John B. Watson
Жоҳн Б. Wацон (талаффузи: Жон Б. Уоцон; 1878-йил, 1-сентябр, АҚШнинг Гринвилл шаҳри — 1958.25.9, Ню Ёрк) — америкалик психолог, бихевиоризм асосчиси. Балтимордаги Жоҳн Ҳопкинс университети профессор (1908—20-йилл). Уоцоннинг ҳайвонлар устидаги тадқиқотлари асосида вужудга келган консепсия интроспектив психология методларига таъсир этиш натижасидир. Wацон психологияни обектив экспериментал методлардан фойдаланувчи табиий фанлардан бири сифатида ифодалашга уринди. Бутун психологик фаолиятни Wацон хулқатвор сифатида талқин қилди. Wацон фикрича, психологиянинг асосий вазифаси билим, малака, кўникма ҳосил қилиш жараёнини ўрганишдан иборат. Wацон ҳатто тафаккурни яширин ҳаракатлантирувчи фаолият деб баён қилишга интилди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |