Жоҳн Ҳоwард Нортҳроп

Жоҳн Ҳоwард Нортҳроп (1891-йил, 6-май, Ёнкерс, Ню-Ёрк штати — 1987.27.5) — америкалик биокимёгар олим. Калифорния университети профессор (1949-йилдан). Илмий ишлари ферментатив реаксиялар кинетикаси ва механизми ҳамда ферментлар хоссаларини ўрганишга оид. Илк бор соф кристалл ҳолдаги пепсин энзими (1930), трипсин (1932) ва бошқаларни, шунингдек, дифтерияга қарши антитоксинни (1941) ажратиб олган. Нобел мукофоти лауреати (1946, У.М.Стенли билан ҳамкорликда)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Нобел мукофоти совриндорлари