Жоҳанна Алоисиа Доҳнал (талаффузи: Ёҳанна Алоизия Донал; қизлик фамилияси Диэтз, 14-феврал 1939-йил, Вена — 20-феврал 2010-йил, Граберн, Қуйи Австрия) — австриялик сиёсатчи ва жамоат арбоби. Турли вақтларда Вена шаҳар кенгаши аъзоси ва Вена Ландтаги депутати, Австрия парламенти қуйи палатаснинги аъзоси, шунингдек, Австрия федерал ҳукуматида федерал вазир, шу жумладан, Австриянинг аёллар масалалари бўйича биринчи федерал вазири бўлган[1] .

Жоҳанна Доҳнал
Таваллуди
Жоҳанна Алоисиа Диэтз

14-феврал 1939-йил
Вафоти 20-феврал 2010-йил(2010-02-20)
(71 ёшда)
Граберн, Ҳоллабрунн округи,Қуйи Австрия, Австрия
Фуқаролиги Avstriya bayrogʻi Австрия
Партияси Австрия социал-демократик партияси
Унвони Профессор
Мукофотлари Avstriya respublikasi oldidagi xizmatlari uchun faxriy belgisi
Веб-сайти жоҳанна-доҳнал.ат

Биографияси

Жоҳанна Доҳнал 1939-йил 14-февралда Венада туғилган ва Пензингда бувисининг қарамоғида вояга етган, у ердаги бошланғич ва ўрта мактаблардада ўқиган[2]. Доҳнал молиявий қийинчиликлар туфайли олий маълумот эга бўлмаган ва 1953-йилда „ишлаб чиқариш бўйича кичик хизматчи“ вазифасида ишлай бошлаган.18 ёшида Жоҳанна Франтз Доналга турмушга чиқади, улар 19 йиллик турмушидан сўнг ажрашадилар. Жоҳанна Доҳнал икки фарзанди бўлган бўлиб, булар ўғли Роберт (1959—2008) ва қизи Ингрид (1961-йилда туғилган)дир. 2010-йил 22-январда Донал узоқ йиллик ҳамкори Аннемариэ Ауфреитер билан фуқаровий ҳамкорлик (инглизча: cивил унион) рўйхатидан ўтади[3]. Бир неча ой ўтиб, Донал узоқ муддат давом этган юрак касаллигидан кейин 2010-йил 20-февралда ўз уйида вафот қилган ва Вена марказий қабристонига (Зентралфриэдҳоф) дафн этилган[4].

Фаолияти

Доҳнал 1957-йилда Австрия социал-демократик партиясига аъзо бўлади ва ўз сиёсий фаолиятини бошлайди. 1969-йилда Пензинг шаҳар кенгаши аъзоси бўлган, 1971-йилда Пензинг социалистлари раиси этиб сайланган. 1972-йилда Австрия социал-демократик партияси Вена бўлимининг биринчи аёл котиби, 1973—1979-йилларда Вена шаҳар кенгаши аъзоси ва Вена парламенти аъзоси бўлган. 1978-йилда чорасиз вазиятларда бўлган аёллар ва болаларга ёрдам бериш уюшмасини яратиш тўғрисидаги низомни (олмонча: Дас Вереин "Созиале Ҳилфен фüр гефäҳрдете Фрауэн унд Киндер" ) қабул қилиш ташаббуси билан чиққан. 1979—1990-йилларда Австрия федерал канслерлари Бруно Креискй, Фред Синоwатз ва Франз Вранитзкйнинг бошқаруви даврида аёллар масалалари бўйича давлат котиби, 1980-йилда Копенгагендаги 2-Жаҳон аёллар конгрессида Австрия делегацияси раҳбари, конференсия вице-президенти, 1987-йилда Австрия социал-демократик партияси раисининг ўринбосари, 1987—1995-йилларда партия раҳбари, 1990—1995-йилларда Франз Вранитзкй ҳукуматининг учинчи ва тўртинчи даврида аёллар масалалари бўйича федерал вазир[4], 1991—1994-йилларда федерал канслерияда аёллар масалалари сиёсатини мувофиқлаштириш бўйича мас’ул ходим бўлиб ишлаган. 1993-йилда Югославия аёллари ва болаларига ёрдам бериш учун „Уруш қурбонлари: зўрланган аёллар“ (олмонча: "Криэгсопфер: Вергеwалтигте Фрауэн" ) кампанияси бошлаб берган[4]. 1993-йилда БМТ Инсон ҳуқуқлари конференсиясининг Аёллар ҳуқуқлари бўйича қўмита раҳбари, 1994-йилда Австрия Миллий кенгаши (олмонча: Натионалрат ) аъзоси бўлган.

1995-йилдан Жоҳанна Доҳнал Австрия ҳукуматидаги лавозимидан муддатидан олдин бўшатилади ва шундан кейин сиёсий фаолиятини якунлаб, ўзини жамоат ишларига бағишлайди, шу жумладан, Вена университети (1995—1996) ва Иннсбруcк университетида (2007—2008) маърузалар ўқиган.

Манбалар

  1. ↑ „Жоҳанна Доҳнал версторбен“ (де). бддерстандард.ат. 2020-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Жоҳанна Доҳнал“ (де). фрауэнмаченгесчичте.ат. 2020-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „Биограпҳй: 1995-2010“. Жоҳанна Доҳнал. Қаралди: 2019-йил 31-май.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „Жоҳанна Доҳнал“ (де). парламент.гв.ат. 2019-йил 31-майда асл нусхадан архивланган.