 10 та, Италия кубоги доирасида иккита ва Чемпионлар лигаси доирасида битта ўйин ўтказди. 27-сентябрда Жоэл Оби Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинда илк бор майдонга тушди. 2012-йилнинг 17-январида „Парма“ клуби Обининг 50 % улушини 3,2 миллион евро[5] эвазига „Интер“ клубига сотди ва Жоэл Обининг маоши йилига 600 000 еврога кўтарилди[6]. 29-апрел куни Жоэл Оби А Сериядаги илк голини „Cесена“ клубига қарши ўйинда киритди. Жоэл Оби 2011—2012-йилги мавсумни А Серияда 27 та, Италия кубогида иккита ва Чемпионлар лигасида 7 та ўйинда, шунингдек, Италия Суперкубоги финалида битта ўйинда майдонга тушган ҳолда якунлади. Бироқ, Жоэл Оби кейинги мавсумда ёмон жароҳатлар туфайли кўпгина ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Жароҳати туфайли кўпгина ўйинларни ўтказиб юборган Жоэл Оби 2012—2013-йилги мавсумда Европа лигаси доирасида ўтказилган ўйинда майдонга қайтди[7]. Жоэл Оби мавсумни Европа лигаси доирасида иккита ўйинда, Италия кубоги доирасида ва Европа лигаси доирасида биттадан ўйин ўтказган ҳолда якунлади.

Парма (ижара)

2013-йил 2-сентябрда Жоэл Оби „Парма“ клубига ижарага берилди[8]. „Парма“ клуби сафида саккизта ўйиндан сўнг Жоэл Оби „Интер“ клубига қайтди.

= "Интер" клубига қайтиш

2014-йил 28-августда Жоэл Оби „Интер“ клубига қайтиб, Европа лигаси доирасидаги „Стжарнан“ клубига қарши ўйинда майдонга тушди. Ўйин 6:0 ҳисобида „Интер“ клубининг ғалабаси билан якунланди. 23-ноябр куни Жоэл Оби „Милан дербиси“да асосий таркибда майдонга тушди ва мавсумдаги илк голи рақиб дарвозасига киритди ва уни салтолар билан нишонлади. Жоэл Обининг киритган голи „Интер“ клуби учун ўйиндаги тенглашувчи зарба бўлди(1-1)[9]. Жоэл Оби мавсумни 17 та ўйин ва битта гол билан якунлади. Жоэл Оби „Интер“ клуби сафида жами 71 ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.

Торино

2015-йилнинг 2-июлида Жоэл Оби 2,2 миллион евро эвазига „Торино“ клуби билан 4 йиллик шартнома имзолади[10][11][12]. Мавсум бошида Жоэл Оби кетма-кет иккита жароҳат олди ва 2015—2016-йилги мавсумнинг биринчи ярмини ўтказиб юборишга мажбур қилди. Жоэл Оби 2016-йилнинг 7-февралида "Чиэво Верона " клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. 2017-йилнинг 26-августида Жоэл Оби „Торино“ таркибида „Сассуло“га қарши ўйинда майдонга тушиб ўзининг мавсумдаги биринчи голини киритди. Ўйин 3:0 ҳисобида „Торино“ фойдасига ҳал бўлди.

Чиэво Верона

2018-йил 11-августда Жоэл Оби А Сериянинг вакили „Чиэво Верона“ клуби билан 3 йиллик шартнома имзолади[13]. Жоэл Оби 2019-йил январ ойида Туркиянинг „Аланяспор“ клубига 2018—2019-йилги мавсумнинг иккинчи ярми учун ижарага олинган эди[14].

2020—2021-йилги мавсумда ярим ҳимоячи „Чиэво“ клуби сафида 31 та ўйинида 4 та гол урди[15].

Салернитана

2021-йил 21-июлда Жоэл Оби А Сериянинг янги вакили „У. С. Салернитана 1919“ клуби билан бепул трансферга имзо чекди[16]. Жоэл Оби узайтириш варианти билан бир йиллик шартномага рози бўлди.

Реггина

2022-йил 20-июлда Жоэл Оби „Реггина“ клуби билан икки йиллик шартнома имзолади[17].

Халқаро ўйинлардаги фаолияти

Жоэл Оби Нигерия миллий футбол терма жамоаси учун халқаро майдондаги дебютини 2011-йилнинг 9-февралида Лагосда Сиэрра Леоне миллий футбол терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида ўтказди. Жоэл Оби ЖЧ-2014 учун Нигерия миллий футбол терма жамоасининг дастлабки таркибига киритилган[18].

2018-йил июн ойида Жоэл Оби 2018-йилда Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати учун ташкиллаштирилган Нигерия миллий футбол терма жамоасининг 23 нафар футболчидан иборат таркибига киритилди[19].

