John Robert Schrieffer

Жоҳн Роберт Счриэффер (талаффузи: Жон Роберт Шриффер) (1931.31.5, Оук Парк) — америкалик физик. АҚСҲ Миллий Фанлар академияси аъзоси (1971). Массачугец технологик институтини (1953) ва Иллинойс университетни (1957) тугатган. Бирмингем университети (Англия) ва Н. Бор институтида (Дания) (1957—58) ўз билимини такомиллаштирган. Чикаго (1957—60), Иллинойс (1959—62) университетларида ишлаган. Пенсилвания университетида профессор (1962-йилдан). Илмий ишлари қаттиқ жисм физикаси ва пасттралар физикасига оид. Ж. Бардин ва Л. Купер билан бирга ўта ўтказувчанлик назариясини ишлаб чиққан. Нобел мукофоти лауреати (1972; Ж. Бардин ва Л. Купер билан ҳамкорликда)[1][2].
Манбалар
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |