Иоанн Павел ИИ (Жоаннес Паулус) (1920.18.5, Краков ш. яқинидаги Вадовице деган жой) — Рим папаси, Рим католик черкови ва Ватикан давлати бошлиғи. Фуқаро номи — Карол Войтила. Темир йўл хизматчиси оиласида туғилган. 1938 йилда гимназияни тугатиб, Краковдаги Ягеллон унти фалсафа факултетига ўқишга кирди. 1946 йилда руҳоний рут-басини қабул қилди. 1948 йил Римдаги "Ангеликум" Доминикан университетининг фалсафа факултетини тугатди ва Полшага кайтиб турли диний лавозимларда ишлади, диний семинария ва университетда дарс берди. 1964 йилдан Краков ш. архиепископи. 1967 йил июндан кардинал. 1978 йил 16 октябрда Рим папаси этиб сайланди ва Иоанн Павел ИИ номини олди. Кўпгина адабий, фалсафий ва диний китоблар муаллифи.

Карол Жозеф Вожтйла
Таваллуди 18-май 1920-йил
Вафоти 4-феврал 2005-йил(2005-02-04)
(84 ёшда)

Манбалар

Ҳаволалар