John Dalton
Qiyofa

ДАЛТОН (Далтон) Жон (1766.6.9, Иглсфилд, Англия,— 1844.27.7, Манчестер) — инглиз кимёгари ва физиги. Атомистик назария асосчиси. Лондон Қироллик жамиятининг аъзоси (1822 йилдан), Д. газлар хоссаларини ўрганиб, газларнинг парсиал босими қонунини (1801), газларнинг эрувчанлиги парсиал босимига боғликлигини (1803), кимёнинг асосий қонунларидан бири — каррали нисбатлар қонунини (1803) аниклаган. Д. кимёвий элементларнинг биринчи нисбий ат. м.лари жадвалини тузган (1803), метеорология масалалари билан ҳам шуғулланган. 1794 йилда илк бор кўриш нуқсони — ранг ажрата олмаслик (далтонизм) ҳақида ёзган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |