Жоэлла Ллойд (2002-йил 12-апрелда туғилган) Антигуа ва Барбудалик спортчиси бўлиб, у 100 метрга ва 200 метрга югуриш мусобақаларида миллий рекордчи ҳисобланади.

Жоэлла Ллойд
Шахсий маълумотлари
Таваллуд пайтидаги исми Жоэлла Ллойд
Таваллуд санаси 2002-йил 12-апрел (2002-04-12) (24 ёш)
Спорт
Қайси спорт Енгил атлетика

Теннесси университетига ўқишга боришдан олдин у Сент-Жонс Антигуа қизлар ўрта мактабида таҳсил олган[1].

Ллойд СЕC чемпионатида 200 метр масофада 23,39 балл билан энг яхши натижани кўрсатишга муваффақ бўлган ва 2021-йил феврал ойида умумий ҳисобда 9-ўринни банд этган. 2021-йил 27-февралда Ллойд СЕC чемпионатида ёпиқ иншоотларда 60 метр масофага югуриш мусобақаларида конференсия ғолиби бўлган. У мусобақад 7,15 сония натижа билан барча вақтлардаги мусобақа рекордини ўрнатган ва 20 ёшгача бўлган ҳар қандай аёл спортчи орасида дунёда 1-ўринни қайд этишга муваффақ бўлган[2].

Ллойд 2021-йил 13-март куни НCААъда бўлиб ўтган мусобақаларда иштирок этган. Ллойд мусобақда 60 метр масофада 7,23 натижа кўрсатган бу натижа унга олтинчи ўринни банд этишига етарли бўлган[3].

Ллойд 2021-йилнинг май ойида 100 метрга югуриш бўйича Антигуа ва Барбуда миллий рекордини ўрнатган. Бу воқеа Ноксвиллдаги Теннессеэ Чалленге мусобақасида бўлган, Ллойд 100 метр масофага югуришда 11.19 сония натижа қайд этган бу унга олтин медал ва рекордни олиб келган. Натижа шунингдек, 2021-йилда У-20 жаҳон чемпионати етакчиси бўлган америкалик Тионна Брауннинг 11,29 сониялик рекордини янгилаган[4]. Ллойд 2021 НАCАC У20 чемпионатида 100 мертга юҳуриш баҳсларида бронза ва 200 метрга югуриш баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлган[5][6].

Кечиктирилган 2020-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида 100 метрга югуриш учун танланган Ллойд биринчи босқичда 11,54 сония кўрсатган бу унга кейинга босқичга чиқиши учун етарли бўлган[7][8][9].

2022-йил май ойида Ллойд СЕC чемпионатларида 23.09 сония қайд этиб 200 метрга югуриш бўйича миллий рекордини янгилаган[10]. Ллойд НCАА чемпионатининг ярим финалида 200 метрга 22,66 натижа билан миллий рекордни янада яхшилаган[11]. 2022-йилги енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ллойд яна 23 сониядан пастроқ натижа кўрсатиб ярим финал йўл олган[12].

Манбалар

  1. ↑ „Жоэлла Ллойд - Траcк & Фиэлд / ХC - Университй оф Теннессеэ Атҳлетиcс“. уцпорц.cом. Қаралди: 2021-йил 28-июн.
  2. ↑ „Ҳисторй-макинг Жоэлла Ллойд анд Cарей МcЛеод шине бригҳтлй фор Теннессеэ ат СЕC Индоорс“. спорцмах.тв. 2021-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-июн.
  3. ↑ „Ллойд финишес сихтҳ ин финал раcе оф индоор сеасон - Антигуа Обсервер Неwспапер“. антигуаобсервер.cом. Қаралди: 2021-йил 28-июн.
  4. ↑ „Жоэлла Ллойд бреакс 28-еар-олд натионал 100м реcорд wитҳ Wорлд У20-леадинг рун ат Теннессеэ Чалленге“. спорцмах.тв. 2021-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-июн.
  5. ↑ „Тринидад анд Тобаго cаптуре тҳреэ медалс он Дай 1 оф НАCАC Ундер-23 Чампионшипс“. Неwсдай (2021-йил 10-июл). Қаралди: 2021-йил 7-сентябр.
  6. ↑ „Ллойд Рунс Аwай Wитҳ Силвер Медал Он Финал Дай оф НАCАC Чампионшипс“. Антигуа Обсервер (2021-йил 12-июл). Қаралди: 2021-йил 7-сентябр.
  7. ↑ „Роад То“. Wорлд Атҳлетиcс. Қаралди: 2021-йил 28-июн.
  8. ↑ „Атҳлетиcс - Прелиминарй Роунд - Ҳеат 3 Ресулц“. олймпиcс.cом. 2021-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-август.
  9. ↑ „Атҳлетиcс - Роунд 1 - Ҳеат 1 Ресулц“. олймпиcс.cом. 2021-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-август.
  10. ↑ „Жоэлла Ллойд Бреакс 29-еар-олд 200м Реcорд“.
  11. ↑ „Траcк & Фиэлд, Cросс Cоунтрй Ресулц, Статистиcс“.
  12. ↑ „Жоэлла Ллойд Қуалифиэс фор 200М Семи-Финалс ат Wорлд Чампионшипс“ (2022-йил 19-июл).