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Миллий кубук Минтақа Бошқа Умумий
Дивизия Ўйин Голлар сони Ўйин Голлар сони Ўйин Голлар сони Ўйин Голлар сони Ўйин Голлар сони
Интерназионале 2010-11 А Серия 10 0 2 0 1 0 0 0 13 0
2011-12 27 0 2 0 7 0 1 0 37 0
2012-13 2 0 1 0 1 1 — 4 1
2014-15 11 1 1 0 3 0 — 15 1
Умумий 50 1 6 0 12 1 1 0 69 2
Парма (ижара) 2013-14 А Серия 8 0 0 0 — — 8 0
Торино 2015-16 А Серия 10 1 1 0 — — 11 1
2016-17 20 0 3 0 — — 23 0
2017-18 22 5 3 1 — — 25 6
Умумий 52 6 7 1 — — 59 7
Чиэво 2018-19 А Серия 11 1 0 0 — — 11 1
2019-20 29 1 0 0 — — 29 1
2020-21 Б Серия 31 4 1 0 — — 32 4
Умумий 71 6 1 0 — — 72 6
Аланяспор (ижара) 2018-19 Туркия олий лигаси 2 0 0 0 — — 2 0
Салернитана 2021-22 А Серия 21 0 2 0 — — 23 0
Умумий 204 13 16 1 12 1 1 0 233 15

Халқаро

Терма жамоадаги ўйинлари
Миллий терма жамоа Йил Ўйинлар Голлар сони
Нигерия миллий футбол терма жамоаси 2011-йил 11 0
2012-йил 0 0
2013-йил 0 0
2014-йил 1 0
2015-йил 0 0
2016-йил 0 0
2017-йил 0 0
2018-йил 4 0
Жами 16 0

Манбалар

  1. ↑ „2018 ФИФА Wорлд Cуп Руссиа – Лист оф Плаерс“. ФИФА.cом. Фéдéратион Интернатионале де Фоотбалл Ассоcиатион (2018-йил 4-июн). 2018-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 19-июн.
  2. ↑ „Жоэл Чукwума Оби – Профиле“. УЭФА.
  3. ↑ „Это'о ҳат-триcк эасес Интер паст Бремен“. УЭФА.cом (2010-йил 29-сентябр). Қаралди: 2014-йил 3-июн.
  4. ↑ „2010 Сериэ А, Роунд 7“. Фох Соccер. 2012-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 21-октябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 Парма Ф. C. С.п.
  6. ↑ „Тутти гли ингагги делла А Соло Милано сволта Импенната делла Жуве Партита да ун милиардо Стипенди: ла диэта c' è, ма нон си веде“ (ит). Ла Газзетта делло Спорт (2012-йил 11-сентябр). Қаралди: 2016-йил 1-май.
  7. ↑ „Ла бабй Интер cонвинcе а Баку“. Уэфа.cом. Қаралди: 2012-йил 4-октябр.
  8. ↑ „Жоэл Оби мовес то Парма“. ФC Интерназионале Милано (2013-йил 2-сентябр). 2014-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 3-июн.
  9. ↑ „Жоэл Оби'с стрике эарнс Интер дербй поинт овер ривал АC Милан“. Фох Спорц (2014-йил 23-ноябр). Қаралди: 2014-йил 23-ноябр.
  10. ↑ Торино Ф. C. С.п.
  11. ↑ „Оффиcиал: Жоэл Оби Жоинс Торино“. Киcкнеwс24.cом. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 3-июл.
  12. ↑ „Жоэл Оби ал Торо“ (ит). Торино Ф.C. (2015-йил 2-июл). 2015-йил 3-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-октябр.
  13. ↑ „УФФИCИАЛЕ: ЧиэвоВерона, эccо Оби: cонтратто триэннале cон опзионе“. 2018-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 11-август.
  14. ↑ „Жоэл Оби: Салернитана сигн формер Чиэво мидфиэлдер“. Гоал (2021-йил 21-июл). Қаралди: 2021-йил 22-июл.
  15. ↑ „Жоэл Оби: Салернитана сигн формер Чиэво мидфиэлдер“. Гоал (2021-йил 21-июл). Қаралди: 2021-йил 22-июл.
  16. ↑ „Жоэл Оби: Салернитана сигн формер Чиэво мидфиэлдер“. Гоал (2021-йил 21-июл). Қаралди: 2021-йил 22-июл.
  17. ↑ „ЖОЭЛ ОБИ È УН CАЛCИАТОРЕ АМАРАНТО“ (ит). Реггина (2022-йил 20-июл). 2022-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-октябр.
  18. ↑ Окележи, Олуwашина. „Wорлд Cуп 2014: Носа Игиэбор cут фром Нигериа сқуад“. ББC Спорт (2014-йил 3-июн). Қаралди: 2014-йил 24-ноябр.
  19. ↑ „Wорлд Cуп 2018: Арсенал'с Иwоби ин Нигериа'с 23-ман сқуад“. ББC Спорт (2018-йил 3-июн). Қаралди: 2022-йил 18-октябр.