Жон Поланйи, Швециянинг Готенбург шаҳрида бўлиб ўтган Нобел ҳафталиги мулоқотида 2019.

Поляни Жон Чарлз (1929.23.1, Берлин) — канадалик кимёгар. Канада қироллик жамияти аъзоси (1966-йилдан). Манчестер университетини тугатган (1949). Фалсафа доктори (1952), Торонто университети профессор (1962-йилдан). Асосий тадқиқотлари кимёвий кинетикага оид. Элемен-тар кимёвий жараёнлар динамикаси соҳасида янги йўналишни ривожлантирган (1960—70). Алоҳида молекулаларнинг кучсиз инфрақизил нурланишига кўра, реаксия маҳсулотларининг энергетик ҳолатини аниқлаш усулини ишлаб чиққан. Лондон қироллик жамияти аъзоси (1971-йилдан). Нобел мукофоти лауреати (1986, С. Хершбах ва Я. Ли билан ҳамкорликда)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Нобел мукофоти совриндорлари