Johann Strauss II
Жоҳанн Страусс ИИ (1825.25.10Вена1899.3.6) - оммавий рақс мусиқаси ва оперетта жанри устаси. 1844-йилдан ўзи ташкил этган консерт ансамбли (кейинчалик оркестр) раҳбари сифатида Европа мамлакатлари ва АҚШда гастролда бўлган. Ш. венача валс ("Гўзал мовий Дунайда", "Вена ўрмони эртаклари", "Минг бир кеча", "Баҳор овозлари" ва бошқалар; жами 150 дан ортиқ), венача "рақсли" оперетта ("Индиго ва 40 қароқчи", 1871; "Кўршапалак", 1874; "Лўлилар барони", 1885 ва бошқалар; жами 16 та) ларнинг мумтоз намуналарини яратган. Энг яхши валс, полка ва бошқалар куйлари Австрияда халқ асарларига айланган. Ш. валслари, "Форсча марш"и ва бошқалар асарлари Ўзбекистонда ҳам оммавийлашган; "Завқли уруш" опереттаси Тошкент оперетта театрида саҳналаштирилган (1979). шаҳрининг отаси — Штраус Иоганн (1804.14.3 — Вена — 1849.25.9) ҳам рақс мусиқаси устаси сифатида шуҳрат қозонган. йил Ланнер билан бирга валснинг янги (туркумли "венача валс") турини яратиб, "валс қироли" номига сазовор бўлган. У, шунингдек, турли рақс асарлари (галоп, кадрил ва бошқалар), маршлар муаллифидир.
| Жоҳанн Страусс ИИ |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |