John Kufuor
Qiyofa
Куфуор Жон Агекум (1938.8.12, Кумаси) — Гана давлат арбоби. Оксфорд университетининг иқтисод, фалсафа ва сиёсат факултетини тугатган (1964). Меҳнат фаолиятини 1967-йил Кумаси шаҳри ҳокимиятида бошлаган. 1968—69 ва 1979-йилларда Конституцион Ассамблея аъзоси. 1992-йил Янги ватанпарварлар партияси асосчиларидан. 2 марта парламент аъзолигига сайланган. Гана ташқи ишлар вазири ўринбосари, мухолифат раҳбари ўринбосари, парламентда ташқи алоқалар бўйича палата раиси, маҳаллий ҳукумат котиби лавозимларида ишлаган. 2000-йил 28 декабрда бўлиб ўтган сайловда Гана Республикаси президенти этиб сайланган.[1]
Манбалар
| Давлат етакчиси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |