John Baldwin
Жоҳн Балдwин, Жр. (1973-йил 18-октябрда туғилган) — америкалик истеъфодаги фигурали учувчи. Шериги Рена Иноуэ билан жуфтликда икки карра АҚШ миллий чемпиони бўлган. Иноуэ ва Балдwин мусобақада уч марта Ахел сакрашни амалга оширган биринчи конкида учувчилардир.
| Жоҳн Балдwин | |
|---|---|
![]() Рена Иноуэ ва Жоҳн Балдwин | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Тўлиқ исми | Жоҳн Балдwин, Жр. |
| Давлат |
|
| Таваллуди |
1973-йил 18-октябр Техас |
| Яшаш жойи | Санта Мониcа, Cалифорниа |
| Шериги | Рена Иноуэ |
| Жамоаси | Алл Еар ФСC |
| Учишни бошлаган | 1975 |
| Якунлаган | 2010 |
Фаолияти
Жоҳн Балдwин якка ва жуфтликда конкида учиш мусобақаларида қатнашган. Шериги Тристан Cолелл билан ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган[1]..
Балдwин Рена Иноуэ билан жуфтлик ҳосил қилди. Улар ўзларининг биринчи АҚШ чемпионатида (2001) ўн биринчи, кейинги мавсумда эса 14-ўринни эгалладилар. Ўшандан бери спортчилар тўртта қитъа чемпионатлари ва Гран-при босқичларида мунтазам қатнашиб келмоқда. 2004/2005-йилги мавсумда улар АҚШ Гран-присида бронза медалини қўлга киритиб, олтинчи ўринни эгаллаган серия финалига йўлланма олган[2].
Жуфтлик 2001-йилги АҚШ чемпионатида иштирок этиб, 11-ўринни эгаллади. Кейинги мавсумда 2002-йилги АҚШ чемпионатида қалай медалини қўлга киритдилар. Жуфтлик 2002-йилги Тўрт қитъа мусобқасида қатнашиб, 7-ўринни эгаллади[3].
2002 — 2003-йилги мавсумда Иноуэ / Балдwин биринчи марта ўзларининг Гран-при мусобақасида қатнашди. Улар 2003-йилги Тўрт қитъада мусобақасини тарк этишди, аммо 2003-йилги жаҳон чемпионатида иштирок эриб,10-ўринни эгалладилар.
Иноуэ / Балдwин 2003 — 2004-йилги мавсумда Гран-при натижаларини яхшиладилар ва биринчи миллий чемпионликни қўлга киритдилар. Улар 2004-йилги Тўрт қитъа мусобақасида 4-ўринни эгаллашди ва 2004-йилги Жаҳон чемпионатида яна 10-ўриндан жой олди[4].
2004 — 2005-йилги мавсумда жуфтлик биринчи марта Гран-при медалларни қўлга киритдилар ва Гран-при финалига йўлланма олдилар ва у ерда иштирок этган ҳолда 6-ўринни эгаллади. Жуфтлик 2005-йилда фигурали учиш бўйича АҚШ чемпионатида иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритдилар ва 2005-йилги жаҳон чемпионатида 11-ўриндан жой олдилар.
Манбалар
- ↑ „Жоҳн Балдwин“ (эн). Международный олимпийский комитет. 2021-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-октябр.
- ↑ Джон Болдуин и Рэна Иноуэ Халқаро конкида учиш иттифоқи сайтида
- ↑ Алексей Доспехов. „Судьи согласились на "Метель"“ (ру). Коммерсантъ (2006-йил 13-феврал). 2021-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-октябр.
- ↑ Меган Тевризиан. „Нортҳ Cоунтй Марриэд Cоупле Кноwс Ҳоw Олймпиан Скатинг Cоуплес Феэл“ (эн). НБC 7 Сан Диэго (2018-йил 13-феврал). 2021-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-октябр.
