John Charles Fields
Жоҳн Чарлес Фиэлдс (талаффузи: Жон Чарлз Филдс ) (14-май 1863-йил – 9-август 1932-йил) – канадалик математик, Фиэлдс медали асосчиси. Фиэлдс медалини баъзилар математика бўйича Нобел мукофоти деб ҳисоблайди, гарчи мукофотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлса-да.
| Жоҳн Чарлес Фиэлдс | |
|---|---|
|
Жоҳн Чарлес Фиэлдс | |
| Таваллуди |
14-май 1863-йил Гамилтон, Канада провинсияси |
| Вафоти |
9-август 1932-йил (69 ёшда) Торонто, Канада |
| Фуқаролиги | Канада |
| Соҳаси | Математика |
| Таълими |
Торонто университети Жоҳнс Ҳопкинс университети |
| Машҳур шогирдлари | Самуэл Беаттй |
| Машҳур ишлари | Фиэлдс медали, Фиэлдс институти |
Ҳаёти ва карераси
Фиэлдс 1863-йил Канаданинг Гамилтон шаҳрида, чарм дўкони эгаси оиласида туғилган. 1880-йилда Гамилтон коллеж институтини ва 1884-йилда Торонто университетини тамомлаган. Сўнгра Балтимор шаҳридаги Жоҳнс Ҳопкинс университетида ўқиш учун АҚШга кўчиб ўтган.
1887-йилда докторлик диссертациясини ёқлаган. Унинг „Сймболиc Фините Солутионс анд Солутионс бй Дефините Интегралс оф тҳе Эқуатион днй/дхн = хмй“[1] деб номланган диссертацияси 1886-йилда „Америcан Жоурнал оф Матҳематиcс“ журналида чоп этилган.
Фиэлдс 1907-йилда Канада қироллик жамияти аъзоси ва 1913-йилда Лондон қироллик жамияти аъзоси этиб сайланган.
Фиэлдс медали
Фиэлдс Фиэлдс медали асосчиси сифатида танилган. Биринчи марта 1936-йилда берилган медал 1950-йилда қайта тикланган ва шундан бери ҳар тўрт йилда бир марта берилади. Медал матеметика соҳасига муҳим ҳисса қўшган 40 ёшгача бўлган икки, уч ёки тўрт нафар математикка берилади.
Фиэлдс мукофотни 1920-йилларнинг охирида режалаштиришни бошлаган, аммо соғлиғи ёмонлашгани сабабли медал жорий қилинишини кўрмаган: олим 1932-йил 9-августда уч ойлик касалликдан сўнг вафот этган. Ўз васиятида Фиэлдс медали фондига 47 000 АҚШ долларини қолдирган. Медални жорий қилиш ғоясини Жоҳн Лигҳтон Сйнге амалга оширган[2].
Манбалар
- ↑ Фиэлдс, Ж. C. (1886). "Сймболиc Фините Солутионс анд Солутионс бй Дефините Интегралс оф тҳе Эқуатион днй/дхн = хмй". Америcан Жоурнал оф Матҳематиcс 8 (4): 367–388. дои:10.2307/2369393. ИССН 0002-9327. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/2369393.
- ↑ „Абоут Ус: Тҳе Фиэлдс Медал“. Тҳе Фиэлдс Институте, Университй оф Торонто. Қаралди: 2010-йил 21-август.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Жоҳн Чарлес Фиэлдс“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |